Тухтамишов Собит Собир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автомобил шиналари ейилишини аниқлашнинг ҳисоб услубини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.4.PhD/Т6082
Илмий раҳбар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Калауов Сайдулла Аймаханович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил шиналари ейилишини аниқлашнинг ҳисоб услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксплуатацион ҳароратнинг шина протектори материали қаттиқлигига таъсирини акс эттирувчи математик боғланиш орқали протектор ейилиш коеффициенти экспериментал маълумотлар асосида кўп омилли регрессион таҳлил ёрдамида аниқланган;
сонли интеграллаш усуллари асосида эксплуатацион юкланиш ва буровчи момент таъсирини ҳисобга олувчи шина контакт юзасининг геометрияси ва босим тақсимотини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
Ҳертзнинг эластик-деформацион контакт назарияси ва босим тақсимоти тенгламалари асосида шина контакт юзасидаги босимнинг нотекис тақсимланишини ҳисобга олувчи протектор ейилиш ҳажмини аниқлашнинг математик модели такомиллаштирилган;
оғирлик, босим, ҳарорат ва буровчи моментнинг комплекс таъсирини ҳисобга олувчи шина ейилиш тезлиги моделлари асосида шиналарнинг ҳақиқий юриш масофасини аниқлашнинг ҳисоб услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобил шиналари ейилишини аниқлашнинг ҳисоб услубини такомиллаштириш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
шина протекторининг ейилиш коеффициенти Навоий кон-металлургия комбинати АЖ таркибидаги 3-автокорхонасида татбиқ этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 29.10.2025 йилдаги 02-05-01/01/309-сонли маълумотномаси). Натижада, шиналарининг алмаштириш масофасини ўртача 2500 км га ошириш ва эксплуатация харажатларини 4 % га камайтириш имконини берган;
шина контакт юзасининг геометрияси ва босим тақсимотини аниқлаш алгоритми Навоий кон-металлургия комбинати АЖ таркибидаги 3-автокорхонасида татбиқ этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 29.10.2025 йилдаги 02-05-01/01/309-сонли маълумотномаси). Натижада, шина контакт юзасидаги босимни аниқлашдаги ҳисоб хатолигини 12 % дан 5 % гача камайтирган ҳолда контакт геометриясини баҳолаш аниқлигини 2-3 баравар оширишга эришилган;
шина контакт юзасидаги босимнинг нотекис тақсимланишини ҳисобга олувчи шина протектори ейилиш ҳажмини аниқлашнинг математик модели Навоий кон-металлургия комбинати АЖ таркибидаги 3-автокорхонасида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 29.10.2025 йилдаги 02-05-01/01/309-сонли маълумотномаси). Натижада, протектор ейилиш ҳажмини прогнозлаш хатосини 15-17 % дан 6 % гача камайтиришга эришилган;
автомобил шиналарнинг хақиқий юриш масофасини аниқлаш ҳисоб услуби Навоий кон-металлургия комбинати АЖ таркибидаги 3-автокорхонасида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 29.10.2025 йилдаги 02-05-01/01/309-сонли маълумотномаси). Натижада, шиналарнинг ҳақиқий юриш масофасини прогнозлашдаги ҳисоб-китоб хатолиги аввалги усуллардаги 17 % дан 4,8 % гача камайтиришга ва шина ресурсини баҳолаш аниқлиги 95 % га оширишга эришилган.