Маҳмудов Ибрагимжон Исмаиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарув профессионализмини такомиллаштиршнинг психологик технологиялари” 19.00.03 – “Инсон касбий фаолияти психологияси (психология фанлари бўйича).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган – В2025.1.DSc/P227 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор, Арзиқулов Дилшод Неъматович, психология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат бошқаруви раҳбарлари юқори профессионал даражасининг ҳосиласи бўлган раҳбарлик компетенсияларини баҳолаш ва ривожлантиришда психологик технологияларни қўллаш имкониятларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Турли соҳа раҳбарларининг қиёсий профессиограммасига кўра “раҳбарнинг йўналганлиги”, “когнитив соҳа”, “ақлий қобилиятлар”, “эмоционал соҳа”, “ўзини бошқариш”, “коммуникативлик”, “ҳамкорлик қилиш”, “ҳулқ ҳаракатлари”, “касб этикаси”, “психологик муҳитга эътибор”  билан боғлиқ мезонларни фаолиятда дифференциал намоён бўлиш даражасини баҳолаш орқали бошқарув профессионализмида шахсий ва профессионал қадриятлар этакчи омил эканлиги исботланган; 
бошқарув профессионализмини ифодаловчи компетенсияларни баҳолаш ва ривожлантиришда шахснинг қадриятлари, тизимли фикрлаши, стрессга бардошлилиги, лидерлик сифатларини раҳбарлик фаолиятида намоён бўлиш даражасини ижтимоий-психологик, акмеологик нуқтаи назардан мониторинг қилиш муҳимлигига асосланиб  Ассессмент Маркази, психологик тренинг ва психологик маслаҳатлашув технологиялари психодиагностик механизм сифатида исботланган;
хўжалик ташкилотлари ва давлат бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг бошқарув самарадорлигини таъминловчи психологик омиллар ҳамда давлат бошқаруви соҳаси раҳбарлари фаолияти самарасини таъминловчи ҳокимлик компонентлари аниқлаштирилган;
раҳбарлар учун муҳим бўлган мазмуний, эгоцентрик, инструментал, ижтимоий қадриятларнинг прототипик таҳлилига кўра, адолат, масъулият, тартиб, талабчанлик каби барқарор ҳамда вазифани тенг тақсимлаш, ўрнак бўлиш, ўзаро ишонч каби ўзгариш эҳтимоли катта бўлган ва лидерлик, рағбатлантириш, самимийлик, дунёқараш, шаффофлик, кадр танлаш каби динамик хусусиятга эга бўлган сифатларни дифференциациялаш асосида бошқарув қадриятлари ҳақидаги тасаввурларнинг ядровий ва периферик тизими аниқлаштирилган; 
бошқарув профессионализмини такомиллаштириш учун номзодларни саралашдан экспертларни тайёрлашга қадар шахсий ва касбий қадриятларни индивидуал профилда босқичма-босқич англашнинг каръерани ражалаштириш жараёнига психологик интеграстияси муҳимлиги қадриятлар асосида компетенсияларни ривожлантириш модели таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Давлат бошқаруви соҳасида раҳбар кадрларнинг бошқарув профессионализмини ривожлантириш бўйича психологик технологияларни қўллаш асосида олинган натижалар қуйидаги тартибда жорий этилди:
Прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларига номзодларни баҳолашда ва лойиқ номзодни аниқлашда Ассессмент Маркази технологиясини жорий этишда қўлланилмоқда (Бош прокуратуранинг 2024 йил 27 августдаги 30/5а-24-673-сон далолатномаси). Натижада, бошқарув лавозимларига муносиб раҳбарларни тайёрлаш жараёнлари тизимли ва илмий тамойиллар асосида ташкил этилмоқда.   
Бошқарув профессионализмини ифодаловчи компетенсиялар, уларнинг негизида ётувчи қадриятларни англаш ва такомиллаштиришга асосланган ёндошув илмий ишнинг консептуал асослари сифатида марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” ва “Бошқарув психологияси” модулларига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10 декабрдаги ПМ-303-сонли маълумотномаси). Натижада, компетенсиялар таркибидаги қадриятлар тушунчасини очиб бериш орқали бошқарув профессионализмини ўрганиш методологияси мазмун жиҳатидан бойитилган. 
Хўжалик ташкилотлари ва давлат бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг бошқарув самарадорлигини таъминловчи психологик омиллар экспериментал тадқиқотлар орқали асослаб берилди. Натижада, давлат бошқаруви соҳаси раҳбарлари фаолияти самарасини таъминловчи ҳокимлик компонентлари аниқланди ва уларни ривожлантиришга йўналган психологик ишланмалар раҳбарларни тайёрлаш ўқув модулига киритилган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” ва “Бошқарув психологияси” модулларига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10 декабрдаги ПМ-303-сонли маълумотномаси) Натижада, турли соҳа раҳбарларини психодиагностик баҳолаш ва ушбу соҳа бошқарувига хос бўлган психологик жиҳатларни аниқлаш имкониятлари асослаб ўтилган. 
Тадқиқот натижасида қадриятларга асосланган ёндошув асосида ишлаб чиқилган бошқарув профессионализмига оид компетенсияларни психологик технологиялар асосида ривожлантириш модели марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” ва “Бошқарув психологияси” модулларига киритилган. Психологик коррексиялаш тадбирларида қадриятларга асосланган ёндошувнинг феноменологик жиҳатлари ёритиб ўтилган, натижада психологик амалиёт услубларини бойитиш бўйича шароит яратилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10 декабрдаги ПМ-303-сонли маълумотномаси).    
Давлат фуқаролик хизматининг бошқарув лавозимларига раҳбарларни танлашда компетенсияларни аниқлашга йўналган интервю услубини қўллаш бўйича тадбирларда амалий дастур сифатида қўлланиб келинмоқда. Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом лояҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Респебликаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини риволлантириш агентлигининг 24.01.2024 йилда берилган ИҚ27812503 рақамли далолатнома).

Yangiliklarga obuna bo‘lish