Маматраимов Ислом Маманазаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тикув трикотаж корхоналарида стратегик менежментни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  
Илмий раҳбари: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмаилова Гулнора Файзуллаевна, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тикув-трикотаж корхоналарида стратегик менежмент тизимини такомиллаштириш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган ҳолда стратегик режалаштириш, ташқи ва ички муҳит таҳлили, инновацион бошқарув ёндашувларини чуқур ўрганиш орқали илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “стратегик менежмент” тушунчаси яшил иқтисодиёт устуворлигига асосланган корхонанинг узоқ муддатли мақсадларига экологик, иқтисодий ва ижтимоий мувозанатни сақлаган ҳолда эришиш учун ресурслардан самарали фойдаланиш, ташқи ва ички муҳитдаги ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш, барқарорлик тамойиллари асосида стратегиялар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мониторинг қилишга йўналтирилган экологик менежмент интеграциясига асосланган тизимли бошқарув жараёни сифатида такомиллаштирилган;
бошқарувнинг замонавий усуллари таснифидан келиб чиққан ҳолда корхоналарнинг бозорга мослашувчанлигига эришишнинг “агиле менежмент технологияси” асосида тикув трикотаж корхоналарида бошқарув стратегиясини такомиллаштириш таклифи асосланган; 
тикув трикотаж корхоналарида стратегик менежментни баҳолаш полииндекслари асосида менежмент ҳолатини “етук” (х>4,5), “ривожланган” (3,5 “ривожланаётган” (2,5 “пайдо бўлаётган” (х<1,5) мезон қийматларида гуруҳлаш орқали табақалашган ёндашув таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда стратегик менежментнинг тикув трикотаж корхоналари фаолиятига таъсирининг кўп омилли корреляцион моделлари асосида соҳа ривожланишининг 2030 йилгача бўлган даврга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
услубий ёндашувга кўра “стратегик менежмент” тушунчаси яшил иқтисодиёт устуворлигига асосланган корхонанинг узоқ муддатли мақсадларига экологик, иқтисодий ва ижтимоий мувозанатни сақлаган ҳолда эришиш учун ресурслардан самарали фойдаланиш, ташқи ва ички муҳитдаги ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш, барқарорлик тамойиллари асосида стратегиялар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мониторинг қилишга йўналтирилган экологик менежмент интеграциясига асосланган тизимли бошқарув жараёни сифатида такомиллаштирилган, ундан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Экологик менежмент” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 – йил 22-октябрдаги 422-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабалари ва бўлғуси мутахассисларда рақамли трансформация даврида бошқарувнинг экологияга таъсирини таҳлил қилиш, стратегиc менежментни ишлаб чиқишда назарий ҳамда амалий билимларни янада чуқурлаштиришга янги билимлар ва кўникмаларнинг шаклланишига имкон яратилган.
бошқарувнинг замонавий усуллари таснифидан келиб чиққан ҳолда корхоналарнинг бозорга мослашувчанлигига эришишнинг “агиле менежмент технологияси” асосида тикув трикотаж корхоналарида бошқарув стратегиясини такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тармоқ корхоналари фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 3 ноябрдаги № 02/06-2605 маълумотномаси). Натижада “агиле менежмент технологияси” асосида тикув-трикотаж корхоналарида бошқарув стратегиясини такомиллаштириш орқали буюртмаларни бажариш муддати ўртача 20–30% га қисқаради, ишлаб чиқариш таннархи 10–15% га камаяди ва бозордаги мослашувчанлик даражаси 25–35% га ошиб, умумий даромадлилик кўрсаткичи 18–22% гача яхшиланиши таъминланган; 
тикув трикотаж корхоналарида стратегик менежментни баҳолаш полииндекслари асосида менежмент ҳолатини “етук” (х>4,5), “ривожланган” (3,5 “ривожланаётган” (2,5 “пайдо бўлаётган” (х<1,5) мезон қийматларида гуруҳлаш орқали табақалашган ёндашув таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тармоқ корхоналари фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 3 ноябрдаги № 02/06-2605 маълумотномаси). Натижада тикув-трикотаж корхоналарида ресурсларни тўғри йўналтириш, бошқарув қарорларининг аниқлигини 30–40% га ошириш, самарадорлик кўрсаткичларини 20% гача яхшилаш ва ривожланиш суръатларини 15–18% га тезлаштириш имконияти юзага келади. 
Ўзбекистонда стратегик менежментнинг тикув трикотаж корхоналари фаолиятига таъсирининг кўп омилли корреляцион моделлари асосида соҳа ривожланишининг 2030 йилгача бўлган даврга прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 3 ноябрдаги № 02/06-2605 маълумотномаси). Натижада, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги “Тошбулоқ-ТЕКС”, “Янтекс” ва “Ҳамза Эхпо Арт Текстил” МЧЖ корхоналарида иқтисодий ўсиш динамикасига таъсир этувчи омилларнинг стратегик бошқаруви билан боғлиқлигини эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish