Пардаев Шавкат Низомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Каттақўрғон театри: шаклланиш ва тараққиёт босқичлари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/San215.
Илмий раҳбар: Туляходжаева Мухаббат Турабовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Исмаилов Анвар Хамдамович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Каттақўрғон театрининг тарихи, маъмурий-ижодий шаклланиш жараёнлари, репертуар сиёсати, режиссура, ссенографий ва актёрлик ижросидаги тенденсиялар, миллий ва хорижий драматургиядаги жанр ва мавзу хилма- хиллиги масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Каттақоърғон театрининг ташкил этилиши ғоявий-бадиий жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи учта мусулмон труппаси: маҳаллий ёшлар гуруҳи, Ш.Каримхоъжа бошчилигидаги радикал диний-маърифий мусулмон жамоаси ҳамда Ғ.Камол бошчилигидаги татар “Сайёр” труппалари негизида амалга оширилганлиги далилланган;
театрнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги тикланиш даврига нисбатан муносабатни оптимистик (умидбахш) ғояларга асосланган “Ғунчалар” (З.Фатхуллин), “Олтин коъл” (Уйғун), “Имон” (Иззат Султон) каби спектаклларнинг саҳналаштирилиши натижасида Каттақоърғон театрига романтик ижронинг кириб келганлиги далилланган;
мустақиллик даврида глобал муаммолардан боълган трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш мавзуларида асарлар саҳналаштирилгани, уларда жаҳон театрларида юзага келган шартлилик ва рамзийлик асосига қурилган ссенография, режиссёрлик талқини ва ижро усулларининг намоён боългани, саҳнада илғор замондошлар образлари акс этган спектаклларнинг салмоғи ошгани исботланган;
Каттақоърғон театри режиссурасида устувор боълган реалистик талқин ссенографиядаги этнорегионал нақшинкор безаклар ва археологик ёдгорликлардаги деворий расмлар, орнаментлар ҳамда нақш услубларига хос элементларга коъра очиб берилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каттақўрғон театрининг шаклланиш ва тараққиёт босқичларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Каттақўрғон театри режиссурасида устувор бўлган реалистик талқин ссенографиядаги этнорегионал нақшинкор безаклар ва археологик ёдгорликлардаги деворий расмлар, орнаментлар ҳамда нақш услубларига хос элементларга кўра очиб берилганлиги асосланган хулосалардан театр спектаклларини саҳналаштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 25-сентябрдаги 02-11-17-3197-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинлар Каттақўрғон театридаги замонавий жараёнлар ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишган;
Каттақўрғон театрининг ташкил этилиши ғоявий-бадиий жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи учта мусулмон труппаси: маҳаллий ёшлар гуруҳи, Ш.Каримхўжа бошчилигидаги радикал диний-маърифий мусулмон жамоаси ҳамда Ғ.Камол бошчилигидаги татар “Сайёр” труппалари негизида амалга оширилганлиги далилланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг “Минбар”, “Маҳалла тонги”, “Ўшал дамлар” каби кўрсатувларида фойдаланилган (ЎзМТРК “Маҳалла” телерадиоканалининг 2025-йил 28-апрелдаги 02-16-123-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинлар Каттақўрғон театрининг ижтимоий-маданий ва бадиий аҳамияти ҳамда бугунги жараёнлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишган;
театрнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги тикланиш даврига нисбатан муносабатни оптимистик (умидбахш) ғояларга асосланган “Ғунчалар” (З.Фатхуллин), “Олтин кўл” (Уйғун), “Имон” (Иззат Султон) каби спектаклларнинг саҳналаштирилиши натижасида Каттақўрғон театрига романтик ижронинг кириб келганлиги далилланган хулосаларидан Ўзбекистон театрлари репертуарини шакллантиришда, долзарб мавзу ва жанрлардаги тарихий ва замонавий спектаклларни саҳналаштиришда, театр фестиваллари, кўрик-танловлар, илмий-ижодий конференциялар ва анжуманлар ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг 2025-йил 28-апрелдаги 01-02-33-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек театр санъатидаги ташкилий-ижодий жараёнларни ўрганиш, кўрик-фестиваллар ташкил этишда Каттақўрғон театрининг аҳамияти очиб берилган;
мустақиллик даврида глобал муаммолардан бўлган трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш мавзуларида асарлар саҳналаштирилгани, уларда жаҳон театрларида юзага келган шартлилик ва рамзийлик асосига қурилган ссенография, режиссёрлик талқини ва ижро усулларининг намоён бўлгани, саҳнада илғор замондошлар образлари акс этган спектаклларнинг салмоғи ошгани исботланган хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг “Минбар”, “Маҳалла тонги”, “Ўшал дамлар” каби кўрсатувларида фойдаланилган (ЎзМТРК “Маҳалла” телерадиоканалининг 2025-йил 28-апрелдаги 02-16-123-сон маълумотномаси). Натижада, Каттақўрғон театри ижодий фаолиятига оид туркум манбалар яратилган.