Собиров Хумоюн Фуркатжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда Нематодирус (Нематода: Молинеидае) авлоди нематодалари тур таркиби, морфологияси ва таксономияси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1174.
Илмий раҳбар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Шакарбоев Эркинжон Бердиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Давронов Барно Орзиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нематодирус авлоди нематодаларининг замонавий тур таркиби, биологик хусусиятлари, морфологияси, молекуляр таксономик тавсифи, ҳўжайинларининг зарарланиш даражалари ва уларга қарши ўсимлик экстрактларини биологик самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон уй ва ёввойи кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг ҳазм қилиш тизимида паразитлик қилувчи Нематодирус авлодига мансуб нематодаларининг 7 та турга мансублиги исботланган;
Нематодирус абнормалис Май, 1920 нематодасининг тухумдан инвазион личинка босқичига қадар ривожланишни лаборатория шароитида аниқланган;
илк бор Ўзбекистонда Нематодирус авлоди нематода турларининг рибосомал ДНК ИЦ-2 соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича молекуляр идентификация қилинган ва шу маʼлумотлар асосидаги филогенетик дарахтда 10 та монофилетик гуруҳ ҳосил қилиши аниқланган;
Нематодирус абнормалис нематодасининг рДНК ИЦ-2 соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги илк бор таҳлил қилинган ва алоҳида мустақил тур эканлиги исботланган;
Ўзбекистон шароитида майда шоҳли уй ҳайвонларнинг нематодируслар билан зарарланишининг юқори кўрсатгичи куз фаслида 29,1 % ва кам зарарланиши эса қиш фаслида 22,5 % эканлиги аниқланган;
майда шоҳли ҳайвонларнинг нематодируслар билан зарарланиши тоғ олди минтақаси - 23,3%, текислик минтақасида – 16,7 % ва тоғ минтагасида – 13,3 % тўгри келганлиги аниқланган;
уй ҳайвонларида нематодирусларга қарши антигелминтик хусусиятга эга бўлган маҳаллий ингичка баргли ҳапри (Перовскиа ангустифолиа) ўсимлигининг турли фоиздаги экстрактларини лаборатория 43,3-93 % гача ва дала шароитида 72,3-91,3 % биологик самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда Нематодирус (Нематода: Молинеидае) авлоди нематодалари тур таркиби, морфологияси ва таксономияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида, Нематодирус авлодига мансуб нематода турларининг ИЦ-2 соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маʼлумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2025-йил 28-февралдаги маълумотномаси). Натижада, Н. спатҳигер (ПВ135955; ПВ135956), Н. оиритианус (ПВ133512; ПВ124855), Н. абнормалис (ПҚ725622; ПҚ725609; ПҚ725599) нематода турлари намуналарига кириш рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда нематода турларини аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
ҳайвонларда учровчи нематодирусларга қарши антигелминтик таʼсирга эга табиий ҳолда ўсадиган ингичка баргли хапри (Перовскиа ангустифолиа) ўсимлигининг барги ва поясидан ажратилган антигелминтик хусусиятга эга бўлган экстрактларининг биологик самарадорлиги аниқланган ва қўллаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Наманган вилояти Чуст тумани “Рохат” фермер хўжалиги ҳудудларида кавш қайтарувчи ҳайвонларда нематодозлар тарқалишини олдини олиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлаштириш қўмитасининг 2025-йил 29-июндаги 03/23-2296-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликлардан олинган экстрактлар кавш қайтарувчи ҳайвонларда нематодозларга қарши юқори самарадорлик кўрсаткичига эришиш имконини берган.