Жўллиев Завқиддин Норменгли ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Перовскит ютувчи қатламининг шакилланиш хусусиятлари билан унга асосланган қуёш элементларининг конверсия кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик”, 01.04.06 – “Полимерлар физикаси” ва 02.00.12 –“Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология” (физика - математика фанлари) ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/FM1331
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Ашуров Нигмат Рустамович , техника фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.К/FM/Т.36.01.
Расмий оппанентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матрасулов Давронбек Урунович, Физика-математика фанлари доктори, профессор Тураева Нигора Назаровна, физика - математика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги “Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази”
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тақиқот мақсади. Прекурсор эритмаларидан перовскит абсорбер ҳосил бўлиши кинетикасини уларнинг морфологияси билан боғлиқ ҳолда ўрганиш ҳамда махсус қўшимчанинг (тиомочевина) поликристалларнинг йириклашувидаги ролини ва уларни инвертланган қуёш элементларининг самарадорлиги ва барқарорлик хусусиятлари билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор перовскит абсорбер шаклланишида эритувчи туридан қатъи назар, прекурсор консентрацияси ортиши билан полиёдид комплексларининг ўсиш қонунияти аниқланди ва бу жараён ²⁰⁷Пб ЯМР, УБ, УПС ва ўтказувчанлик ўлчовлари орқали миқдорий тасдиқланган;
илк бор тиомочевина қўшимчасининг перовскит кристалланиш жараёнидаги роли аниқланди. Унинг асосан термик ишлов даврида фаоллашиб, кристалларнинг <110> ё'налиши бўйича ўсиши ва қайта ё'налишини рағбатлантириши, бу эффектнинг эса ионларнинг юқори ҳаракатчанлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
икки қатламли АЗО/СнОₓ электрон экстракция қатлами (ЭЕЛ) асосида барқарор МАПбИ3га асосланган п-и-н структурага эга қуёш элементи ишлаб чиқилди, бунда СнОₓ қатлами ион миграцияси ва электрод коррозиясини самарали бостирувчи кўп функсионал тўсиқ сифатида ишлаши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
1. “Перовскит ютувчи қатламининг шаклланиш хусусиятлари билан унга асосланган қуёш элементларининг конверсия кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик” мавзусидаги диссертация иши натижалари НАТОнинг “Тинчлик ва хавфсизлик йўлида фан” (СПС) дастури томонидан молиялаштирилган, Вуппертал “Ақлли материаллар ва тизимлар” маркази (Wуппертал, Германия) ва Полимерлар кимёси ва физикаси институти (Тошкент, Ўзбекистон) ҳамкорлигидаги “Лигҳт Ҳарвестинг ин Спаcе wитҳ Перовските Солар Cеллс (СпаcеПерCеллс)” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган.Диссертацияда ишлаб чиқилган ва ИТО/ПТАА/МАПбИ₃/ПCБМ/ЭЕЛ/Аг қурилма архитектурасида қўлланилган АЗО/СнОₓ икки қатламли электрон экстракция қатлами (ЭЕЛ) қуёш элементларининг узоқ муддатли ишлаш барқарорлиги ва чидамлилигини сезиларли даражада ошириш имконини берган. Хусусан, ушбу электрон экстракция қатлами самарали ўтказмайдиган тўсиқ (пермеатион барриер) вазифасини бажариб, перовскит қатламидаги мобил ионлар миграциясини тўсиш ҳамда галоид бирикмаларининг ташқарига чиқиб кетишини олдини олишда муваффақиятли қўлланилган. Бу натижалар космик шароитлар учун хос бўлган паст босим (вакуум) шароитида қурилмаларнинг функсионал кўрсаткичларини сақлаб қолиш имконини берган. (Тасдиқловчи ҳужжат: Вуппертал университети профессорининг тавсияномаси ва ҳамкорлик лойиҳаси маълумотномаси).
2.“Перовскит ютувчи қатламининг шаклланиш хусусиятлари билан унга асосланган қуёш элементларининг конверсия коърсаткичлари оъртасидаги боғлиқлик” мавзусидаги диссертасияси иши натижалари ФА С.А.Азимов номидаги Физика-техника институтида ф.м.ф.н., кат.и.х. Р.Р. Кабулов раҳбарлигида 2024-2027-йилларда бажарилаётган ИЛ-5421101892 рақамли “Ярим оътказгичли перовскитларга асосланган энергия тежамкор тузилмаларнинг ёритувчанлик хусусиятларининг фундаментал асосларини оърганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. Тадқиқотларида муваффақиятли қоълланилган тиомочевина(СC(НҲ₂)₂) каби махсус қоъшимчалар (аддитиве) киритиш орқали CсПбБр3 актив қатламидаги кристаллитлар (граин) оълчами катталаштирилди. Қурилмаларнинг узоқ муддатли ишлаш барқарорлигини кафолатлаш мақсадида, диссертацияда ишлаб чиқилган СнОх электрон экстракция қатлами (ЭЕЛ) архитектураси CсПбБр3 асосидаги фотосезгир қурилмаларда қоълланилди. (2025-йил 8-сентябр №01/467 рақамли маълумотнома)