Гафурова Нодирахон Ойбек  қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фето-фетал трансфузион синдромини ташхислаш ва коррекциясини такомиллаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3468.
Илмий рахбар: Юсупбаев Рустем Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Бабажанова Шахида Дадажановна, тиббиёт фанлари доктори; Асранкулова Диларом Бахтияровна тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фето-фетал трансфузион синдромини эрта прогнозлаш, ташхислаш ва бачадон ичи коррекция қилиш усулларининг самарали мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор монохориал диамниотик ҳомиладорликларда ҳомиладорликнинг 11 ҳафтадан 13 ҳафта 6 кунгача бўлган даврида веноз канали допплер текширувида артерио-веноз анастомозлар орқали қон айланишининг эрта дисбаланси сабабли патологик тўлқин кузатилган ҳолатларда фето-фетал трансфузион синдром ривожланиш хавфи 70% гача ортиши аниқланган;
илк бор монохориал диамниотик ҳомиладорликларда ултратовуш текширувида киндикларнинг йўлдошга уланган жойлари орасидаги масофа 5 см дан кам бўлган ҳолатларда, қон айланиш ҳудудларининг жуда яқин жойлашиши ва артерио-веноз анастомозларнинг зич тузилгани сабабли фето-фетал трансфузион синдром ривожланиш хавфи 60% гача ортиши аниқланган;
илк бор йўлдошнинг морфологик текширувида йўлдош қон томир анастомозларининг сони 7 тадан ортиқ ва диаметри 2 мм дан катта бўлган ҳолатларда, йирик ва кўп сонли анастомозлар орқали қон оқимининг нотенг тақсимланиши сабабли  фето-фетал трансфузион синдром ривожланиш хавфи 73% гача ортиши аниқланган;
илк бор фето-фетал трансфузион синдромда йўлдош қон томир анастомозларини 50 Вт қувватли узлуксиз режимдаги лазер нури ёрдамида коагуляция қилиш усули қўлланилиб, анастомозларнинг тўлиқ ва барқарор окклюзияси таъминланганлиги сабабли иккита ҳомиланинг тирик қолиш кўрсаткичи 90% гача ортиши аниқланган.
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жорий қилиниши. 
Фето-фетал трансфузион синдромини ташхислаш ва коррекциясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор монохориал диамниотик ҳомиладорликларда ҳомиладорликнинг 11 ҳафтадан 13 ҳафта 6 кунгача бўлган даврида веноз канали допплер текширувида артерио-веноз анастомозлар орқали қон айланишининг эрта дисбаланси сабабли патологик тўлқин кузатилган ҳолатларда фето-фетал трансфузион синдром ривожланиш хавфи 70% гача ортиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 мартдаги №32 у-т/17-сон эксперт хулосаси билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромини эрта ташхислашва коррекциясининг замонавий усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 254-сон ҳамда Қашқадарё вилояти филиали бўйича 06.04.2024 йилдаги 187-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фето-фетал трансфузион синдроми бўйича юқори хавф гуруҳини аниқлашга, эрта ва мақсадли мониторингни ташкил этишга ҳамда оғир босқичлар ривожланишидан олдин коррекцияни амалга оширишга имкон берган. Бу усул ҳомиланинг танқидий ҳолатлари, шошилинч аралашувлар ва неонатал интенсив терапияга эҳтиёж частотасини камайтирган, узоқ муддатли истиқболда эса янги туғилган чақалоқларда ногиронлик ҳолатларини қисқартирган ва перинатал саломатлик кўрсаткичларини яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорликнинг 11 ҳафтадан 13 ҳафта 6 кунгача бўлган даврида веноз канали қон оқимини баҳолаш ва кейинчалик фето-фетал трансфузион синдромида ўз вақтида фетал хирургик аралашувни амалга ошириш неонатал интенсив терапия билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтирган. Янги туғилган чақалоқни реанимация ва интенсив терапия бўлимига ётқизиш харажати 45000000 сўмгача, йўлдош анастомозларини лазерли коагуляция қилиш эса 2000000 сўм бўлган шароитда, реанимацияга ётқизиш частотасини 82% дан 68% га тушириш ўртача 10600000 сўм иқтисодий самара берган. Бу натижа ушбу усулнинг нафақат клиник, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам юқори самарадорлигини кўрсатади; 
иккинчи илмий янгилик: илк бор монохориал диамниотик ҳомиладорликларда ултратовуш текширувида киндикларнинг йўлдошга уланган жойлари орасидаги масофа 5 см дан кам бўлган ҳолатларда, қон айланиш ҳудудларининг жуда яқин жойлашиши ва артерио-веноз анастомозларнинг зич тузилгани сабабли фето-фетал трансфузион синдром ривожланиш хавфи 60% гача ортиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 мартдаги №32 у-т/17-сон эксперт хулосаси билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромини эрта ташхислашва коррекциясининг замонавий усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 254-сон ҳамда Қашқадарё вилояти филиали бўйича 06.04.2024 йилдаги 187-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: киндикларнинг йўлдошга уланган жойлари орасидаги масофани скрининг мезони сифатида қўллаш кузатув частотасини хавф даражасига қараб мослаштириш имконини берган. Бу кўп ҳомиладорликни кузатиш клиник самарадорлигини оширади ва индивидуал ёндашувни яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: киндикларнинг йўлдошга уланган жойлари орасидаги масофа стандарт ултратовуш текшируви доирасида бепул ўтказилиши ва фето-фетал трансфузион синдромини эрта аниқлаш билан боғлиқ равишда, янги туғилган чақалоқларни интенсив терапияга ётқизиш частотаси 0,82 дан 0,68 гача камайган. Шу тариқа, хар бир бемор ҳисобига 8800000 сўм тежамкорлик таъминланди;
учинчи илмий янгилик: илк бор йўлдошнинг морфологик текширувида йўлдош қон томир анастомозларининг сони 7 тадан ортиқ ва диаметри 2 мм дан катта бўлган ҳолатларда, йирик ва кўп сонли анастомозлар орқали қон оқимининг нотенг тақсимланиши сабабли  фето-фетал трансфузион синдром ривожланиш хавфи 73% гача ортиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 мартдаги №32 у-т/17-сон эксперт хулосаси билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромини эрта ташхислашва коррекциясининг замонавий усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 254-сон ҳамда Қашқадарё вилояти филиали бўйича 06.04.2024 йилдаги 187-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фето-фетал трансфузион синдромини эрта ташхислаш аниқлигини оширган ва эрта аралашувни ўз вақтида режалаштириш имконини берган. Бу оғир оқибатлар хавфини камайтирган, шошилинч ёрдамга эҳтиёжни қисқартирган ва перинатал саломатлик кўрсаткичларини яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: эрта лазерли коагуляцияни ўтказиш зарурлигини асослаган, бу эса фето-фетал трансфузион синдромининг оғир шакллари ва улар билан боғлиқ юқори харажатли асоратларни олдини олган. Янги туғилган чақалоқларни узоқ муддатли интенсив терапияга эҳтиёжини камайтириш ҳисобига, бу усулнинг иқтисодий самарадорлиги ҳар бир аёл учун  25000000 сўм тежамкорлик билан ифодаланади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор фето-фетал трансфузион синдромида йўлдош анастомозларини 50 Вт қувватдаги лазер нури ёрдамида узлуксиз режимда коагуляция қилиш усули қўлланилиб, анастомозларнинг тўлиқ ва барқарор окклюзияси таъминлангани сабабли икки ҳомиланинг тирик қолиш кўрсаткичи 90% гача ортиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгашининг 2024 йил 30 мартдаги №32 у-т/17-сон эксперт хулосаси билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромини эрта ташхислашва коррекциясининг замонавий усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 254-сон ҳамда Қашқадарё вилояти филиали бўйича 06.04.2024 йилдаги 187-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 августдаги 23/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори энергияли узлуксиз режимини қўллаш қон томирларни барқарор окклюзия қилиш имконини яратиб, рецидивлар ва қайта аралашув эҳтиёжини камайтирган. Бу янги туғилган чақалоқларнинг тирик қолишини яхшилайди ва ногиронликка олиб келувчи ҳолатларни камайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: 50 Вт қувватли узлуксиз лазер коагуляция режими қўлланилиб қайта аралашувлар частотасини ва госпитализация давомийлигини камайтирган, бу эса тўғридан-тўғри даволаш харажатларини камида 30%га қисқартирган. Бир бемор учун ўртача харажат 18400000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилганлиги соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий жиҳатдан самарали ечим ҳисобланади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish