Садирова Сарвиноз Собировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Репродуктив ёшда тухумдонлар поликистози синдромининг клиник-биокимёвий ва генетик ўзаро боғлиқликлари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2356.
Илмий рахбар: Иргашева Севара Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гилдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: репродуктив ёшдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган беморларни фенотипини хисобга олган холда дифференциал ёндашув усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек аҳолисига мансуб аёллардаги тухумдонлар поликистози синдромининг B ва D фенотиплари орасида клиник-биокимёвий кўрсаткичлардаги фарқларнинг аниқланганлиги сабабли тухумдонлар поликистози синдромнинг гетерогенлиги исботланган;
илк бор тухумдонлар поликистози синдромининг B ва D фенотипларида ароматаза ферментининг функционал фаоллик даражасидаги фарқлар аниқланганлиги сабабли, даволаш усулларини танлашда дифференциал ёндашувнинг мувофик тамойиллари ишлаб чиқилган;
илк бор ўзбек аҳолисида CYP17A1 (rs743572), CYP19A1 (rs2414096) ва AR (rs6152) генлари полиморфизмларини ўрганиш натижасида, стероидогенез ва андрогенлар ўтказма йўли ўзгаришлари тухумдонлар поликистози синдромининг В ва D фенотиплари ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланган ва синдромнинг гетерогенлик хусусияти исботланган.
илк бор CYP17A1 генидаги rs743572 полиморфизмининг салбий G-аллели ва D фенотипи ўртасида ҳамда AR генидаги rs6152 полиморфизмининг салбий A-аллели ва унинг A/A гомозигота генотипи ва B фенотипи ўртасида боғлиқлик аниқланганлиги натижасида, тухумдонлар поликистози синдромининг патогенезида генетик омилларнинг фенотипга хос таъсири исботланган. 
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жорий қилиниши. 
Тухумдонлар ароматазаси фаоллигини баҳолаш ва турли хил фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган беморларни олиб бориш тактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ўзбек аҳолисига мансуб аёллардаги тухумдонлар поликистози синдромининг B ва D фенотиплари орасида клиник-биокимёвий кўрсаткичлардаги фарқларнинг аниқланганлиги сабабли тухумдонлар поликистози синдромнинг гетерогенлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартда №30 у-т/16–сон билан тасдиқланган «Тухумдонлар ароматазаси фаоллигини баҳолаш ва турли хил фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган беморларни олиб бориш тактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали гинекология бўлими ва поликлиникасининг аёллар маслаҳат хонасига 10.05.2024 йилдаги 141-сон, шунингдек, Бухоро шаҳри 1-сонли оилавий поликлиникаси аёллар маслаҳат хонасига 11.05.2024 йилдаги ва Тошкент шаҳри 57-сонли оилавий поликлиникаси аёллар маслаҳат хонасига 7.05.2024 йилдаги 139-14-207-DOP/2024-сон буйруқлари билан амалиётга муваффақиятли жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул ТПКСнинг турли фенотипларига эга беморларда тухумдонлар ароматаза ферменти фаоллигини аниқлашга қаратилган бўлиб, бу олинган натижалар асосида ҳар бир беморга персоналлаштирилган даволаш тактикасини ишлаб чиқиш орқали ортиқча диагностик текширувларни сезиларли даражада қисқартириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни амбулатор шароитида даволаш ва лаборатория текширувларига сарфланадиган жами 560000 сўм бюджет маблағлари (прейскурант бўйича бир нафар беморни даволаш нархи 780000 сўм ва лаборатория текширувлари нархи 765000 сўмни ташкил этади) тухумдонлар ароматаза ферменти фаоллигини аниқлаш усулини жорий этиш, юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш кунларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади. Хулоса. Бу кўрсаткич мазкур инновацион ёндашувнинг юқори иқтисодий самарадорликка эгалигини ва унинг соғлиқни сақлаш тизимида қўлланилиши иқтисодий жиҳатдан тўлиқ асосланганини тасдиқлайди. 
иккинчи илмий янгилик: илк бор тухумдонлар поликистози синдромининг B ва D фенотипларида ароматаза ферментининг функционал фаоллик даражасидаги фарқлар аниқланганлиги сабабли, даволаш усулларини танлашда дифференциал ёндашувнинг мувофик тамойиллари ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартда №30 у-т/16–сон билан тасдиқланган «Тухумдонлар ароматазаси фаоллигини баҳолаш ва турли фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган беморларни олиб бориш тактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали гинекология бўлими ва маслаҳат поликлиникасига 10.05.2024 йилдаги 141-сон, шунингдек, Бухоро шаҳри 1-сонли оилавий поликлиникасига 11.05.2024 йилдаги ва Тошкент шаҳри 57-сонли оилавий поликлиникаси аёллар маслаҳат хоналарига 7.05.2024 йилдаги 139-14-207-DOP/2024-сон буйруқлари билан амалиётга муваффақиятли жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган аёлларда ароматаза фаоллигини баҳолаш орқали овуляцияни индукция қилиш учун ароматаза ингибиторларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, беморлар учун энг оптимал ва самарали даволаш усулини танлашга имкон берган Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни амбулатор шароитида даволаш ва лаборатория текширувларига сарфланадиган жами 560000 сўм бюджет маблағлари (прейскурант бўйича бир нафар беморни даволаш нархи 780000 сўм ва лаборатория текширувлари нархи 765000 сўмни ташкил этади) тухумдонлар ароматаза ферменти фаоллигини аниқлаш усулини жорий этиш, юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш кунларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади. Хулоса. Бу кўрсаткич мазкур инновацион ёндашувнинг юқори иқтисодий самарадорликка эгалигини ва унинг соғлиқни сақлаш тизимида қўлланилиши иқтисодий жиҳатдан тўлиқ асосланганини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор ўзбек аҳолисида CYP17A1 (rs743572), CYP19A1 (rs2414096) ва AR (rs6152) генлари полиморфизмларини ўрганиш натижасида, стероидогенез ва андрогенлар ўтказма йўли ўзгаришлари тухумдонлар поликистози синдромининг В ва D фенотиплари ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланган ва синдромнинг гетерогенлик хусусияти исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартда №30 у-т/16–сон билан тасдиқланган «Тухумдонлар ароматазаси фаоллигини баҳолаш ва турли фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган беморларни олиб бориш тактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали гинекология бўлими ва маслаҳат поликлиникасига 10.05.2024 йилдаги 141-сон, шунингдек, Бухоро шаҳри 1-сонли оилавий поликлиникасига 11.05.2024 йилдаги ва Тошкент шаҳри 57-сонли оилавий поликлиникаси аёллар маслаҳат хоналарига 7.05.2024 йилдаги 139-14-207-DOP/2024-сон буйруқлари билан амалиётга муваффақиятли жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган аёлларда генетик маркерларни аниқлаш касалликнинг фенотипга боғлиқ ҳолда кечишини эрта прогнозлаш ва ҳар бир беморга индивидуал ёндашиш тактикасини белгилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни амбулатор шароитида даволаш ва лаборатория текширувларига сарфланадиган жами 560000 сўм бюджет маблағлари (прейскурант бўйича бир нафар беморни даволаш нархи 780000 сўм ва лаборатория текширувлари нархи 765000 сўмни ташкил этади) тухумдонлар ароматаза ферменти фаоллигини аниқлаш усулини жорий этиш, юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш кунларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади. Хулоса. Бу кўрсаткич мазкур инновацион ёндашувнинг юқори иқтисодий самарадорликка эгалигини ва унинг соғлиқни сақлаш тизимида қўлланилиши иқтисодий жиҳатдан тўлиқ асосланганини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор CYP17A1 генидаги rs743572 полиморфизмининг салбий G-аллели ва D фенотипи ўртасида ҳамда AR генидаги rs6152 полиморфизмининг салбий A-аллели ва унинг A/A гомозигота генотипи ва B фенотипи ўртасида боғлиқлик аниқланганлиги натижасида, тухумдонлар поликистози синдромининг патогенезида генетик омилларнинг фенотипга хос таъсири исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартда №30 у-т/16–сон билан тасдиқланган «Тухумдонлар ароматазаси фаоллигини баҳолаш ва турли фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган беморларни олиб бориш тактикаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали гинекология бўлими ва маслаҳат поликлиникасига 10.05.2024 йилдаги 141-сон, шунингдек, Бухоро шаҳри 1-сонли оилавий поликлиникасига 11.05.2024 йилдаги ва Тошкент шаҳри 57-сонли оилавий поликлиникаси аёллар маслаҳат хоналарига 7.05.2024 йилдаги 139-14-207-DOP/2024-сон буйруқлари билан амалиётга муваффақиятли жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли фенотипдаги тухумдонлар поликистози синдроми бўлган аёлларда генетик маркерларни аниқлаш касалликнинг фенотипга боғлиқ ҳолда кечишини эрта прогнозлаш ва ҳар бир беморга индивидуал ёндашиш тактикасини белгилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни амбулатор шароитида даволаш ва лаборатория текширувларига сарфланадиган жами 560000 сўм бюджет маблағлари (прейскурант бўйича бир нафар беморни даволаш нархи 780000 сўм ва лаборатория текширувлари нархи 765000 сўмни ташкил этади) тухумдонлар ароматаза ферменти фаоллигини аниқлаш усулини жорий этиш, юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш кунларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади. Хулоса. Бу кўрсаткич мазкур инновацион ёндашувнинг юқори иқтисодий самарадорликка эгалигини ва унинг соғлиқни сақлаш тизимида қўлланилиши иқтисодий жиҳатдан тўлиқ асосланганини тасдиқлайди. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish