Абдуллаев Сардоржон Саъдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбар ходимларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш (Қарши тумани ҳокимлиги мисолида),     
 08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt5538.
Илмий раҳбар: Рахматов Зиёдулло Носирович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Расмий оппонентлар: Рахманбаева Роза Абдурахмановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Равшанов Малик Наимович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий ҳокимият органлари раҳбар ходимлари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“КПИ” баҳолаш усули маҳаллий ҳокимият тизими раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда мавжуд усулларга ОКР (Обжеcтивес анд Кей Ресулц), БСC (Баланcед Сcореcард), СМАРТ, МБО, 360 даража, Бенчмаркс ва Селф-ассессмент) нисбатан самарали экани асослаб берилган;
раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини КПИ услуби асосида ҳар чоракда баҳолаш ва кўрсаткичларни ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, жойлашуви ва драйверларидан келиб чиққан ҳолда “занжир” усулида ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган, уни амалга оширишнинг механизми таклиф этилган;
туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбар ходимларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашда рақамлаштириш модели бўйича ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди;
туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларига (КПИ) эришиш бўйича иш режалари ишлаб чиқиш механизми юзасидан “Иш режа” модули жорий этилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбар ходимлари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий хулосалар асосида:
“КПИ” баҳолаш усули маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тизими раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда мавжуд усулларга OKR (Objectives and Key Resuls), BSC (Balanced Scorecard), SMART, MBO, 360 даража, Benchmarks ва Self-assessment) нисбатан самарали эканлиги бўйича асосланган таклифлар туман(шаҳар) ҳокимликлари раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 20/1-629-сон маълумотномаси).
раҳбар ходимлар бошқарув фаолияти самарадорлигини КПИ услуби асосида ҳар чоракда баҳолаш ва кўрсаткичларни ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, жойлашуви ва драйверларидан келиб чиққан ҳолда “занжир” усулида ишлаб чиқиш асосида амалдаги баҳолаш такомиллаштирилган ҳамда амалга оширишнинг механизми бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июндаги 463-сон қарори асосида туман(шаҳар) ҳокимликларида амалиётга жорий қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 июндаги 389-сон қарори асосида туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 20/1-629-сон маълумотномаси).
    туман(шаҳар) ҳокимликлари раҳбар ходимларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашда рақамлаштириш модели бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарори асосида ижрога қаратилиб, туман(шаҳар) ҳокимликлари раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича самарадорлик.уз платформасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2025 йил 27 сентябрдаги КР96767521-сон маълумотномаси). Таклифлар натижасида, ҳокимликлар раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими рақамлаштирилиб, баҳолаш муддати 3,5 бараварга (35 кундан 10 кунга) қисқариши натижасида мониторинг ва таҳлил қилиш жараёнларининг самарадорлиги ошди. Баҳолаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар сони камайиб, инсон омили таъсирини 30,4% (23 кишидан 16 кишига)га камайтирди ҳамда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларига (КПИ) эришиш бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш механизми бўйича “Иш режа” модулини жорий этиш таклифи самарадорлик.уз платформасида (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги 2025 йил 27 сентябрдаги КР96767521-сон маълумотномаси) жорий этилган. Мазкур таклифга кўра, 208 та туман(шаҳар) ҳокимликларидаги 1204 нафар раҳбар ходимлар тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари(КПИ) асосида ойлик иш режаларини амалиётда фойдаланиш ёʻлга қўйилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish