Тўхтамуротов Ахмадали Муҳаммадали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри “Саноат корхоналарида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. (Тўқимачилик саноат корхоналари мисолида)”, 08.00.03 - “Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5305.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухтаров Махмуджон Марифович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Носиров Илҳом Абасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махсудов Шерзод Солижонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Этакчи ташкилот: Наманган давлат техника унверситети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган тўқимачилик саноат корхоналарида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналари асосий ишлаб чиқариш фондларининг инвестициялар ҳисобига ўсиши билан маҳсулот таннархининг ижобий  ўзгариши ўртасидаги мутаносиблик асосланган; 
саноат корхоналарига жалб этилган инвестициялар таркибида хорижий инвестициялар улушининг 10 - 15 фоиз оралиғидаги самарали даражасини таъминлаш ҳисобига капитал қайтимини ижобий ўзгариши асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида меҳнат унумдорлигининг инвестициялар бўйича эластиклигини баҳолаш усуллари (“ўта паст” (0,01-0,05), “паст” (0,05-0,09), “ўрта” (0,1-02), “юқори” (0,2-0,3)) даражаларга кўра такомиллаштирилган;
Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг инвестиция самарадорлиги ҳисобига ўсиши 2026-2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналарида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноат корхоналарида асосий ишлаб чиқариш фондларининг инвестициялар ҳисобига ўсиши билан маҳсулот таннархининг ижобий ўзгариши ўртасидаги мутаносиблик асосланган. Мазкур таклифдан Андижон вилояти иқтисодиёти, туманлари иқтисодиёти кесимида ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган “Скортон текстил” МЧЖ ва “Саховат Текс” МЧЖ, “Хаит инвест текс” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган. (“Скортон текстил” МЧЖнинг 30.05.2025-йил кунги 53/25-сонли, “Саховат Текс” МЧЖ 29.05.2025-йил кунги 52/25-сонли ва “Хаит инвест текс” МЧЖ 29.05.2025-й Н-16/25 сонли маълумотномалари. Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 26.06.2025-йил №03/25-1518 сонли маълумотномаси). Натижада “Скортон текстил” МЧЖ бир бирлик маҳсулот таннархи 20 фоизга, “Саховат Текс” МЧЖда 26 фоизга “Хаит инвест текс” МЧЖда 14 фоизга камайганлиги аниқланди;
саноат корхоналарига жалб этилган инвестициялар таркибида хорижий инвестициялар улушининг 10 - 15 фоиз оралиғидаги самарали даражасини таъминлаш ҳисобига капитал қайтимини ижобий ўзгариши баҳоланган. Мазкур таклифдан Андижон вилояти иқтисодиёти, туманлари иқтисодиёти кесимида ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган “Скортон текстил” МЧЖ, “Саховат Текс” МЧЖ ва “Хаит инвест текс” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган. (“Скортон текстил” МЧЖнинг 30.05.2025-йил кунги 53/25-сонли, “Саховат Текс” МЧЖ 29.05.2025-йил кунги 52/25-сонли ва “Хаит инвест текс” МЧЖ 29.05.2025-й Н-16/25 сонли маълумотномалари. Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 26.06.2025-йил №03/25-1518 сонли маълумотномаси). Натижада “Скортон текстил” МЧЖ  капитал қайтими 6,8 коеффициентга, “Саховат Текс” МЧЖда 6,9 коеффициентга яхшилангани аниқланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида меҳнат унумдорлигининг инвестициялар бўйича эластиклигини баҳолаш усуллари  (“ўта паст” (0,01-0,05), “паст” (0,05-0,09), “ўрта” (0,1-02), “юқори” (0,2-0,3)) даражаларга кўра такомиллаштирилган. Мазкур таклифдан Андижон вилояти иқтисодиёти, туманлари иқтисодиёти кесимида ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган “Скортон текстил” МЧЖ  ва “Саховат Текс” МЧЖ, “Хаит инвест текс” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган. (“Скортон текстил” МЧЖнинг 30.05.2025-йил кунги 53/25-сонли, “Саховат Текс” МЧЖ 29.05.2025-йил кунги 52/25-сонли ва “Хаит инвест текс” МЧЖ 29.05.2025-й Н-16/25 сонли маълумотномалари. Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 26.06.2025-йил №03/25-1518 сонли маълумотномаси). Натижада “Скортон текстил” МЧЖда меҳнат унумдорлигини ортишида инвестицияни таъсири 0,021 коеффициентга тенг бўлган “Саховат Текс” МЧЖда 0,012 тенг бўлган “Хаит инвест текс” МЧЖ 0,002 коеффициент бўлган;
Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг инвестиция самарадорлиги ҳисобига ўсиши 2025-2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган “Саховат текс” МЧЖ “Скортон текс”МЧЖ ва “Хаит инвест текс” МЧЖларда жорий этилган. (“Скортон текстил” МЧЖнинг 30.05.2025-йил кунги 53/25-сонли, “Саховат Текс” МЧЖ 29.05.2025-йил кунги 52/25-сонли ва “Хаит инвест текс” МЧЖ 29.05.2025-й Н-16/25 сонли маълумотномалари. Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 26.06.2025-йил №03/25-1518 сонли маълумотномаси). Натижада корхоналарнинг маҳсулот ҳажими 2030 - йилга қадар эконометрик моделлар ёрдамида прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish