Собирова Нилуфар Бекпулат қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Экологик туризмни бошкаришла интеграцион ёндошувни такомиллаштириш”, 08.00.13-Менежмент, 08.00.17-Туризм ва мехмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.2.PhD/Iqt5587.
Илмий раҳбари: Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш асосида Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор., Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Экологик туризмни бошқаришда интеграциялашган ёндашувни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик туризмни бошқаришнинг интеграцион ёндашувига кўра табиатни муҳофаза қилиш, туризм, транспорт, маҳаллий ҳокимият, жамоатчилик ва бизнес манфаатларини бир тизимга боғлаб бошқаришни “Экологик маърифат марказлари”ни ташкил этиш орқали таъминлаш таклифи ишлаб чиқилган;
алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг экологик барқарорлигини ҳисоблаш “экологик барқарорликнинг паст даражаси” (Уекол < 0,3), “экологик барқарорликнинг ўртача даражаси” (0,31 < Уекол < 0,7), “экологик барқарорликнинг юқори даражаси” (0,71 < Уекол < 1) миқдорий қийматларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
мамлакатда экологик туризмни интеграциялашган бошқариш самарадорлигини баҳолаш самарадорлик даражасини аниқлашда якуний баҳолашнинг қийматига кўра “самарасиз” (0 – 2), “кам самарали” (2,1 – 3,0), “самарали” (3,1 – 4,5), “юқори самарали” (4,51 – 5,0) шкаласини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони, зарарли моддалар чиқариш ҳажми, туристик маҳсулотни сотишдан тушадиган даромад, жойлаштириш воситалари сони, ташкил этилган ва мустақил сайёҳлар сонини ҳисобга олувчи панел маълумотлар модели асосида экологик туризмни ривожлантиришнинг 2030 - йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик туризмни бошқаришда интеграциялашган ёндашувни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
экологик туризмни бошқаришнинг интеграцион ёндашувига кўра табиатни муҳофаза қилиш, туризм, транспорт, маҳаллий ҳокимият, жамоатчилик ва бизнес манфаатларини бир тизимга боғлаб бошқаришни “Экологик маърифат марказлари”ни ташкил этиш орқали таъминлаш таклифи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-сентябрдаги №03-10-17-9029-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экологик туризм лойиҳаларини режалаштириш ва амалга ошириш сифатини ошириш, шунингдек, аҳолининг жалб этилиши ва табиат билан онгли ўзаро таъсир даражасини ошириш имкони яратилган;
алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг экологик барқарорлигини ҳисоблаш “экологик барқарорликнинг паст даражаси” (Уекол < 0,3), “экологик барқарорликнинг ўртача даражаси” (0,31 < Уекол < 0,7), “экологик барқарорликнинг юқори даражаси” (0,71 < Уекол < 1) миқдорий қийматларини татбиқ этиш асосида такомиллаштириш таклифи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-сентябрдаги №03-10-17-9029-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида табиий ҳудудлар ҳолатини мониторинг қилиш жараёнини тизимлаштириш ва экологик туризм соҳасида бошқарув қарорларининг асосланганлигини ошириш имкони яратилиб, методиканинг амалий қўлланилиши Уекол ўртача даражасининг 0,46 дан 0,68 гача ўсишини кўрсатган, бу ўртача чидамлилик даражасидан юқори даражага ўтишга мос келади;
мамлакатда экологик туризмни интеграциялашган бошқариш самарадорлигини баҳолаш самарадорлик даражасини аниқлашда якуний баҳолашнинг қийматига кўра “самарасиз” (0 – 2), “кам самарали” (2,1 – 3,0), “самарали” (3,1 – 4,5), “юқори самарали” (4,51 – 5,0) шкаласини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-сентябрдаги №03-10-17-9029-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув қарорларини комплекс баҳолаш, экологик туризмни ташкил этишдаги кучли ва заиф томонларни аниқлаш имкони таъминланиб, Ўзбекистоннинг бир қатор туристик зоналарида методикани қўллаш натижасида улар фаолиятининг умумий самарадорлиги 10-12% га ошганлиги қайд этилган;
Қорақалпоғистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони, зарарли моддалар чиқариш ҳажми, туристик маҳсулотни сотишдан тушадиган даромад, жойлаштириш воситалари сони, ташкил этилган ва мустақил сайёҳлар сонини ҳисобга олувчи панел маълумотлар модели асосида экологик туризмни ривожлантиришнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-сентябрдаги №03-10-17-9029-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида соҳани узоқ муддатли ривожлантириш ссенарийларини ишлаб чиқиш имконини бериб, экологик туризмни ривожлантиришнинг минтақавий стратегиясини шакллантириш, табиатни муҳофаза қилиш ва туризм лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш учун асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish