Расулова Райхон Пардаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коморбидли герпетик инфекцияларда уч шохли нерв невралгиясининг кечиш хусусиятлари, давони такомиллаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3817.
Илмий раҳбар: Куранбаева Сатима Раззаковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбиев Акмал Ахмаджонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: коморбидли герпетик инфекцияларда уч шохли нерв невралгиясининг клиник-неврологик хусусиятларини ўрганиш, эрта диагностика ва даво усулларини оптималлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коморбид герпетик инфекцияли уч шохли нерв невралгиясида тромбоцитлар миқдорининг ошиши ва қон зардобидаги серотонин даражасининг пасайиши нейропатик оғриқ интенсивлигини шакллантирувчи омил сифатида асосланган;
уч шохли нерв невралгиясида серотонин даражасининг пасайиши хамда унинг ЭЧТ ва С-реактив оқсил кўрсаткичлари билан манфий боғлиқлиги яллиғланиш фонида шаклланувчи нейропатия билан узвий боғлиқ эканлиги аниқланган;
лазеротерапия стандарт даво билан қўлланилганида оғриқ интенсивлигининг сусайиши, оғриқ эпизодларининг частотаси ва давомийлигининг камайиши ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланиши исботланган;
коморбид герпетик инфекцияларда уч шохли нерв невралгиясининг диагностикаси ва давосини оптималлаштиришга қаратилган мезон ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Коморбидли герпетик инфекцияларда уч шохли нерв невралгияси мавжуд беморларни клиник-неврологик, нейропсихологик, лаборатор ва статистик текширув усуллари асосида:
биринчи илмий янгилик: коморбидли герпетик инфекцияларда уч шохли нерв невралгияда тромбоцитлар миқдори серотонин миқдори билан мусбат корреляцион боғлиқлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 27 январь 2025 йилда 01-25/465-7-сон билан тасдиқланган «Коморбид герпесли уч шохли нерв невралгиясини ташхислашни такомиллаштиришга услубий ёндошув усуллари» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф 10.02.2025 йилдаги 01-40-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида  ҳамда 12.02.2025 йилдаги 41 – I/CH – сонли буйруққа мувофиқ Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларга ўз вақтида ташхис қўйилиш имконини бериб, ушбу патологияни даволаш ишларини эрта бошланиши сабабли беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланган, уларнинг одатдаги ҳаёт тарзига қайтиши билан ижтимоий самарага эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: коморбидли герпетик инфекцияларда уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморлар дастлабки аломатларини аниқлаш имконини берувчи лаборатор текширувларни ўтказишни ўз ичига олган ташхисот мажмуаси 1 нафар беморда 1 курс учун 536000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. Хулоса: Олинган натижалар серотонин миқдорини назорат қилишда тромбоцитларнинг ролини яна бир бор асослаб беради. 
иккинчи илмий янгилик: серотонин миқдорининг камайиши оғриқ интенсивлигини баҳоловчи кўрсаткич сифатида, унинг миқдори ЭЧТ ва С-реактив оқсил кўрсаткичлари билан манфий корреляцион боғлиқлиги ҳамда оғриқнинг яллиғланишга боғлиқ нейропатик характерга эгалиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 январь 2025 йилда 01-25/465-7-сон билан тасдиқланган «Коморбид герпесли уч шохли нерв невралгиясини ташхислашни такомиллаштиришга услубий ёндошув усуллари» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф бўйича 10.02.2025 йилдаги 01-40-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида  ҳамда 12.02.2025 йилдаги 41 – I/CH – сонли буйруққа мувофиқ Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали герпес вирус инфекцияли тригеминал невралгия ривожланишини амбулатория шароитида аниқлаш касалликнинг тасдиқланган диагностика имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: коморбидли герпетик инфекцияларда тригеминал невралгия касаллигини эрта аниқлаш ва ташхислаш билан ҳар 1 беморга йилига 1072000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Хулоса: ташхислаш ва даволаш учун кетадиган вақтни қисқариши сабабли беморларни иш кунлари сақланиб қолиши ҳисобига эҳтимолий даволаниш харажатларини ва ишлаб чиқаришда қатнишиши натижасида даромад келтириши билан  изоҳланади. 
учинчи илмий янгилик: лазеротерапия стандарт даво билан қўлланилганида оғриқ интенсивлиги пасайиши ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда  юқори самарадорлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 10 январь 2025 йилда 01/64-сон билан тасдиқланган «Коморбидли постгерпетик тригеминал невралгияни даволашга услубий ёндошув» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф бўйича 21 январь 2025 йилдаги 21-сонли буйруққа мувофиқ Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳамда 22 январь 2025 йилдаги 46-I-сонли буйруққа мувофиқ Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларга стандарт давога қўшимча равишда қўлланилган лазеротерапиянинг ўз вақтида тўғри режа асосида бошланиши сабабли оғриқ камайиши ҳисобига иш фаолияти яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: коморбидли герпетик инфекцияларда тригеминал невралгия билан оғриган беморлар 1 кунга битта беморга 353000 сўм, иқтисодий самара ташхислаш ва даволаш учун кетадиган вақтни қисқариши ҳисобига эришилади. Хулоса: Олинган натижалар оғриқ кучли бўлган ҳолатларда ҳам стандарт давога қўшимча равишда лазеротерапиядан фойдаланиш оғриқни камайтиришда юқори самарадорликка эга эканлигини кўрсатади. Лазеротерапия стандарт давога қўшимча равишда қўллаш оғриқ даражасини ВАШ шкаласи, PainDetect ва DN4 сўровномалари натижалари бўйича лазеротерапия оғриқни ва нейропатик компонентини пасайтиришда стандарт давога нисбатан юқори самарадорлик кўрсатади.
тўртинчи илмий янгилик: коморбидли герпетик инфекцияларда уч шохли нерв невралгиясини такомиллаштирилган ташхислаш ва даволаш мезони бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 январь 2025 йилда 01/64-сон билан тасдиқланган «Коморбидли постгерпетик тригеминал невралгияни даволашга услубий ёндошув» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф бўйича 21 январь 2025 йилдаги 21-сонли буйруққа мувофиқ Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳамда 22 январь 2025 йилдаги 46-I-сонли буйруққа мувофиқ Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: стандарт давога қўшимча тарзда лазеротерапия қўлланилганда беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларидан руҳий саломатлик яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: лазеротерапияни комплекс даво таркибида қўллаш даволаш курсларини ўртача 20 кунга қисқартириб ҳар бир бемор учун йиллик харажатлар 5080000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: коморбидли герпетик инфекцияларда тригеминал невралгия билан оғриган беморлар стандарт даво режасига лазеротерапия қўшилганда беморлар SF-36 анкетаси кўрсаткичлари натижаларига кўра руҳий саломатлик компоненти яхшиланишида юқори самарадорликка эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish