Турсунова Дилобар Эркин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дислипидемияларнинг медикаментоз ва номедикаментоз профилактикаси самарадорлигини қиёсий баҳолаш» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4PhD/Tib4054.
Илмий раҳбар: Бадритдинова Матлуба Нажмидиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02
Расмий оппонентлар: Нурбоев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: беморларда липид алмашинуви бузилишларининг хусусиятларини ўрганиш ва проспектив кузатув натижалари асосида дислипидемиялар профилактикасини оптималлаштириш алгоритмини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дислипидемиялар ва унинг метаболик детерминантларини комплекс баҳолаш асосида липид алмашинуви бузилишларининг атероген турини шакллантирувчи паст зичликдаги липопротеидлар, триглицеридларнинг юқори даражалари ва абдоминал ҳамда умумий семизлик ўртасида статистик ишончли узвийлик мавжудлиги, висцерал ёғ тўпланишининг атероген дислипидемиялар ривожланиши билан патогенетик боғлиқлиги исботланган;
атероген дислипидемия ва предиабет ўртасида тўғри кучли корреляцион боғлиқлик аниқланган бўлиб, ушбу ҳолат умумий метаболик ва патогенетик механизмлар иштирокида атероген дислипидемиянинг предиабет учун интеграциялашган клиник-биокимёвий маркер эканлиги исботланган;
жигар биокимёвий ферментлари кўрсаткичлари клиник меъёр доирасида сақланган ҳолда де Ритис коэффициентининг пасайиши дислипидемияларни ҳамда жигар ёғли дистрофияларини баҳолашда муҳим диагностик мезон сифатидаги аҳамияти исботланган;
узум данаги мойининг дислипидемияга ва қора саримсоқпиёзнинг предиабетга қарши таъсирининг устунлиги асосида ноанъанавий давонинг самарадорлиги ўрганилган, уларнинг анъанавий усул билан биргаликда қўлланилиши орқали дислипидемияларни олдини олиш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дислипидемияларнинг медикаментоз ва номедикаментоз профилактикаси самарадорлигини қиёсий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган:
биринчи илмий янгилик. дислипидемиялар ва унинг метаболик детерминантларини комплекс баҳолаш асосида липид алмашинуви бузилишларининг атероген турини шакллантирувчи паст зичликдаги липопротеидлар, триглицеридларнинг юқори даражалари ва абдоминал ҳамда умумий семизлик ўртасида статистик ишончли узвийлик мавжудлиги, висцерал ёғ тўпланишининг атероген дислипидемиялар ривожланиши билан патогенетик боғлиқлиги исботланганлиги бўйича «Дислипидемияларнинг номедикаментоз ва медикаментоз профилактика усуллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 30 ноябрдаги 24-m/012-сон хулосаси). Мазкур тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 8 январдаги 214-2-208-ТВ/205-сонли буйруқ) ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йилдаги 01/15-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник Кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дислипидемиялар, хусусан атероген дислипидемиялар компонентларини эрта аниқлаш ва самарали бартараф қилиниши орқали беморларнинг оғир асоратлар ҳисобига касалхонага тушиш эҳтимоли 20% дан 30% гача камайишига эришилади. Иқтисодий самарадорлик: медикаментоз ва номедикаментоз профилактик чора – тадбирларни эрта ва самарали амалга оширишда ишлаб чиқилган алгоритмнинг қўлланиши, атероген дислипидемияларнинг оқибатларини даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағларини ҳар бир бемор учун 550000 минг, умумий ҳисобда 2820000 сўм иқтисодий самарадорликга эришилди. Хулоса. Дислипидемиялар ва унинг метаболик детерминантларини комплекс баҳолаш асосида липид алмашинуви бузилишларининг атероген турини шакллантирувчи липопротеидлар, висцерал ёғ тўпланишининг атероген дислипидемиялар ривожланиши билан патогенетик боғлиқлиги исботланган.
иккинчи илмий янгилик. атероген дислипидемия ва предиабет ўртасида тўғри кучли корреляцион боғлиқлик аниқланган бўлиб, ушбу ҳолат умумий метаболик ва патогенетик механизмлар иштирокида атероген дислипидемиянинг предиабет учун интеграциялашган клиник-биокимёвий маркер эканлиги исботланганлиги бўйича «Дислипидемияларнинг номедикаментоз ва медикаментоз профилактика усуллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 30 ноябрдаги 24-m/012-сон хулосаси). Мазкур тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 8 январдаги 214-2-208-ТВ/205-сонли буйруқ) ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йилдаги 01/15-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник Кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, липид алмашинуви бузилишларида липидлар даражасини медикаментоз ва номедикаментоз профилактикасини оптималлаштириш, юзага келиши мумкин бўлган оғир қон-томир ҳодисалари даражасини пасайтириш, асоратлар ҳолатини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: липид алмашинуви бузилишларини ўз вақтида аниқлаб, текширув харажатлари ҳисобланганда, донозологик ташхисот учун сарфни 60% га, фармакотерапия самарадорлигини ошириш учун харажатларни 75% дан 55% гача ва стандартлардан четга чиқиб буюриладиган даволардан бўладиган харажатларни 220000 минг сўмгача тежаш имконини беради, беморларда икки турдаги профилактиканинг биргаликда қўлланилиши натижасида тежаб қолинадиган маблағ 1820000 млн. сўм иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса. Дислипидемияларнинг профилактикаси ҳолати таҳлилида, беморларда гиполипидемик воситаларнинг етарлича тайинланмаслиги ва жами беморларнинг ҳар учинчисида профилактика самарадорлигининг адекват қиёсийи олиб борилмаганлиги аниқланган ва уларнинг адекват коррекцияси амага оширилган.
учинчи илмий янгилик. жигар биокимёвий ферментлари кўрсаткичлари клиник меъёр доирасида сақланган ҳолда де Ритис коэффициентининг пасайиши дислипидемияларни ҳамда жигар ёғли дистрофияларини баҳолашда муҳим диагностик мезон сифатидаги аҳамияти исботланганганлиги бўйича «Дислипидемияларнинг номедикаментоз ва медикаментоз профилактика усуллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 30 ноябрдаги 24-m/012-сон хулосаси). Мазкур тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 8 январдаги 214-2-208-ТВ/205-сонли буйруқ) ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йилдаги 01/15-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник Кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дислипидемия ва жигар ёғли дистрофиясини эрта аниқлаш орқали тиббий харажатлар камаяди, яъни де Ритис нисбатини аниқлаш оддий, арзон ва лабораториялаштирилган усул бўлиб, инструментал текширувларга (УЗИ, КТ, биопсия) бўлган эҳтиёжни қисман 20–30% га камайтиради. Иқтисодий самарадорлик: Дислипидемия ва жигар ёғли дистрофиясининг оғир босқичларини даволаш харажатлари 2–3 бараварга камаяди. Оғир босқичдаги даволаш шифохона харажатларини ҳар 1 беморга ўртача 3535000 млн сўмга иқтисод қилишга эришилади. Хулоса. Де Ритис нисбатидан фойдаланиш юқори қийматли инструментал текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, даволаш жараёни билан боғлиқ катта молиявий сарфларни сезиларли даражада пасайтиради ва қўшимча бюджет харажатларини талаб этмайди.
тўртинчи илмий янгилик. узум данаги мойининг дислипидемияга ва қора саримсоқпиёзнинг предиабетга қарши таъсирининг устунлиги асосида ноанъанавий давонинг самарадорлиги ўрганилган, уларнинг анъанавий усул билан биргаликда қўлланилиши орқали дислипидемияларни олдини олиш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича «Дислипидемияларнинг номедикаментоз ва медикаментоз профилактика усуллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 30 ноябрдаги 24-m/012-сон хулосаси). Мазкур тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 8 январдаги 214-2-208-ТВ/205-сонли буйруқ) ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йилдаги 01/15-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник Кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: узум данаги мойи ва қора саримсоқпиёз асосида ишлаб чиқилган ноанъанавий даволаш алгоритмининг жорий этилиши аҳоли саломатлиги учун муҳим ижтимоий аҳамият касб этади. Юрак-қон томир касалликлари хавфининг 73% га камайиши аҳолининг умумий ҳаёт сифати ва умр давомийлигининг ошишига олиб келади. Дислипидемия ва предиабетни эрта бартараф этиш оғир асоратларнинг (инсульт, инфаркт, атеросклероз) камайишига хизмат қилади, бу эса жамиятда ногиронлик даражасини камайтиради. Анъанавий усуллар билан уйғунлашган алгоритм тиббиёт ходимларининг клиник қарор қабул қилиш самарадорлигини яхшилайди ва даволаш сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлик: тадқиқот натижалари асосида яратилган профилактик ва даволаш алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврини қисқартириш ҳамда оғир юрак-қон томир хавфини камайтириш ҳисобига бюджетдан ташқари 695248 сўм миқдордаги харажат иқтисодий самарадорликга эришилган. Хулоса. Дислипидемияли беморларда юрак қон-томир тизими касалликлари ва атеросклероз хавфини бартараф этиш юзасидан илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган алгоритм дислипидемия бўлган беморларда профилактика ва даволаш хусусида индивидуал ёндашувни ишлаб чиқиш имконини берган.