Чу Беи Беининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Буюк ипак йўлида Марказий Осиё ва Хитой  сивилизацияларининг  ўзаро алоқалари тарихи (қадимги ва ўрта арлар мисолида)”, 07.00.03. – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tar1741
Илмий раҳбар: Хайназаров Бахромжон Бахиёрович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Исматуллаев Фарходжон Одилжонович, тарих фанлари доктори, доцент; Розаков Абдурасул Абдурахманович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. қадимги ва ўрта асрларда Марказий Осиё ҳамда Хитой сивилизацияларининг Буюк ипак йўлидаги ўзаро алоқалари тарихини очиб беришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қадимги Буюк Ипак йўлининг муваффақиятига йўлдаги қулай сиёсий муҳит, уйғун этник муносабатлар ва хавфсизлик яратилиши баробарида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо ва маданий алмашинувларни осонлаштирилиши Европа, Ҳиндистон ва Хитойни ўзаро боғлаган “сивилизацион учбурчак”да Марказий Осиё муҳим бўғинга айланганлиги асосланган;
Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг шаклланишида сулолавий никоҳлар, аёлларнинг савдо-сотиғдаги иштироки ҳамда маданий амалиётларнинг кундалик турмушга мослашуви муҳим аҳамият касб этиб, шахсий ва оилавий алоқалар дипломатия ва савдодан кам бўлмаган рол ўйнаган сивилизацияларнинг ўзаро таъсир механизмларини ташкил қилганлиги асослаб берилган;
Хан, Тан, Сун ва Юан сулолалари даврида Хитой ягона ва барқарор бўлиб, кўплаб мамлакатлар ва этник гуруҳлар билан тинч муносабатларни сақлаб қолган ҳолда ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатлар ўрнатилиши Буюк Ипак йўлининг гуллаб-яшнаши билан бирга Марказий Осиё ҳудудига савдогарлар, сайёҳлар ва элчиларнинг доимий оқимига имкон берганлиги далилланган;
тадқиқотда ислом нафақат диний тизим сифатида, балки Самарқанд, Қошғар ва Чанъан шаҳарларини боғлаган трансминтақавий савдо ва зиёлилар муҳитини шакллантириш учун асос бўлиб, ислом маданияти савдо тармоқлари ва сўфийлик биродарлик ташкилотлари орқали Хитойда тиббиёт, астрономия ва меъморчилик соҳаларидаги билимларнинг ёйилишига кўмаклашгани аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги ва ўрта асрларда Марказий Осиё ҳамда Хитой сивилизацияларининг Буюк ипак йўлидаги ўзаро алоқалари тарихига асосланган илмий хулосалар ва амалий таклифлар асосида: 
Қадимги Буюк Ипак йўлининг муваффақиятига йўлдаги қулай сиёсий муҳит, уйғун этник муносабатлар ва хавфсизлик яратилиши баробарида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо ва маданий алмашинувларни осонлаштирилиши Европа, Ҳиндистон ва Хитойни ўзаро боғлаган “сивилизацион учбурчак”да Марказий Осиё муҳим бўғинга айланганлиги бўйича натижалардан қадимги Хитойдаги маданий мерос обектларини ўрганишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Пекин Ипак йўли маданиятини ривожлантириш компаниясининг 2024-йил 10-февралдаги 20240210-001-сон маълумотномаси). Натижалар, Хитойнинг Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган маданий обектларини янги маълумотлар билан бойитишга ёрдам берган;
Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг шаклланишида сулолавий никоҳлар, аёлларнинг савдо-сотиғдаги иштироки ҳамда маданий амалиётларнинг кундалик турмушга мослашуви муҳим аҳамият касб этиб, шахсий ва оилавий алоқалар дипломатия ва савдодан кам бўлмаган рол ўйнаган сивилизацияларнинг ўзаро таъсир механизмларини ташкил қилганлиги бўйича натижалардан Марказий Осиё ва Хитой сивилизацияларининг Буюк ипак йўлидаги алоқалари юзасидан сайёҳлар учун йўлкўрсатгичлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Пекин Ипак йўли маданиятини ривожлантириш компаниясининг 2024-йил 10-февралдаги 20240210-001-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши сайёҳларга Марказий Осиё ва Хитой сивилизацияларининг Буюк ипак йўлидаги алоқалари юзасидан тарихи бўйича тасаввурларини бойитишга ёрдам берган;
Хан, Тан, Сун ва Юан сулолалари даврида Хитой ягона ва барқарор бўлиб, кўплаб мамлакатлар ва этник гуруҳлар билан тинч муносабатларни сақлаб қолган ҳолда ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатлар ўрнатилиши Буюк Ипак йўлининг гуллаб-яшнаши билан бирга Марказий Осиё ҳудудига савдогарлар, сайёҳлар ва элчиларнинг доимий оқимига имкон берганлигига оид натижалардан “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институтининг илмий тадқиқотлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзФА “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институтининг 2024-йил 21-августдаги 2024016-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалар Марказий Осиё ва Хитой сивилизацияларининг Буюк ипак йўлидаги ўзаро алоқалари тарихини ўрганиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштиришга имкон берган.
тадқиқотда ислом нафақат диний тизим сифатида, балки Самарқанд, Қошғар ва Чанъан шаҳарларини боғлаган трансминтақавий савдо ва зиёлилар муҳитини шакллантириш учун асос бўлиб, ислом маданияти савдо тармоқлари ва сўфийлик биродарлик ташкилотлари орқали Хитойда тиббиёт, астрономия ва меъморчилик соҳаларидаги билимларнинг ёйилишига кўмаклашгани бўйича натижалардан “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институтининг туризм соҳаси ходимларига малака ошириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзФА “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институтининг 2024-йил 21-августдаги 2024016-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалар соҳа ходимларининг Буюк ипак йўлидаги сивилизацияларнинг алоқалари доирасида ўзаро маданий алмашинувлар тарихи бўйича тасаввурларини бойтишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish