Мўминова Дилдора Дилшадовнаниннг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кимё саноати корхоналари фаолиятини ривожлантришда маркетинг коммуникация стратегияларидан фойдаланиш”, 08.00.11 –Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5157.
Илмий раҳбари: Акрамов. Тоҳир Абдираҳманивич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт Унверситети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Эштаев Алишер Абдуганиевич Иқтисодиёт фанлари доктори, Исмаилова Гулнора Файзуллаевна иқтисодиёт фанлари доктори (DSc)
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:кимё саноати корхоналари фаолиятини ривожлантиришда маркетинг коммуникация стратегияларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё корхоналарнинг корпоратив мижозлари учун маркетинг коммуникация стратегиялари савдолар ҳажмини ошириш, бренд имижи жозибадорлиги, мижозлар билан муносабатлар, рақобатбардошлик, халқаро бозорларга чиқиш имкониятларига кўра “заиф” (0 ≤ βз ≤ 0,29), “ўртача ва аҳамиятли” (0,30 ≤ βўа ≤ 0,40) ҳамда “юқори” (0,50 ≤ βю) таъсирларга кўра самарадорликни аниқлаш орқали такомилаштирилган;
кимё саноати корхоналарида доимий мижозлар билан ишлаш ҳамда ўзаро муносабатлар самарадорлигини оширишга қаратилган маркетинг коммуникациялари дастурини “мижозлар содиқлиги индекси”ни бошқарув қарорлар тизимига интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
кимё саноати корхоналари веб-сайтларининг маркетинг коммуникациялари самарадорлиги индикаторлари “қидирув тизимларига мувофиқлик” вебометрика кўрсаткичини веб-сайтларини оптималлаштириш ва трафик имкониятларини ошириш жиҳатидан баҳолашни киритиш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон кимё саноати корхоналарида “эвент-маркетинг” самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида маркетинг коммуникацияларни ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё саноати корхоналари фаолиятини ривожлантиришда маркетинг коммуникация стратегияларидан фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
кимё корхоналарнинг корпоратив мижозлари учун маркетинг коммуникация стратегиялари савдолар ҳажмини ошириш, бренд имижи жозибадорлиги, мижозлар билан муносабатлар, рақобатбардошлик, халқаро бозорларга чиқиш имкониятларига кўра “заиф” (0≤βз ≤0,29), “ўртача ва аҳамиятли” (0,30≤βўа≤0,40) ҳамда “юқори” (0,50≤βю) таъсирларга кўра самарадорликни аниқлаш орқали такомиллаштириш таклифидан “Махам-Чирчик” АЖ фаолиятларида фойдаланилган (“Махам-Чирчик” АЖнинг 2025-йил 27-майдаги 36/176-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали “Махам-Чирчик” АЖнинг 2023-йилга нисбатан корпоратив мижозлар билан тузилган шартномалари 2024-йилда 4,8 фоизга оширишга эришилган;
кимё саноати корхоналарида доимий мижозлар билан ишлаш ҳамда ўзаро муносабатлар самарадорлигини оширишга қаратилган маркетинг коммуникациялари дастурини “мижозлар содиқлиги индекси”ни бошқарув қарорлар тизимига интеграция қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан “Махам-Чирчик” АЖ фаолиятида фойдаланилган (“Махам-Чирчик” АЖнинг 2025-йил 27-майдаги 36/176- сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида кимё саноати корхоналарида доимий мижозлар билан ишлаш тизимида ҳамда улар билан ўзаро муносабатлар самарадорлигини оширишга ҳамда корпоратив имиж яратишга ёʻналтирилган стратегик ёʻналишлар белгилаш имкони яратилган;
кимё саноати корхоналари веб-сайтларининг маркетинг коммуникациялари самарадорлиги индикаторлари “қидирув тизимларига мувофиқлик” вебометрика кўрсаткичини веб-сайтларини оптималлаштириш ва трафик имкониятларини ошириш жиҳатидан баҳолашни киритиш асосида такомиллаштириш таклифи “Махам-Чирчик” АЖнинг расмий веб-сайтларини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Махам-Чирчик” АЖнинг 2025-йил 27-майдаги 36/176- сон маълумотномаси). Махкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали корхоналарнинг веб-сайтлари мижозлар учун қулайлаштирилган ва ойлик трафиклар ҳажмини ўртача 8,5 фоиздан оширишга эришилган;
Ўзбекистон кимё саноати корхоналарида “эвент-маркетинг” самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида маркетинг коммуникацияларни ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Махам-Чирчик” АЖнинг фаолиятида фойдаланилган (“Махам-Чирчик” АЖнинг 2025-йил 27-майдаги 36/176-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кимё корхоналарининг кўргазма ва ярмаркалардаги иштироки, маҳсулот тақдимотлари, ўтказиладиган семинарлар, конференциялар ва бошқа маркетинг тадбирлари ёрдамида маркетинг коммуникацияларни ривожлантириш имкониятлари баҳоланган.