Махмудходжаев Аваз Юнусжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат инвестиция харажатлари самарадорлигини таъминлаш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2438.
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Қурбонов Хайрулла Абдурасулович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат инвестиция харажатлари самарадорлигини ошириш йўлларини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат инвестиция дастурлари учун ажратилган маблағларни мустақил тақсимлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрдаги барча умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари доирасида обектларни қуриш, реконструксия қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш харажатлари, Республика бюжетидан вилоятларнинг вилоят бюджетидан молиялаштирилишини таклиф этилган;
давлат марказлашган инвестиция харажатлари ҳисобига молиялаштириладиган лойихаларини шаффолигини ошириш ҳамда рақобат муҳитини янада кенгайтириш мақсадида маҳаллий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги кўрсаткичлари акс эттирилган электрон тендер (танлов) платформасини яратиш таклиф этилган;
давлат инвестициялари самарадорлигини ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида истиқболда хорижий ва маҳаллий инвесторнинг юқори қийматли ва ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган қўшма инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги таклиф этилган;
давлат марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни шаффофлигини ошириш ва тўғри тақсимланишини ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларини кенгайтириш мақсадида инвестиция лойиҳалари (обектлар)ни ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритишда кенг жамоатчилик фикри ўрганилиши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгаши ва ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тавсияларини инобатга олиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат инвестиция харажатлари самарадорлигини таъминлаш йўллари бўйича олинган илмий натижаларга мувофиқ:
давлат инвестиция дастурлари учун ажратилган маблағларни мустақил тақсимлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрдаги барча умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари доирасида обектларни қуриш, реконструксия қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш харажатлари, Республика бюжетидан вилоятларнинг вилоят бюджетидан молиялаштирилишини таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022-йил 31-майдаги 06/06-02-32/1877-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларнинг молиявий мустақиллиги кучайиб, маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ошди ҳамда маҳаллий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконияти кенгайган.
давлат марказлашган инвестиция харажатлари ҳисобига молиялаштириладиган лойихаларини шаффолигини ошириш ҳамда рақобат муҳитини янада кенгайтириш мақсадида маҳаллий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги кўрсаткичлари акс эттирилган электрон тендер (танлов) платформасини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022-йил 31-майдаги 06/06-02-32/1877-сон маълумотномаси). Натижада, танлов жараёнларида очиқлик ва адолатлилик таъминланиб, соғлом рақобат кучайди, пудратчилар фаолияти самарадорлиги ошди ҳамда бюджет маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш имконияти кенгайган.
давлат инвестициялари самарадорлигини ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида истиқболда хорижий ва маҳаллий инвесторнинг юқори қийматли ва ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган қўшма инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифи  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022-йил 31-майдаги 06/06-02-32/1877-сон маълумотномаси). Натижада, инвесторлар учун қулай ва барқарор инвестиция муҳити яратилиб, лойиҳаларни амалга ошириш харажатлари қисқарди, хусусий капитал фаоллиги ошди ҳамда ҳудудларда юқори қўшилган қийматга эга ишлаб чиқаришлар ривожланишига замин яратган.
давлат марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни шаффофлигини ошириш ва тўғри тақсимланишини ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларини кенгайтириш мақсадида инвестиция лойиҳалари (обектлар)ни ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритишда кенг жамоатчилик фикри ўрганилиши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгаши ва ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тавсияларини инобатга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022-йил 31-майдаги 06/06-02-32/1877-сон маълумотномаси). Натижада, қарор қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва ҳисобдорлик кучайиб, инвестиция лойиҳаларининг ҳудудий эҳтиёжларга мослиги таъминланди ҳамда маҳаллий ташаббус ва масъулият даражаси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish