Султонова Дилбар Азамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясининг клиник-неврологик ва биокимёвий жиҳатлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3820.
Илмий раҳбар: Азизова Раъно Баҳодировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Таджиев Мирхотам Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Қиличев Ибодулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясининг клиник-неврологик,биокимёвий хусусиятларини ўрганиш ва прогностик биомаркерларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
HARNESS-MRT баённомасида аниқланган гиппокампал склероз оғирлик даражаси беморларнинг когнитив (МоCА) ва эмоционал (HADS-хавотирланиш) кўрсаткичлари ва ЭЭГда фон ритмининг секинлашуви ва асосан уйқуда қайд этиладиган эпилептиформ ўзгаришларни белгиловчи етакчи омил эканлиги исботланган;
MMP-9 концентрациясининг ошиши HARNESS-МРТда қайд этилган гиппокампал склероз даражасининг кучайиши билан ишончли боғлиқ бўлиб, унинг гиппокампал тўқима шикастланишини акс эттирувчи биокимёвий диагностик маркер сифатидаги аҳамияти аниқланган;
гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясини эрта ташхислаш учун анамнездаги дастлабки жароҳат ва фебрил хуружлар, шунингдек хуружнинг преиктал, иктал ва постиктал даврларида кузатилувчи семиологик белгилaрнинг таҳлилига асосланган клиник-диагностик мезон ишлаб чиқилган;
клиник-семиологик, нейровизуализацион ва биокимёвий кўрсаткичларни комплекс таҳлил қилиш асосида гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясини эрта аниқлаш ва хавф даражасини баҳолаш бўйича прогностик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
гиппокампал склерозли мезиал чакка бўлак эпилепсиясининг клиник семиологик, когнитив-психологик, биокимёвий, инструментал-диагностик хусусиятларини комплекс ташхислаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: HARNESS-MRT да аниқланган гиппокампал склероз оғирлик даражаси беморларда когнитив (MoCA) ва эмоционал (HADS) бузилишлар, шунингдек ЭЭГда фон ритмининг секинлашуви ва уйқудаги эпилептиформ фаолликни белгиловчи етакчи омил эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 24-февралда 0225/478t-сон билан тасдиқланган «Гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясининг HARNESS баённомаси бўйича эрта радиологик ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, улар Навоий вилоят Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси (18.03.2025 йилдаги 1094-5-ТБ/2025-сон буйруғи), ҳамда “M-Clinic” Кўп тармоқли Тиббиёт Маркази (18.03.2025 йилдаги 12-П/1-сон буйруғи) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида касаллик семиологик белгилари аниқланиб, ГС-МЧБЭ мавжуд беморларни касаллик ривожланишини эрта даврларда аниқлаш имконини беради. Клиник амалиётда ташхис қўйиш жараёнида шифокорларга ёрдам бериш билан бирга, беморларга эрта ва мақсадли даво чораларини кўриш имконини берди. Бу каби ёндашувлар беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шифокорларга ташхис ва даво жараёнида аниқ йўналиш бериш, соғлиқни сақлаш тизимида самарали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликклиник семиологик белгиларни аниқланиши билан беморларга ёндашув 1 нафар бемор учун ўртача қиймати 2000000 сўм бўлган харажатни талаб қилувчи ташхислаш чора-тадбирларига кетадиган ўртача йиллик даволаш харажатини олдини олишга олиб келади. Хулоса: ташхис аниқлигини ошириш, даво самарадорлигини кўтариш ва ортиқча тиббий хизматларга эҳтиёжни камайтириш орқали 30 нафар бемор учун умумий иқтисодий фойда 60000000 сўмни ташкил этди. Бу натижалар, ишлаб чиқилган усулнинг соғлиқни сақлаш тизимида молиявий жиҳатдан мақбул ва амалий самарага эга эканини тасдиқлайди;
иккинчи илмий янгилик: MMP-9 миқдорининг ортиши HARNESS-МРТда аниқланадиган гиппокампал склероз кучайиши билан узвий боғлиқ экани ва унинг тўқима шикастланишини кўрсатувчи биокимёвий маркер эканлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 24-февралда 0225/478t-сон билан тасдиқланган «Гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясининг HARNESS баённомаси бўйича эрта радиологик ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, улар Навоий вилоят Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси (18.03.2025 йилдаги 1094-5-ТБ/2025-сон буйруғи), ҳамда “M-Clinic” Кўп тармоқли Тиббиёт Маркази (18.03.2025 йилдаги 12-П/1-сон буйруғи) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЭЭГ да чакка эпилепсияси учун хос белгиларни билиш, HARNESS-МРТ орқали гиппокамп склерозини аниқлаш касалликни бошқа эпилепсия турларидан фарқлаш ва эрта муддатларда ташхис қўйиш имконини бериб, даволаш эрта бошланади, хуружлар сони ва оғирлиги камаяди. МТС даражаси ва когнитив ва хавотир ҳолатлари орасидаги боғлиқликни билган ҳолда беморларда психоневрологик асоратлар олдини олиш мумкин. Беморнинг ижтимоий ҳаётда қатнашиш қобилияти узоқроқ сақланиши эса унинг психологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда ижтимоий адаптaция жараёнини енгиллаштирди. Иқтисодий самарадорлиги: ЭЭГ белгилари ва HARNESS-МРТ да МТС оғирлик даражасига кўра ҳар бир беморга дифференсиал ёндашув орқали клиник-диагностик кўрсаткичи салбий ташхислаш чора тадбирлари профтлактикасига хамда когнитив бузилишлар профилактикаси орқали бир нафар беморга йилига ўртача 2800000 сўм иқтисодий тежамга олиб келади. Хулоса: ЭЭГ натижалари,HARNESS-МРТ баённомаси асосида қилинган бош мия МРТ си натижаларини таҳлил қилиш орқали гиппокампал склерозни эрта босқичда аниқлаш ва ҳар бир беморларга дифференциаллашган олиб бориш тактикасини қўллаш соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий юкни камайтиришга хизмат қилишини тасдиқлайди;
учинчи илмий янгилик: гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясини ташхислаш учун анамнездаги дастлабки жароҳат ва фебрил хуружлар, шунингдек хуружнинг преиктал, иктал ва постиктал даврларида кузатилувчи семиологик белгилaрнинг таҳлилига асосланган клиник-диагностик мезон бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 24-февралда 0225/478t-сон билан тасдиқланган «Гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясининг HARNESS баённомаси бўйича эрта радиологик ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, улар Навоий вилоят Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси (18.03.2025 йилдаги 1094-5-ТБ/2025-сон буйруғи), ҳамда “M-Clinic” Кўп тармоқли Тиббиёт Маркази (18.03.2025 йилдаги 12-П/1-сон буйруғи) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: биокиёвий тахлил ёрдамида қон зардобида матрикс металлопротеиназа миқдорининг,ЭЭГ ва МРТ билан уйғун корреляция аниқланиши ГС-МЧБЭга инвазив бўлмаган усул орқали ташхис қўйиш субективлигини камайтириб, аниқлигини оширади, беморларни индивидуал олиб бориш тактикасини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: MMP-9 концентрaциясини қўллаш орқали гиппокампал склероз оғирлигини баҳолаш учун ўртача йилига 1500000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Бу диагностик самарадорлик, кераксиз харажатлар ва вақтни қисқартириш орқали таъминланади. Умумий ҳисобда, MMP-9 концентрaциясини қўллаш орқали 30 нафар бемор учун умумий иқтисодий самара тахминий 45000000 сўмни ташкил этган. Ушбу натижалар, мазкур усулнинг нафақат клиник, балки молиявий жиҳатдан ҳам мақбул ечим эканини кўрсатади. Хулоса: MMP-9 ни гиппокампал склерозли мезиал чакка бўлак эпилепсияли беморлар периферик қон зардобида текширишни клиник диагностик амалиётга жорий этилиши беморлар учун юқори самарадор, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан мақбул ташхис усули сифатида ўзини намоён этмоқда. MMP-9 нафақат диагностик балки прогностик биомаркер сифатида ҳам амалий аҳамиятга эга.
тўртинчи илмий янгилик: клиник-семиологик, нейровизуализацион ва биокимёвий кўрсаткичларни комплекс таҳлил қилиш асосида гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясини эрта аниқлаш ва хавф даражасини баҳолаш бўйича прогностик модел бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 24-февралда 0225/478t-сон билан тасдиқланган «Гиппокампал склерозли мезиал чакка эпилепсиясининг HARNESS баённомаси бўйича эрта радиологик ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган бўлиб, улар Навоий вилоят Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси (18.03.2025 йилдаги 1094-5-ТБ/2025-сон буйруғи), ҳамда “M-Clinic” Кўп тармоқли Тиббиёт Маркази (18.03.2025 йилдаги 12-П/1-сон буйруғи) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф қилинган диагностик алгоритм қўлланганда субектив қарорлар ўрнига моделлаштирилган алгоритм асосида қарорлар қабул қилинади бу эса диагностик хатоларни камайтиради ва ГС-МЧБЭни бошқа эпилепсиялардан ишончли фарқлаш ва индивидуал даволаш имконини беради. Бу эса тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: кўп омилли математик модел ва клиник-биомаркерли прогнозлаш алгоритмини амалиётга жорий қилиш орқали 1 нафар бемор учун йилига тахминан 3300000 сўм иқтисодий самарага эришиш мумкин. Бу диагностик аниқлик, хуружларни камайтириш, когнитив функцияларни сақлаш ва ортиқча харажатларни камайтириш ҳисобига юзага чиқади. Хулоса: мувофиқлаштирилган ташхис усули беморларнинг умумий ҳолатини барқарорлаштириши ва зарур даво усулини танлаш натижасида уларнинг стaционар шароитдаги даволаниш эҳтиёжи камайди,баъзан хуружлардан бутунлай холос бўлади. Бу эса шифохонадаги юкламани енгиллаштиради ва тиббий ресурсларни тежаш имконини берди.