Артикова Мақсад Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Цитокинлар, оқсил ўсиш ва зарарлантириш омилларининг сурункали вирусли гепатитлар асоратида прогностик аҳамияти” ихтисослик шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3654.
Илмий раҳбар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Суяров Акрам Амиркулович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Холида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: цитокинлар, оқсил ўсиш ва зарарлантириш омилларининг сурункали вирусли гепатитлар асоратида прогностик аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор беморлар қон зардобида ΙNF-γ ва ΙL-6 цитокинлар миқдорининг кескин ортиши фонида МСР-1 миқдорининг кескин камайиши сурункали В ва С вирусли гепатит касаллиги фаоллашувига сабаб бўлиши исботланган;
илк бор сурункали С вирусли гепатитда ΙNF-γ цитокини миқдоридаги ўзгаришлар, сурункали В вирусли гепатитда TNF-α цитокини ва VEGF-A ўсиш омили  миқдоридаги ўзгаришлар касаллик оғир кечишига сабаб бўлиши аниқланган; 
сурункали С вирусли гепатит кечиши фаоллашувига АЛТ ва МСР-1, АЛТ ва ΙL-6, АСТ ва VEGF-A, АСТ ва ΙNF-γ, умумий билирубин ва МСР-1,  TNF-α ва ΙNF-γ  кўрсаткичлари орасида манфий хамда АЛТ ва VEGF-A, TNF-α ва ΙL-6, TNF-α ва ALT кўрсаткичлари орасида мусбат корреляцион алоқалар сабаб бўлиши аниқланган;
сурункали В вирусли гепатит кечиши фаоллашувига ΙNF-γ ва TNF-α, ΙL-8 ва ΙNF-γ кўрсаткичлари орасида мусбат хамда ΙNF-γ ва VEGF-A, TNF-α ва VEGF-A,  VEGF-A ва ишқорий фосфатаза кўрсаткичлари орасида манфий корреляцион алоқалар сабаб бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Цитокинлар, оқсил ўсиш ва зарарлантириш омилларининг сурункали вирусли гепатитлар асоратида прогностик аҳамиятини аниқлаш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор беморлар қон зардобида ΙNF-γ ва ΙL-6 цитокинлар миқдорининг кескин ортиши фонида МСР-1 миқдорининг кескин камайиши сурункали В ва С вирусли гепатит касаллиги фаоллашувига сабаб бўлиши исботланганлиги бўйича «Иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2024 йил 24 апрелдаги № 24-м/079 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 76-сонли; Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 01/562-сонли; Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйичада 12.09.2024 йилдаги 3443-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/73 маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар беморларда сурункали вирусли гепатитларни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш,  стационарда даволаниш муддатини қисқартириш  ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилишида иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули қўллаш стационарда ётишни қисқариши хисобига хар бир беморга нисбатан 5745985  сўм, касаллик ташхиси учун 472300 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: беморлар қон зардобида ΙNF-γ ва ΙL-6 цитокинлар миқдорининг кескин ортиши фонида МСР-1 миқдорининг кескин камайиши сурункали В ва С вирусли гепатит касаллиги фаоллашувига сабаб бўлиши асосланган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор сурункали С вирусли гепатитда ΙNF-γ цитокини миқдоридаги ўзгаришлар, сурункали В вирусли гепатитда TNF-α цитокини ва VEGF-A ўсиш омили  миқдоридаги ўзгаришлар касаллик оғир кечишига сабаб бўлиши аниқланганлиги бўйича «Иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2024 йил 24 апрелдаги № 24-м/079 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 76-сонли; Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 01/562-сонли; Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйичада 12.09.2024 йилдаги 3443-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/73 маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар беморларда сурункали вирусли гепатитларни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш,  стационарда даволаниш муддатини қисқартириш  ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилишида иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули қўллаш стационарда ётишни қисқариши хисобига хар бир беморга нисбатан 5745985  сўм, касаллик ташхиси учун 472300 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: сурункали С вирусли гепатитда ΙNF-γ цитокини миқдоридаги ўзгаришлар, сурункали В вирусли гепатитда TNF-α цитокини ва VEGF-A ўсиш омили  миқдоридаги ўзгаришлар касаллик оғир кечишига сабаб бўлиши асосланган;
учинчи илмий янгилик: сурункали С вирусли гепатит кечиши фаоллашувига АЛТ ва МСР-1, АЛТ ва ΙL-6, АСТ ва VEGF-A, АСТ ва ΙNF-γ, умумий билирубин ва МСР-1,  TNF-α ва ΙNF-γ  кўрсаткичлари орасида манфий хамда АЛТ ва VEGF-A, TNF-α ва ΙL-6, TNF-α ва ALT кўрсаткичлари орасида мусбат корреляцион алоқалар сабаб бўлиши аниқланганлиги буйича  «Иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2024 йил 24 апрелдаги № 24-м/079 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 76-сонли; Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 01/562-сонли; Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйичада 12.09.2024 йилдаги 3443-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/73 маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар беморларда сурункали вирусли гепатитларни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш,  стационарда даволаниш муддатини қисқартириш  ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилишида иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули қўллаш стационарда ётишни қисқариши хисобига хар бир беморга нисбатан 5745985  сўм, касаллик ташхиси учун 472300 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: сурункали С вирусли гепатит кечиши фаоллашувига АЛТ ва МСР-1, АЛТ ва ΙL-6, АСТ ва VEGF-A, АСТ ва ΙNF-γ, умумий билирубин ва МСР-1,  TNF-α ва ΙNF-γ  кўрсаткичлари орасида манфий хамда АЛТ ва VEGF-A, TNF-α ва ΙL-6, TNF-α ва ALT кўрсаткичлари орасида мусбат корреляцион алоқалар сабаб бўлиши асосланган;
тўртинчи илмий янгилик: сурункали В вирусли гепатит кечиши фаоллашувига ΙNF-γ ва TNF-α, ΙL-8 ва ΙNF-γ кўрсаткичлари орасида мусбат хамда ΙNF-γ ва VEGF-A, TNF-α ва VEGF-A,  VEGF-A ва ишқорий фосфатаза кўрсаткичлари орасида манфий корреляцион алоқалар сабаб бўлиши аниқланганлиги бўйича «Иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2024 йил 24 апрелдаги № 24-м/079 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 76-сонли; Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.09.2024 йилдаги 01/562-сонли; Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйичада 12.09.2024 йилдаги 3443-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/73 маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар беморларда сурункали вирусли гепатитларни ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш,  стационарда даволаниш муддатини қисқартириш  ва ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилишида иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали вирусли гепатит асоратларини ташхислаш ва башоратлаш усули қўллаш стационарда ётишни қисқариши хисобига хар бир беморга нисбатан 5745985  сўм, касаллик ташхиси учун 472300 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: сурункали В вирусли гепатит кечиши фаоллашувига ΙNF-γ ва TNF-α, ΙL-8 ва ΙNF-γ кўрсаткичлари орасида мусбат хамда ΙNF-γ ва VEGF-A, TNF-α ва VEGF-A,  VEGF-A ва ишқорий фосфатаза кўрсаткичлари орасида манфий корреляцион алоқалар сабаб бўлиши аасосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish