Худойберганов Отабек Кенжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перипартал кардиомиопатияга чалинган беморларда морфофункционал ўзгаришлар билан юрак аритмияларининг ўзаро боғлиқлиги ва даволашнинг самарадорлиги», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib 2417.
Илмий рахбар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01. 
Расмий оппонентлар: Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Чарос Абдужалиловна  тиббиёт  фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган Терапия ва тиббий ребилитация илмий-амаллий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади: перипартал кардиомиопатияга чалинган беморларда морфофункционал ўзгаришлар билан юрак аритмияларининг ўзаро боғлиқлиги ва даволашнинг самарадорлигини бахолашдан иборат.         
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор комплекс ноинвазив мониторинг (ЭКГ, суткалик ЭКГ, юрак ритми вариабеллигини таҳлил қилиш) асосида перипартал кардиомиопатияга чалинган беморларда юрак ремоделланиши даражаси билан қоринчалар аритмиялари хусусиятлари ўртасидаги ишончли боғлиқлик аниқланган;
илк бор перипартал кардиомиопатияда чап қоринча отиш фракциясининг (ЧҚ ОФ) 30% дан паст бўлиши ва юрак ритми вариабеллигининг ўзига хос профили — RMSSD, LF, HF ва LF/HF кўрсаткичларининг ошиши билан кечиши аниқланган;
илк бор перипартал кардиомиопатияда пролактин даражасининг ошиши ҳаёт учун хавфли қоринчалар аритмиялари частотаси, яллиғланиш фаоллигининг ортиши (СРО), функционал синфнинг пасайиши билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор касалликнинг нохуш кечишини белгилаб берувчи асосий прогноз мезонлари — нотурғун қоринчалар тахикардияси, ЧҚ ОФ < 30%, ЧҚ ЯДҲ > 207 мл, NT-proBNP > 3529 pg/ml, пролактин > 642 Uu/ml ва махсус ЭКГ белгилари (ГТЧОТҚ, QS комплекси) мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18-сонли йиғилиши баённомасига асосан, илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича №18/29-сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: илк бор перипартал кардиомиопатия билан оғриган беморларда NT-proBNP ва пролактин концентрацияларининг клиник ҳолатни баҳолаш шкаласи (КҲБШ) ҳамда 6 дақиқалик юриш тести (6ДЮТ) натижаларига асосланган жисмоний юкламаларга толерантлик даражаси билан мусбат корреляцияси аниқланган бўлиб, ушбу ташхис қўйиш тактикаси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 26 апрелдаги 2-сон баённома билан тасдиқланган “Перипартал кардиомиопатияда юрак аритмияларининг учраши ва даволаш алгоритмлари” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 55-т сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти минтақавий филиалига 10.09.2024-йилдаги 59-сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Шундай қилиб, ушбу илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги беморлар учун прогнозни яхшилаш, уларнинг ҳаёт сифатини ошириш, касалхонга ётқизилишлар сони ва стационарда бўлиш муддатини камайтириш орқали соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкни пасайтиришдан иборат. Иқтисодий cамарадорлиги: Перипартал кардиомиопатия билан оғриган беморларни биомаркерлар кўрсаткичларига асосланган ҳолда бошқариш натижасида йиллик шифохонага ётқизилиш ҳолатлари камаяди, шу билан бирга, беморларнинг стационар даволаниш кунлари сони қисқаради. Агар шифохонада 1 кунлик ётоқ нархи 247000 сўм бўлса, 10 кун даволаниш 2470000 сўмни ташкил қилади. СЮЕ медикаментоз давоси учун бир кунда ўртача 150000 – 200000 сўм сарфланиши ҳисобга олинса, 10 кунлик даволаш учун 150000 – 200000 сўм талаб этилади. СЮЕни ташхислаш учун эса 1 беморга ўртача 1500000 – 2000000 сўм сарфланади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ушбу беморларда чап қоринча отиш фракциясининг (ЧҚ ОФ) 30% дан паст бўлиши хавфли қоринчалар аритмиялари ва тўсатдан юрак ўлими хавфининг асосий прогноз кўрсаткичи экани, шунингдек, клиник декомпенсация ва жисмоний юкламаларга толерантликнинг пасайиши (КҲБШ, 6ДЮТ) билан узвий боғлиқлиги аниқланган бўлиб, ушбу тактика бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 26 апрелдаги 2-сон баённома билан тасдиқланган “Перипартал кардиомиопатияда юрак аритмияларининг учраши ва даволаш алгоритмлари” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 55-т сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти минтақавий филиалига 10.09.2024-йилдаги 59-сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Чап қоринча отиш фракциясининг 30% дан паст бўлиши перипартал кардиомиопатия кечишини прогноз қилишда юқори специфликка эга экани инобатга олинса, ушбу кўрсаткич бемор ҳолатини мониторинг қилиш учун муҳим предиктор сифатида тавсия этилиши мумкин. Хавфли қоринчалар аритмиялари билан ЧҚ ОФ <30% ўртасидаги боғлиқлик КРТга бўлган кўрсатмаларни кенгайтириш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва ўз вақтида тўғри қарор қабул қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ПKМП билан оғриган беморларда ҳаёт учун хавфли қоринчалар аритмияларини баҳолашда суткалик ХМЭКГдан фойдаланиш бемор ҳолатининг шифохонагача оғирлашувини эрта аниқлаш имконини беради. Натижада СЮЕ декомпенсацияси сабабли госпитализациялар сони камаяди ва стационарда даволаниш кунлари қисқаради. Бу эса ҳар бир бемор учун йилига ўртача 1030000 сўм тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: Перипартал кардиомиопатияда пролактин даражасининг ошиши ҳаёт учун хавфли қоринчалар аритмиялари частотаси, яллиғланиш фаоллигининг ортиши (СРО) ҳамда функционал синфнинг пасайиши билан боғлиқдиги аниқланган бўлиб, ушбу тактика бўйича таклилфар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 26 апрелдаги 2-сон баённома билан тасдиқланган “Перипартал кардиомиопатияда юрак аритмияларининг учраши ва даволаш алгоритмлари” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 55-т сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти минтақавий филиалига 10.09.2024-йилдаги 59-сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ПKМПда пролактин даражасининг ошиши СЮЕ нинг оптимал медикаментоз терапиясига қарамай, ҳаёт учун хавфли қоринчалар аритмиялари частотасининг ошиши ва жисмоний юкламаларга толерантликнинг ёмонлашиши билан кечиши кузатилган. Бу юракнинг ички ўтказувчанлиги бузилиши СЮЕ нинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини тасдиқлайди. ХМЭКГ ва биокимёвий маркерларга асосланган персонализатсиялашган терапия касаллик ривожланишини секинлаштиради ва даволаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: ПKМП билан оғриган беморларда ХМЭКГ ва пролактинга асосланган персонализатсиялашган даволаш такрорий госпитализацияларни сезиларли даражада камайтиради. Бу эса 100 бемор учун йилига 53000000 сўм, 1 бемор учун 530000 сўмгача тежамкорликни таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор перипартал кардиомиопатия ва юрак аритмияларига эга бўлган беморларда касалликнинг нохуш кечишини белгиловчи асосий прогноз мезонларини- нотурғун қоринчалар тахикардияси,ЧҚ ОФ <30%, ЧҚ ЯДҲ >207 мл, NT-proBNP >3529 pg/ml, пролактин >642 Uu/ml, ЭКГда ГТЧОТҚ ва QS комплекси мавжудлиги аниқланган бўлиб, ушбу предикторлар бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 26 апрелдаги 2-сон баённома билан тасдиқланган “Перипартал кардиомиопатияда юрак аритмияларининг учраши ва даволаш алгоритмлари” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 55-т сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти минтақавий филиалига 10.09.2024-йилдаги 59-сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Аниқланган прогноз мезонлари ПKМПли беморларда нохуш оқибатлар хавфини объектив баҳолаш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва ўз вақтида зарур чораларни кўриш имконини беради. Бу эса узоқ муддатли клиник натижаларни яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ПKМПли беморлар учун ишлаб чиқилган прогнозлаш алгоритми ва персонализатсиялашган даволаш стратегияси ҳар бир бемор учун 1380000 сўм, 100 бемор учун эса 138000000 сўм тежаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish