Умарходжаев Босит Бохадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий ўзликни англашда маданият муассасаларининг ўрни”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/San146.
Илмий раҳбар: Нишонбоева Қундуз Ваҳобовна, тарих фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Қўлдошев Шерали Темиралиевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ўзликни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида маданият муассасаларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда маънавий-маърифий жиҳатларини баҳолаш, уларнинг миллий қадриятларни асраб-авайлаш, тарғиб этиш ва ёш авлод онгида миллий ўзликни англашни мустаҳкамлашдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
шахсда миллий ўзлик ҳисси шаклланиши миллат ривожланиши, жамият ижтимоий-маънавий муҳитининг барқарорлашуви, миллий тараққиётнинг устувор йўналишларида ўзини сафарбар этиш кўникмасининг пайдо бўлишига кучли таъсир кўрсатиши аниқланган;
фуқаролар онгида миллий ўзликни англаш жараёнининг самарадорлигини оширишда маданиятнинг ижтимоийлашуви устувор аҳамиятга эгалиги, мазкур ҳолат Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат ва янги маънавий маконни барпо этиш билан мантиқий боғлиқлиги исботланган;
глобаллашув шароитида миллий ўзликни англаш миллатлар, жамиятлар, давлатлар тараққиётининг базавий асосларини белгилаб бериши, унинг асосида кишиларда ижтимоий фаоллик, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш, ижтимоий ҳимояланиш, ўз-ўзини ғоявий-мафкуравий жиҳатдан назорат қила олиш кўникмалари шаклланиши далилланган;
маданият феномени орқали миллий ўзликни англаш эътиқоди суст фуқаролар, айниқса ёшларда космополитик, гедонистик, маргиналлик тафаккур тарзидан қутулишда, уларда мустаҳкам маънавий қиёфанинг шаклланишида, тарихий хотира туфайли миллий ғурур ва миллий ифтихор тушунчаларининг реал ҳаётда уларнинг амалий фаолиятида намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ўзликни англашда маданият муассасаларнинг ўрни мавзусида олинган тадқиқот натижалари асосида:
шахсда миллий ўзлик ҳисси шаклланиши миллат ривожланиши, жамият ижтимоий-маънавий муҳитининг барқарорлашуви, миллий тараққиётнинг устувор йўналишларида ўзини сафарбар этиш кўникмасининг пайдо бўлишига кучли таъсир кўрсатиши аниқланганлигига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022–2023-йилларда ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 17-ноябрдаги 02-12-14-7811-сон маълумотномаси). Натижада, маданият марказларига ёшларнинг мунтазам ва тизимли қатнови йўлга қўйиш, малакали ва олий маълумотли кадрларни жалб қилишнинг янгича усуллари ишлаб чиқилган;
фуқаролар онгида миллий ўзликни англаш жараёнининг самарадорлигини оширишда маданиятнинг ижтимоийлашуви устувор аҳамиятга эгалиги, мазкур ҳолат Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат ва янги маънавий маконни барпо этиш билан мантиқий боғлиқлиги исботланишига доир хулоса ва таклифлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи”нинг 43-банди “Интернетда миллийликни тарғиб қилувчи, менталитетимиз, азалий қадрият ва эзгу анъаналаримизни сақлаб қолиш бўйича ўзаро мулоқот майдони учун платформа ва мобил иловалар яратиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказилишида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 27-апрелдаги 02-11/365 сон маълумотномаси). Натижада, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган “Маънавият фестивали” доирасида турли хил лойиҳаларни амалга оширишда фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида миллий ўзликни англаш миллатлар, жамиятлар, давлатлар тараққиётининг базавий асосларини белгилаб бериши, унинг асосида кишиларда ижтимоий фаоллик, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш, ижтимоий ҳимояланиш, ўз-ўзини ғоявий-мафкуравий жиҳатдан назорат қила олиш кўникмалари шаклланиши далилланганлигига оид хулоса ва таклифлардан “Менинг юртим” телеканалининг “Ўзимизнинг гаплар” кўрсатувида фойдаланилган (“Менинг юртим” телеканалининг 2024-йил 27-июндаги 347/24-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқига хос бўлган миллий қадриятлар, миллий ўзликни англашда маданият муассасаларида олиб борилган тадбирлар, турли бадиий кечаларнинг аҳамиятини тадқиқ қилишга хизмат қилган;
маданият феномени орқали миллий ўзликни англаш эътиқоди суст фуқаролар, айниқса ёшларда космополитик, гедонистик, маргиналлик тафаккур тарзидан қутулишда, уларда мустаҳкам маънавий қиёфанинг шаклланишида, тарихий хотира туфайли миллий ғурур ва миллий ифтихор тушунчаларининг реал ҳаётда уларнинг амалий фаолиятида намоён бўлиши исботланганлигига оид хулоса ва таклифлардан  маданият соҳасидаги раҳбар лавозимидаги давлат хизматчиларининг касбий компетенцияларини баҳолашга оид мезонлар (индикаторлар)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2025-йил 14-январдаги 02/73-сон далолатномаси). Натижада, маданият муассасалари орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш, миллий идентикликни сақлаш ва ривожлантириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish