Исабаев Акмалжон Тешабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш масалалари”; 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Yu368.
Илмий раҳбар: Хусанов Озод Тиллабоевич – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Эшмуҳаммад Омонтурдиевич – юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашев Содиқ Оқбоевич – юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳузуридаги Юридик кадрлани қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларини такомиллаштиришга қаратилган тегишли таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мамлакатда фуқаролик жамиятининг фундаментал хусусиятларини кенгайтириш мақсадида ҳар бир шахс ўзи ва бошқалар билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги асослантирилган;
инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир шахс Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги асослаб берилган;
маҳаллий бошқарувда ҳокимиятлар бўлиниш принципини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига қилган мурожаатларини самарали ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатини ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлаш, шунингдек депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатларини уюштириш вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари зиммасидан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятига ўтказиш лозимлиги асослантирилган;
сайёр қабуллар самарадорлигини ошириш учун барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларда сайёр қабул қилиш бўйича жадваллари (йиллик ёки ярим йиллик) ишлаб чиқилиб, мос равишда юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланиши лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
ҳар бир шахс ўзи ва бошқалар билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини белгилашга оид таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 40-моддасининг биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024-йил 12-июндаги 04/10-10-34-сон далолатномаси). Шахс нафақат давлат ташкилотларига, балки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқининг конститусиявий даражада белгиланиши мамлакатда фуқаролик жамиятининг фундаментал хусусиятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
ҳар бир шахс Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этиш ҳуқуқини белгилашга оид таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг
55-моддасининг тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024-йил 12-июндаги 04/10-10-34-сон далолатномаси). Ушбу таклиф инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг якдил, тизимли шакли вужудга келишига хизмат қилган;
тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатини ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлаш, шунингдек, депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатларини уюштириш вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари зиммасидан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятига ўтказиш лозимлиги оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-ИИ-сон Қонунининг 16-моддаси биринчи хатбошисини таҳрир қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2020-йил 4-ноябрдаги 05/1-04-230-сон далолатномаси). Мазкур таклиф маҳаллий бошқарувда ҳокимиятлар бўлиниш принципини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига қилган мурожаатларини самарали ҳал қилиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларда сайёр қабул қилиш бўйича жадваллари (йиллик ёки ярим йиллик) ишлаб чиқилиб, мос равишда юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланишини белгилашга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 7-майдаги 341-сон қарори тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни 551-банд тўлиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 1-майдаги 12\21-19-сонли далолатномаси). Натижада сайёр қабулларнинг аниқ белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш амалиёти йўлга қўйилиб, бу уларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар қабул қилинган.