Умаров Санжарбек Сидиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида овланадиган сув-ботқоқ қушлари турларининг фаунаси ва улардан фойдаланиш», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1259.
Илмий раҳбар: Кашкаров Роман Даниилович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Холбоев Фахриддин Рахмонқулович, биология фанлари доктори, профессор; Камилов Бахтиёр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида овланадиган сув-ботқоқ қушларининг фаунистик таркиби, экологияси, сонининг замонавий ҳолати, мавсумий ва ҳудудий тақсимланиши, овланадиган турларга мавжуд антропоген таъсир даражасини аниқлаш ҳамда биологик ресурслардан барқарор фойдаланиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсини ўрганиш тарихида илк бора учта вилоятнинг овланадиган сув-ботқоқ қушлари фаунасининг замонавий ҳолати баҳоланган;
Фарғона водийси сув ҳавзаларидаги овланадиган сув-ботқоқ қушлари фаунасининг 5 туркум, 6 оилага мансуб 23 турдан иборат замонавий таркиби аниқланган;
илк бор тадқиқот ҳудудида катта қоравойнинг (Пҳалаcроcорах cарбо) уялаши исботланган ва замонавий усуллар ёрдамида турнинг уялаш биологияси бўйича хусусиятлари аниқланган;
тадқиқот ҳудудидаги асосий сув-ботқоқ ерларида овланадиган қушларнинг сони ва мавсумий динамикаси очиб берилган;
хилма-хиллик индексларидан фойдаланган ҳолда овланадиган қуш турлари популяцияларининг яшаш шароити ва фенологик мавсумларга боғлиқ ўхшашликлари ҳамда фарқлари асосланган; 
экологик шароитнинг хилма-хиллигига қарамасдан сув қушлари орасида, катта чуррак (Спатула қуерқуедула), ёввойи ўрдак (Анас платйрҳйнчос), чуррак (Анас cреccа), қизилбош (Айтҳя ферина) ва қашқалдоқ (Фулиcа атра) каби турлар нисбатан барқарор популяцияларни ҳосил қилиб, доминант гуруҳ сифатида намоён бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида овланадиган сув-ботқоқ қушлари турларининг фаунаси ва улардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
овланадиган сув-ботқоқ қушларининг 2 оила, 4 авлод, 6 турга мансуб 7 та қуш намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб обектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 7-апрелдаги 4/1255-873-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд орнитологик коллекция фондини янги намуналар билан бойитилган ва сув-ботқоқ қушларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, тарқалиш жойларини аниқлаш, турларни қиёсий таҳлил этиш, морфологик белгиларини тавфсифлаш имконини берган;
ов аҳамиятига эга сув-ботқоқ қуш турларининг Фарғона водийси сув ҳавзаларида тарқалишига доир маълумотлар Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғига (ГБИФ) жойлаштирилган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғининг 2025-йил 11-апрелдаги 034-сонли маълумотномаси). Бу Фарғона водийсида учрайдиган овланадиган сув-ботқоқ қушларининг географик тарқалишини таҳлил қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish