Шадиев Санъат Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Юқори маневрли универсал чопиқ тракторининг бурилиш тизимини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.3.PhD/Т5808 
Илмий раҳбар: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ханкелов Тавбай Қаршиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Дониёр Анваржонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори маневрли универсал чопиқ тракторининг бурилиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори маневрликни таъминловчи янги бурилиш схемасига эга универсал-чопиқ трактори учун гидравлик рул бошқармаси ва гидравлик дифференциал бурилиш механизмларининг ўзаро синхрон ишлашига мос гидротцилиндр параметрларини (диаметри ва шток чиқиш узунлиги) аниқлаш усули мувозанат тенгламалари асосида ишлаб чиқилган;
Даламбер принципи асосида тракторнинг гидравлик дифференциал бурилиш механизми гидромоторида таянч юзанинг қаршилик моменти ва двигател тирсакли вали айланишларини инобатга олган ҳолда гидравлик суюқлик сарфи ҳамда босимининг ўзгаришини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
юқори маневрли универсал-чопиқ трактори бурилиш тизими учун гидравлик рул бошқаруви ва гидравлик дифференциал бурилиш механизмининг ўзаро комплекс таъсирини ҳисобга олувчи, моментлар ва гидравлик параметрларнинг боғлиқлигини дифференциал тенгламалар орқали аниқловчи бурилиш жараёнининг динамик модели ишлаб чиқилган;
кинематик таҳлил асосида трапеция звенолари узунлигининг ўзгариши ва кинематик чекловларни ҳисобга олган ҳолда юқори маневрли универсал-чопиқ тракторининг икки томонга ишлайдиган телескопик рул трапециясида бошқарилувчи ғилдиракларнинг жойида бурилиш бурчакларини аниқлаш услуби такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори маневрли универсал-чопиқ трактори бурилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар асосида:
универсал-чопиқ трактори учун гидравлик рул бошқармаси ва гидравлик дифференциал бурилиш механизмларининг ўзаро синхрон ишлашига мос гидротцилиндр параметрларини (диаметри ва шток чиқиш узунлиги) аниқлаш усули “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2025 йил 7 октябрдаги 17/07-25-1703-сон маълумотномаси). Натижада юқори маневрли универсал чопиқ тракторининг бурилиш радиусини 2,5 м гача камайтиришга эришилган;
тракторнинг гидравлик дифференциал бурилиш механизми гидромоторининг гидравлик суюқлик сарфи ҳамда босимининг ўзгаришини ҳисоблаш алгоритми “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2025 йил 7 октябрдаги 17/07-25-1703-сон маълумотномаси). Натижада гидравлик дифференциалли бурилиш механизмининг трактор турган жойида бурилиши учун жараёнининг самарали режимини таъминлаш имконини берадиган НШ-50 гидранасос параметрларини танлаш имкони яратилган;
моментлар ва гидравлик параметрларнинг боғлиқлигини дифференциал тенгламалар орқали аниқловчи бурилиш жараёнининг динамик модели “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2025 йил 7 октябрдаги 17/07-25-1703-сон маълумотномаси). Натижада рул бошқармасининг самарали ишлаши учун зарур бўладиган ҳаракатланиш тезлиги 0,3 м/с тезликда энг кичик бурилиш радиуси транспорт ҳолатида 4,7 м бўлишига эришилган;
юқори маневрли универсал-чопиқ тракторининг икки томонга ишлайдиган телескопик рул трапециясида бошқарилувчи ғилдиракларнинг жойида бурилиш бурчакларини аниқлаш услуби “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ га жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2025 йил 7 октябрдаги 17/07-25-1703-сон маълумотномаси). Натижада қаторлар орасига мослашиши 20 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish