Ширинов Сардорбек Авазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Бухоро хонлиги (амирлиги) давлат бошқарувининг сиёсий-ҳуқуқий асослари тарихи (ХВИ-ХХ аср бошлари)., 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.А.PhD/Tar 1722
Илмий раҳбар: Бердиев Жамшид Панжиевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич; тарих фанлари доктори, профессор Холиқулов Аҳмад Боймаҳмадович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бухоро хонлиги(амирлиги) давлат бошқарувининг сиёсий-ҳуқуқий асослари тарихига оид маълумотларни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан тадқиқ этиш орқали сўнгги ўрта асрларда хонликнинг давлатчилик тузулмасида юз берган маъмурий-ҳуқуқий ўзгариш жараёнларини илмий таҳлил этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Ёзма манбалар ва Қушбеги архиви ҳужжатларидан ўрин олган Бухоро хонлиги(амирлиги) давлат бошқаруви ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида ХВИ-ХХ асрларда хонликнинг давлат бошқаруви ва ҳуқуқий тизими маълум бир шароитлар яъни, (“шарқий ҳуқуқ” ва “мусулмон ҳуқуқи”нинг давлат бошқаруви ва маъмуриятга таъсири) ҳукмрон сулолаларнинг мафкураси билан фарқланганлиги сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан далилланган;
Бухоро хонлигида (амирлик) суд ва суд ишлари, ҳокимиятнинг марказлашганлиги ва адолатни таъминлашдаги аҳамияти ҳужжатлардаги ҳуқуқий, хусусан, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқ каби маълумотлар асосида таҳлил қилинган ва хонликда судлар орқали давлат бошқаруви билан боғлиқ ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий натижалар аниқланган;
ХВИ-ХХ асрларда Бухоро хонлигидаги (амирлик) диний мансаб ва лавозим эгалари (уламо, шайх, муфтий, қозилар) фақат диний ҳаётни эмас, балки сиёсат ва ҳуқуқ тизимини ҳам бошқаришда иштирок этиб, уларнинг диний ва сиёсий жараёнлар ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилганлиги, давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар орқали ўзбек давлатчилигининг ўрта асрлар давридаги диний уламоларнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётдаги ўрни аниқланган;
Хонликдаги муҳим диний лавозим эгалари бўлган шахсларнинг (Шайх Худойдод Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Қосим Шайх Азизон ва Жўйбор хожалари) сиёсий таъсири нафақат Мовароуннаҳр балки, Хуросон, Шарқий Туркистон ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларни қамраб олган бўлиб, Убайдуллахон, Абдулазизхон, Абдуллахон ИИ, темурийлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳумоюн ва Камрон мирзолар каби ҳукмдорлар уларнинг ёрдамига доимо таяниб келишганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёзма манбалар ва Қушбеги архиви ҳужжатларидан ўрин олган Бухоро хонлиги (амирлиги) давлат бошқаруви ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида ХВИ-ХХ асрларда хонликнинг давлат бошқаруви ва ҳуқуқий тизими маълум бир шароитлар яъни, (“шарқий ҳуқуқ” ва “мусулмон ҳуқуқи”нинг давлат бошқаруви ва маъмуриятга таъсири) ҳукмрон сулолаларнинг мафкураси билан фарқланганлиги сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан далилланганлиги Ўзбекистон республикаси Маданий мерос агентлигининг маълумотномаси билан исботланди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 18-августдаги 01-41 сонли маълумотномаси). Натижада ёзма манбаалар ва Қушбеги архиви ҳужжатларидан ўрин олган Бухоро хонлиги (амирлиги) давлат бошқаруви ҳақидаги маълумотлар асосида аниқлик киритилиб, Маданий мерос агентлиги янги илмий маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилди.
Бухоро хонлигида (амирлигида) суд тизими, суд амалиёти, ҳокимиятнинг марказлашуви ва адолат мезонларининг таъминланиши каби масалалар, шу билан бирга, ҳужжатларда ёритилган ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар билан боғлиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Судлар орқали давлат бошқаруви билан боғлиқ ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий натижалар аниқланганда, ҳукм чиқариш жараёнлари ва суд тизимининг самарадорлиги марказий ҳокимиятнинг мустаҳкамланиши, адолатнинг таъминланиши ҳамда давлатнинг ижтимоий ва сиёсий барқарорлигини таъминлашдаги муҳим аҳамиятли ишлар ҳақида Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023 йил 18 августдаги 01-41 сонли маълумотномаси). Натижада Бухоро хонлиги (амирлиги) суд тизими ва суд ҳокимятига оид тушунчаларни ўрганишга ҳисса қўшди.
ХВИ–ХХ асрларда Бухоро хонлиги (амирлиги)да диний лавозим эгаларининг (уламо, шайх, муфтий, қозилар) фақатгина диний соҳадаги эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий тизимдаги фаол иштироки кузатилган бўлиб, улар диний ҳамда сиёсий жараёнлар орасида мувозанатни сақлашга интилган. Давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар орқали ўрта асрлар давридаги диний уламоларнинг ўзбек давлатчилиги шаклланишидаги ижтимоий-сиёсий роли аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалида эфирга узатиладиган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 20 августдаги 01-44—174-сон маълумотномаси). Натижада Давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар орқали ўрта асрлар давридаги диний уламоларнинг ўзбек давлатчилиги шаклланишидаги ижтимоий-сиёсий роли аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлар билан кўрсатув мазмунини яна ҳам бойитишга сабаб бўлди.
Хонлик (амирлик)даги муҳим диний лавозим эгалари бўлган шахсларнинг (Шайх Худойдод Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Қосим Шайх Азизон ва Жўйбор хожалари) сиёсий таъсири нафақат Мовароуннаҳр балки, Хуросон, Шарқий Туркистон ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларни қамраб олган бўлиб, Убайдуллахон, Абдулазизхон, Абдуллахон ИИ, темурийлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳумоюн ва Камрон мирзолар каби ҳукмдорлар уларнинг ёрдамига доимо таяниб келишганлиги далилланган маълумотлар асосида “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалида эфирга узатиладиган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган( Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 20 августдаги 01-44—174-сон маълумотномаси). Натижада хонлик(амирлик)даги муҳим диний лавозим эгалари бўлган шахсларнинг (Шайх Худойдод Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Қосим Шайх Азизон ва Жўйбор хожалари) сиёсий таъсири нафақат Мовароуннаҳр балки, Хуросон, Шарқий Туркистон ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларни қамраб олган бўлиб, Убайдуллахон, Абдулазизхон, Абдуллахон ИИ, темурийлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳумоюн ва Камрон мирзолар каби ҳукмдорлар уларнинг ёрдамига доимо таяниб келишганлиги ҳақидаги маълумотлар билан кўрсатув мазмуни бойитилишига хизмат қилди.