Тошпўлатов Салимжон Уйғунжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сейсмик кучлар таъсирида кўп қаватли темирбетон каркасли бинолар конструксияларини кучайтиришнинг рационал ечимларини экспериментал тадқиқ қилиш”, 05.09.01-“Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3516.
Илмий раҳбар: Ювмитов Анвар Сайфуллаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш университети”.
Тошкент архитектура-қурилиш университети. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, DSc, профессор Усмонов Валиахмат Файзиллаевич ҳамда физика-математика фанлари доктори, DSc, профессор. Султанов Карим Султанович.
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган кўп қаватли каркасли бинолар сейсмик мустаҳкамлигини ошириш учун конструксияларни кучайтиришда замонавий усулларнинг рационал ечимларини тадқиқ қилиш ҳамда маҳаллий хом-ашёлардан фойдаланган ҳолда демпфер қурилмасининг янги конструктив ечимини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
-материалларнинг физик-механик хоссалари ва мустаҳкамлик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда кўп қаватли каркасли бинолар сейсмик мустаҳкамлигини ошириш имконини берувчи, маҳаллий хом-ашёдан фойдаланиб демпфер қурилмасининг янги конструктив ечими ишлаб чиқилган;
-ўхшашлик назарияси асосида физик моделлаштирилган темирбетон рама конструксиясида турли кучайтириш усули ва демпфер конструксиясини қўллаган ҳолда қаватнинг силжиш ва тезланишларининг камайишини таҳлил қилиш орқали демпфер қурилмасининг оптимал кўрсаткичларини танлаш усули ишлаб чиқилган;
-янги турдаги демпфер қурилмаси ҳамда замонавий антисейсмик кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда, қаватларининг кўчиши ва тезланишларини камайтириш ҳисобига, мавжуд ва янги қуриладиган кўп қаватли каркасли бинолар сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
-динамик юклар таъсирида кўп қаватли темирбетон каркасли биноларни антисейсмик кучайтириш бўйича мавжуд лойиҳалаш ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ҳисобига амалдаги меъёрий ҳужжатларни янгилаш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сейсмик кучлар таъсирида кўп қаватли темирбетон каркасли бинолар конструксияларини кучайтиришнинг рационал ечимларини экспериментал тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги турдаги демпфер қурилмаси ҳамда замонавий антисейсмик кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда, қаватларининг кўчиши ва тезланишларини камайтириш ҳисобига, мавжуд ва янги қуриладиган кўп қаватли каркасли бинолар сейсмик мустаҳкамлиги ва устуворлигини таъминлаш усули “ТошуйжойЛИТИ” АЖ лойиҳа институтида “Ташкент Cитй” халқаро бизнес марказида жойлашган 33 қаватли “Ўзсоантқурилишбанк”, 26 қаватли “Ўзасакабанк” ҳамда 26 қаватли “Ўзалоқабанк” бош офис бинолари объектлари лойиҳаларини миллий меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан мослаштириш (адаптация) жараёнида фойдаланилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 - йил 15 - апрелдаги 24-06/3813-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари қўлланилиши ҳисоб-лойиҳа текшириш ишларининг бажарилиш вақтини 1,2 мартагача тежашга, лойиҳалаш учун зарур бўлган хулосаларни олдиндан чиқаришга ва замонавий компютер технологияларидан самарали фойдаланишга эришилган. Бу натижаларни лойиҳа ишларига қўллаш орқали иш сифати ва меҳнат унумдорлигининг ортишига, ҳисоблаш жараёнлари қисқа муддатларда ҳал бўлиши билан иқтисодий самара 134 млн. 264,12 минг сўмни ташкил этган.
Кўп қаватли каркасли бинолар техник ҳолатини текшириш ва конструксияларини кучайтириш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига фойдаланишга топширилиб, ШНҚ 1.04.01-23 “Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш тартиби” шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилди (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 - йил 15 - апрелдаги 24-06/3813-сонли маълумотномаси). Натижада сейсмик ҳудудларда кўп қаватли каркасли бинолар техник ҳолатини текшириш ва конструксияларини кучайтириш ҳисобига биноларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлашга эришилган.