Орипов Фахриддин Йўлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият янги тараққиёт босқичида ёшлар экологик маданиятининг юксалиш жараёни: фалсафий таҳлил” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1419
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмоилов Махамадихон Исроилович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Серобжон Урмоналиевич фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Зиёдилла Давронов фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятнинг янги тараққиёт босқичида ёшлар экологик маданиятини юксалиш жараёнларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда экологик маданиятини ривожлантириш, ёшлар экологик тафаккурида атроф-муҳитга нисбатан рационал ички назорат (бурч, масъулият, жавобгарлик) механизмларини шакллантириши орқали, экологик этиканинг замонавий ижтимоий парадигмалар (экомасъулият, экоетика) социумда обектив ижтимоий-табиий шарт-шароитлар барқарорлигини таъминлаши фалсафий асосланган;
кишиларда экологик тафаккурни ривожлантириш жамиятда экологик маданиятни такомиллаштиришнинг муҳим шарти сифатида ёшларнинг экологик тарбиясини кучайтириш орқали экологик қадриятларни мустаҳкамлаб, анъанавий ва замонавийлик парадигмасида авлодлараро ворисийликни таъминлаши мантиқий далилланган;
Янги Ўзбекистон саноат-экотизимини шакллантиришда экологик ва ижтимоий салоҳиятини баҳолаш динамикасини ишлаб чиқиш, худудларда давлатнинг селитеб (яшаш жой), рекреацион (дам олиш) атроф-муҳит функсионал теграларини шакллантиришига ижобий таъсири қиёсий очиб берилган;
экологик маданият экологик онгнинг транссендентал ва синергетик шакллари, ёшларда экологик императивларни ривожлантириб, экотизимнинг фундаментал биологик маҳсулдорлик, жадаллик ва хилма-хиллик каби хусусиятлари жамият барқарорлигини таъминлашда экологик институционал фаолиятнинг “миқдор” ва “сифат” жиҳатдан ўзгаришига олиб келиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятнинг янги тараққиёт босқичида ёшлар экологик маданиятини юксалиш жараёнини ижтимоий-фалсафий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамиятда экологик маданиятини ривожлантириш, ёшлар экологик тафаккурида атроф-муҳитга нисбатан рационал ички назорат (бурч, масъулият, жавобгарлик) механизмларини шакллантиришига доир илмий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад вазифаларини амалга оширишда, жойларда тарғибот ишларини олиб боришда, шунингдек маърифат масканларида таълим ва тарбия ишларини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025 йил 30 апрел кундаги 01/136-сонли маълумотномаси). Натижада, экологик этиканинг замонавий ижтимоий парадигмалар (экомасъулият, экоетика) социумда обектив ижтимоий-табиий шарт-шароитлар барқарорлигини таъминлаш, ёшлар экологик маданиятини ривожлантириш экопартия, экотуризм ҳамда экофаоллик харакатининг тарбиявий ролини оширишга хизмат қилган;
жамиятда инсон фаолиятининг экологик хусусиятларини шакллантириш зарурияти, экологик маданиятни юксалтириш жараёнлари билан диалектик алоқадорликда, ёшлар тарбиявий компотенсияларнинг аксиологик жиҳатларига ижобий таъсирига доир хулоса ва илмий янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМнинг 2024 йил сентябр ва декабр ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Яшил макон” лийиҳаси, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларинин самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2024-йил 26-декабрдаги 04-36-1337-сонли далолатномаси). Натижада, атроф-муҳит билан боғлиқ аксиологик қадриятларни мустаҳкамлаш, анъанавий ва замонавийлик парадигмасида авлодлараро ворисийликни таъминлашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон саноат-экотизимини шакллантиришда экологик ва ижтимоий салоҳиятини баҳолаш динамикасини ишлаб чиқиш, худудларда давлатнинг селитеб (яшаш жой), рекреацион (дам олиш) атроф-муҳит функсионал теграларини шакллантиришига оид хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 3- майдаги “Маънавий-маърифий ишлар ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” дастурининг “Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу ёшларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар” номли ВИИ бандида белгиланган “Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” ва “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат”лойиҳасини амалга ошириш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Маънавий тадқиқотлар институтининг 2025- йил 5-апрелдаги 10/169-сон далолатномаси). Натижада, экологик масʼулиятнинг конструктив-рационал характерини шакллантиришга жамият янги тараққиёт босқичида ёшлар экологик маданиятининг юксалиш жиҳатларини илмий асослашга хизмат қилган;
экологик маданиятни шакллантиришда экологик онгнинг транссендентал ва синергетик шакллари, ёшларда экологик императивларни ривожлантиришига доир хулоса ва таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 3- майдаги “Маънавий-маърифий ишлар ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” дастурининг “Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу ёшларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар” номли ВИИ бандида белгиланган “Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” ва “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат”лойиҳасини амалга ошириш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Маънавий тадқиқотлар институтининг 2025- йил 5-апрелдаги 10/169-сон далолатномаси). Натижада, экотизимнинг биологик маҳсулдорлик, жадаллик, хилма-хиллик каби фундаментал хусусиятлари жамият барқарорлигини таъминлашга, жамият янги тараққиёт босқичида ёшлар экологик маданиятининг юксалиш жиҳатларини илмий асослашга хизмат қилган.