Алимова Асалхон Алибек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Модификацияланган гравитация назариялари доирасида қора ўралар атрофида оптик жараёнлар ва заррачалар динамикаси”, 01.04.02-Назарий физика. 01.03.01-Астрономия (физика-математика фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.4.PhD/FM1391
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва “Янги Ўзбекистон” университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Янги Ўзбекистон” университети, Илғор тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/07.07.2025.FM/Т.192.01 рақамли Илмий кенгаш
Илмий раҳбар: ф.-м.ф.д. проф. Ф.Ш. Атамуротов ф.-м.ф.д. Б.Б. Ахмедов 
Расмий оппонентлар: ф.-м.ф.д. проф. К. Накамура (Ўзбекистон Миллий университети), ф.-м.ф.б. PhD. Б.М. Каюмов. (“Янги Ўзбекистон” университети) Етакчи ташкилот: Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади заррачалар орбиталари ва қора туйнук сояларини таҳлил қилиш орқали модификацияланган гравитацияни қора туйнук астрофизикаси доирасида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Биринчи марта, квант-тузатилган қора туйнук фазо-вақтида спиннинг заррачаларнинг орбитал ҳаракати тизимли равишда ўрганилиб, квант тузатиш параметрининг ИСCО радиуси,  энергияси ва импулс моментига таъсири аниқланди.
Биринчи марта, Калб–Рамонд майдони билан модификацияланган Реисснер–Нордстрöм–типидаги қора туйнуклар учун плазма муҳитида фотон сфераси ва қора туйнук сояси хоссалари таҳлил қилиниб, Лоренс симметрияси бузилиш параметери ва заряднинг соя радиусига таъсири кўрсатилди.
Биринчи марта, Калб–Рамонд гравитацияси доирасида Реисснер–Нордстрöм–тип қора туйнук учун қора туйнук сояси хоссалари таҳлил қилиниб, ЭҲТ (Эвент Ҳоризон Телесcопе) кузатувлари асосида соя радиуси орқали модел параметрларига чекловлар олинди.
Биринчи марта, Ҳ1743–322 рентген иккилик тизими учун квази-даврий тебранишлар (ҚПО) кузатувлари асосида Релативистик Прецессия Модели (РПМ) доирасида 𝜂 параметри Марков занжири Монте-Карло (МCМC) статистик таҳлили ёрдамида баҳоланиб, унинг қиймати η=0.25±0.02 эканлиги 68% ишонч даражасида аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ушбу диссертацияда модификацияланган гравитация назариялари доирасида қора туйнуклар атрофидаги оптик жараёнлар ва заррачалар динамикасини ўрганиш бўйича олинган назарий натижалар ва ишлаб чиқилган усуллар амалий аҳамиятга эга. Тадқиқот натижалари “А. Алимова, З. Туракҳонов, Ф. Атамуротов, А. Абдужаббаров, Шадоw анд wеак гравитатионал ленсинг оф РН-лике БҲ ин пласма, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, Вол. 47, 101749 (2025)” номли илмий мақолада эълон қилинган ҳамда Алимова Асалкҳоннинг фалсафа доктори (PhD) диссертациясида тақдим этилган. Мазкур натижалар Фудан университети томонидан қўллаб-қувватланган илмий дастурлар доирасида фойдаланилган бўлиб, бу ҳолат Проф. Cосимо Бамби томонидан берилган расмий хат орқали тасдиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish