Маннапова Мафтуна Ғолиб қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банкларда виртуал хизмат кўрсатиш тармоқларини моделлаштириш”, “08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит” ва “08.00.14  – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4816. 
Илмий раҳбар: Маннапова Мафтуна Ғолиб қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилова Гулнора Файзуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Банк молия академия.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: банкларда виртуал хизмат кўрсатиш тармоқларини моделлаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида мижоз банк карталарида виртуал ҳамёнларда вақтинча бўш турган маблағларни банк депозитларига жалб қилганда асосий ставка 6 фоизда тўлаш орқали банк ресурс базасини ошириш таклиф этилган;
тижорат банкларида виртуал хизмат кўрсатиш тармоқларининг иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл модел ишлаб чиқиш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан битта картадан бир мартада Cаш оут амалиёти орқали нақд пул ечиш 6 000 000 (олти миллион) сўмдан ошмаган миқдорда, бир кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан ошмаган суммада амалга ошириш таклиф этилган;
мобил иловада идентификацияланган фойдаланувчининг бир аккаунтига кўпи билан бир пайтда 15 та, идентификацияланмаган фойдаланувчининг бир аккаунтига 5 та банк картаси қўшиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банкларни виртуал хизмат кўрсатиш тармоқларини моделлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тижорат банкларида мижоз банк карталарида виртуал ҳамёнларда вақтинча бўш турган маблағларни банк депозитларига жалб қилганда асосий ставка 6 фоизда тўлаш орқали банк ресурс базасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки” ва “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат АТ “Халқ банки” (2025-йил 7-ноябрдаги №28-23/2040 сонли маълумотнома), “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалининг 2025-йил 20-майдаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Натижада, банкларнинг ликвидлиги ва молиявий барқарорлигини оширади, кредитлаш имкониятларини кенгайтиради ҳамда мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаган.
тижорат банкларида виртуал хизмат кўрсатиш тармоқларининг иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл модел ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки” ва “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки” (2025-йил 7-ноябрдаги №28-23/2040 сонли маълумотнома), “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалининг 2025-йил 20-майдаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Натижада, банкларнинг рақамли хизматлар самарадорлигини молиявий кўрсаткичлар, мижозлар базасининг ўсиши, харажатларни оптималлаштириш ва даромадларни кўпайтириш нуқтайи назаридан баҳолаш имконини берган.
тижорат банклари томонидан битта картадан бир мартада Cаш оут амалиёти орқали нақд пул ечиш 6 000 000 (олти миллион) сўмдан ошмаган миқдорда, бир кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан ошмаган суммада амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат АТ “Халқ банки” ва “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат АТ “Халқ банки” (2025-йил 7-ноябрдаги №28-23/2040 сонли маълумотнома), “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалининг 2025-йил 20-майдаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Натижада, пул оқимларининг шаффофлиги ошади, соя иқтисодиётининг қисқаришига ва миллий тўлов тизимининг янада самарали ривожланишига замин яратган.
мобил иловада идентификацияланган фойдаланувчининг бир аккаунтига кўпи билан бир пайтда 15 та, идентификацияланмаган фойдаланувчининг бир аккаунтига 5 та банк картаси қўшиш таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки” ва “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки” (2025-йил 7-ноябрдаги №28-23/2040 сонли маълумотнома), “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалининг 2025-йил 20-майдаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Натижада, мобил иловада карталар сонига чеклов жорий этиш рақамли хавфсизликни оширади, фирибгарликни камайтиради ва мижозларни идентификациядан ўтишга рағбатлантирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish