Ходжаева Шодиябону Абитджановнанинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Рақамли трансформация шароитида олий таълим муассасалари маркетинг хизмати методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”, 08.00.05-“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.4.DSc/Iqt610.
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Касимова Фотима Тулқуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли трансформация шароитида олий таълим муассасаларида маркетинг бошқаруви методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаларида маркетинг бошқаруви” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим хизматлари бозорида рақобат устунлигини таъминлаш ва талабни бошқаришга қаратилган стратегик бошқарув тизими ресурслар самарадорлигини ва молиявий барқарорликни таъминлайдиган инновацион иқтисодий механизм сифатида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари фаолиятини марказлашган ҳолда қўллаб-қувватлаш мақсадида таълимни бошқариш тизими таркибида “Олий таълимда маркетинг ва брендинг” тузилмасини ташкил этиш асосида университетларининг халқаро имижини шакллантириш, таълим бозорларини диверсификация қилиш ва хорижий талабаларни жалб қилишни ошириш таклифи ишлаб чиқилган; 
олий таълим муассасаларида маркетинг хизматларини инновацион ечимлар асосида бошқариш ва бозордаги позициясини таҳлил қилиш Маркази фаолиятини йўлга қўйиш орқали маркетинг маълумотларини прогнозлаш, рақобат таҳлили, таълим хизматлари индексини ҳисоблаш асосида муассаса молиявий барқарорлигини ошириш, маркетинг харажатлар самарадорлигини оптималлаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида маркетинг фаолияти самарадорлигини илмий баҳолаш мақсадида ҳар бир университет учун 0 дан 1 гача баҳолаш шкаласини ўз ичига олган “Маркетинг Манагемент Перформанcе Индех - ММПИ” услуби доирасида талабани жалб қилиш самарадорлиги (0,3), бренд нуфузи ва ижтимоий коммуникациялар (0,25), талаба қониқиш даражаси (0,25), маркетинг харажатлари самарадорлиги (0,20) кўрсаткичларини қўллаш орқали маркетинг самарадорлигини ошириш асосланган; 
Ўзбекистонда рақамлаштириш шароитида олий таълим муассасаларининг ривожланишидаги талабалар сони, кадрлар салоҳияти ва маркетинг параметрлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни инобатга олган ҳолда 2030 йилгача бўлган давр учун уларнинг трансформациясига доир прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформация шароитида олий таълим муассасалари маркетингини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаларида маркетинг бошқаруви” тушунчасининг иқтисодий мазмунини таълим хизматлари бозорида рақобат устунлигини таъминлаш ва талабни бошқаришга қаратилган стратегик бошқарув тизими ресурслар самарадорлигини ва молиявий барқарорликни таъминлайдиган инновацион иқтисодий механизм сифатида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Бизнес бошқаруви» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги № 136 – сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида талабаларда рақамли трансформация шароитида олий таълим муассасаларида талабаларнинг маркетинг бошқарувини такомиллаштиришга оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган; 
олий таълим муассасалари фаолиятини марказлашган ҳолда қўллаб-қувватлаш мақсадида таълимни бошқариш тизими таркибида “Олий таълимда маркетинг ва брендинг” тузилмасини ташкил этиш асосида университетларининг халқаро имижини шакллантириш, таълим бозорларини диверсификация қилиш ва хорижий талабаларни жалб қилишни ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги №02/01-01-344- сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида университетлар ўртасидаги маркетинг коммуникацияларининг уйғунлиги ошиб, бозор эҳтиёжларига йўналтирилган минтақавий таълим дастурларининг улуши ортишга имкон яратилган;
олий таълим муассасаларида маркетинг хизматларини инновацион ечимлар асосида бошқариш ва бозордаги позициясини таҳлил қилиш Маркази фаолиятини йўлга қўйиш орқали маркетинг маълумотларини прогнозлаш, рақобат таҳлили, таълим хизматлари индексини ҳисоблаш асосида муассаса молиявий барқарорлигини ошириш, маркетинг харажатлар самарадорлигини оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги №02/01-01-344-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли таълим маҳсулотлари ва сервисларининг комплекс қўлланилиши ҳисобига синергетик эффект таъминланиб, таълим жараёнининг шахсийлаштириш даражасини оширишга, талабаларнинг иштирокчилик кўрсаткичларини кўпайтиришга ҳамда иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қилган; 
олий таълим муассасаларида маркетинг фаолияти самарадорлигини илмий баҳолаш мақсадида ҳар бир университет учун 0 дан 1 гача баҳолаш шкаласини ўз ичига олган “Маркетинг Манагемент Перформанcе Индех - ММПИ” услуби доирасида талабани жалб қилиш самарадорлиги (0,3), бренд нуфузи ва ижтимоий коммуникациялар (0,25), талаба қониқиш даражаси (0,25), маркетинг харажатлари самарадорлиги (0,20) кўрсаткичларини қўллаш орқали маркетинг самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги №02/01-01-344-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида коммуникацион ва бошқарув жараёнларининг рақамли трансформацияси таъминланиб, абитуриентларни жалб этиш жараёнида таргетинг аниқлигини оширишга, маркетинг кампанияларининг конверсия даражасини кўпайтиришга ҳамда рақамли каналлар орқали талабалардан олинадиган тескари алоқанинг чуқурлашувига хизмат қилган;
Ўзбекистонда рақамлаштириш шароитида олий таълим муассасаларининг ривожланишидаги талабалар сони, кадрлар салоҳияти ва маркетинг параметрлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни инобатга олган ҳолда 2030 йилгача бўлган давр учун уларнинг трансформациясига доир ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги №02/01-01-344-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар контингентини ривожлантириш, академик кадрлар режалаштириш ҳамда рақамли маркетинг стратегияларини белгилаш бўйича аниқ мақсадли йўналишларни шакллантириш асосида бошқарув қарорларининг аниқлигини ошириш ва олий таълим муассасаси сиёсатини таълимга бўлган талаб динамикасига мослаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish