Игамбердиев Саҳобиддин Хатам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат сектори субектларида даромадлар ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий тахлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4506.
Илмий раҳбар: Синдаров Шерзод Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат сектори субектларидан бири саналган давлат олий таълим ташкилотларида даромадлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
даромадларни шакллантириш бўйича расмийлаштирилган шартноманинг мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда томонлар учун вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар, низоларни ҳал этиш тартиби ҳамда бошқа муҳим шартлар назарда тутилган бўлиб, кўрсатилаётган хизматлар мажбурияти бажариб борилиши асносида тушган тушумнинг хизмат кўрсатилган қисми ҳар ой охирида даромад сифатида тан олиб бориш таклиф этилган;
олий таълим ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметасининг даромадлар прогнозини фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан, вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва бошқа мол-мулкни бошқа ташкилотларга ижарага беришдан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳомийлик (беғараз) ёрдами беришдан, вақтинча бўш турган пул маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинган даромадлар турлари бўйича шакллантириш асосланган;
олий таълим ташкилотининг ҳисоб сиёсатига тўлов-контракт маблағлари даромадларини турлари бўйича алоҳида ҳисобга оладиган 520 151 – “Ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 152 – “Оширилган тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 153 – “Давлат буюртмасига асосан тўлов-контракт шакли бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 154 – “Фанлардан академ қарздорлик учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган;
олий таълим ташкилотининг ҳисоб сиёсатига ривожлантириш жамғармаси маблағлари даромадларини турлари бўйича алоҳида ҳисобга оладиган 520 311 - “Хўжалик шартномаси асосида ҳисобланган даромадлар”, 520 312 - “Бўш турган бино ва иншоотларни ижарага бериш бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 313 - “Асосий восита ва товар моддий бойликларни реализация қилишдан даромадлар”, 520 314 -“Ҳомийликдан олинган даромадлар”, 520 315 -“Тижорат банкларига қўйилган маблағлардан олинган даромадлар” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат сектори субектларида даромадлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
даромадларни шакллантириш бўйича расмийлаштирилган шартноманинг мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда томонлар учун вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар, низоларни ҳал этиш тартиби ҳамда бошқа муҳим шартлар назарда тутилган бўлиб, кўрсатилаётган хизматлар мажбурияти бажариб борилиши асносида тушган тушумнинг хизмат кўрсатилган қисми ҳар ой охирида даромад сифатида тан олиб бориш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 июндаги 03/12-1753-сон маълумотномаси ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 12.05.2025 йилдаги маълумотномаси)да ўз аксини топган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида даромадларнинг ҳисобот даври давомида харажатлар билан боғлиқликда тан олиниши, даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги жорий бухгалтерия маълумотларини тўғри шакллантириш, тузиб тақдим этилаётган даромадлар ва харажатларга оид ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш ҳамда даромадларни асоссиз камайтиришнинг олдини олиш имконияти яратилган;
олий таълим ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметасининг даромадлар прогнозини фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан, вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва бошқа мол-мулкни бошқа ташкилотларга ижарага беришдан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳомийлик (беғараз) ёрдами беришдан, вақтинча бўш турган пул маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинган даромадлар турлари бўйича шакллантириш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 июндаги 03/12-1753-сон маълумотномаси ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 12.05.2025 йилдаги маълумотномаси)да ўз аксини топган. Натижада олий таълим ташкилотларида шакллантирилаётган даромадлар ва харажатлар сметасининг даромад қисми даромадларининг манбалар кесимидаги прогнози аниқ бўлиб, вужудга келадиган ҳисоб-китоблар юзасидан ҳар бир даромад турларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисида бухгалтерия маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиб бориш имконияти яратилган;
олий таълим ташкилотининг ҳисоб сиёсатига тўлов-контракт маблағлари даромадларини турлари бўйича алоҳида ҳисобга оладиган 520 151 – “Ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 152 – “Оширилган тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 153 – “Давлат буюртмасига асосан тўлов-контракт шакли бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 154 – “Фанлардан академ қарздорлик учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счётларни киритиш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 июндаги 03/12-1753-сон маълумотномаси ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 12.05.2025 йилдаги маълумотномаси)да ўз аксини топган. Натижада олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан шаклланаётган даромадлар билан вужудга келадиган ҳисоб-китоблар юзасидан ҳар бир даромад турлари тўғрисида аналитик бухгалтерия маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиб бориш, пул маблағлари тушумларининг прогноз кўрсаткичларини шакллантириш, даромадларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобини олиб бориш ҳамда ўз вақтида ҳисоб-китоб қилилинишини таъминлаш имконияти яратилган;
олий таълим ташкилотининг ҳисоб сиёсатига ривожлантириш жамғармаси маблағлари даромадларини турлари бўйича алоҳида ҳисобга оладиган 520 311 - “Хўжалик шартномаси асосида ҳисобланган даромадлар”, 520 312 - “Бўш турган бино ва иншоотларни ижарага бериш бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 313 - “Асосий восита ва товар моддий бойликларни реализация қилишдан даромадлар”, 520 314 -“Ҳомийликдан олинган даромадлар”, 520 315 -“Тижорат банкларига қўйилган маблағлардан олинган даромадлар” ишчи счётларни киритиш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 июндаги 03/12-1753-сон маълумотномаси ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 12.05.2025 йилдаги маълумотномаси)да ўз аксини топган. Натижада олий таълим ташкилотларида ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шаклланаётган даромадлар билан вужудга келадиган ҳисоб-китоблар юзасидан ҳар бир даромад турлари тўғрисида аналитик бухгалтерия маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиб бориш, даромадларнинг прогноз кўрсаткичларини шакллантириш, уларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобини олиб бориш ҳамда ўз вақтида ҳисоб-китоб қилилинишини таъминлаш имконияти яратилган.