Мухамедова Мохигул Хусановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим ташкилотларида академик фаолиятни бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 –Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.1.PhD/Iqt5221.
Илмий раҳбари: Ҳакимов Ҳакимжон Абдулло ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Юсупова Дилдора  Тураджановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим ташкилотларида академик фаолиятни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “академик фаолиятни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни олий таълим ташкилотида таълим, илмий-тадқиқот ва ўқув-методик жараёнларни режалаштириш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ҳамда натижадорлигини баҳолаш орқали инсон капитали ривожланиши, таълим сифати ва иқтисодий самарадорликни таъминловчи бошқарув тизими сифатида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари академик гуруҳларида шакллантириладиган талабалар сони, шартномалар миқдори ва ўқув юкламалари хажмининг оптимал чегаравий миқдорларини эластиклик коеффициенти қийматларининг (Л≈1) мувозанатли ҳолатида профессор-ўқитувчилар “Оптимал академик юклама”ларининг мувозанат моделига кўра белгилаш (522 соат/йил ≤ Лₒₚₜ ≤ 530 соат/йил) асосида иқтисодий ва илмий фаолиятлар самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида талабаларнинг академик фаолиятидаги қўшимча хизмат турларини ўзаро уйғун бошқаришга асосланган “Регистратор офиси” тизимини жорий этиш орқали бошқарув ходимларининг фойдали иш коеффициентини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида қабул даражаси, академик гуруҳларни шакллантиришда талабалар сони, шартномалар миқдори ва ўқув юкламалари хажмининг паст, ўрта ва юқори сценарийлари асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида қуйидаги натижаларга эришилган:
услубий ёндашувга кўра “академик фаолиятни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини олий таълим ташкилотида таълим, илмий-тадқиқот ва ўқув-методик жараёнларни режалаштириш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ҳамда натижадорлигини баҳолаш орқали инсон капитали ривожланиши, таълим сифати ва иқтисодий самарадорликни таъминловчи бошқарув тизими сифатида такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Таълим маркетинги” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 16-апрел санасидаги  151-сонли буйруғига асосан). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида талабаларда инсон капитали ривожланиши, таълим сифати ва иқтисодий самарадорликни таъминловчи бошқарув тизими сифатида такомиллаштирилган “академик фаолиятни бошқариш” тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим ташкилотлари академик гуруҳларида шакллантириладиган талабалар сони, шартномалар миқдори ва ўқув юкламалари ҳажмининг оптимал чегаравий миқдорларини эластиклик коеффициенти қийматларининг (Л ≈ 1) мувозанатли ҳолатида профессор-ўқитувчилар “Оптимал академик юклама”ларининг мувозанат моделига кўра белгилаш (522 соат/йил ≤ Лₒₚₜ ≤ 530 соат/йил) асосида иқтисодий ва илмий фаолиятлар самарадорлигини ошириш таклифи Олий таълим ташкилотларининг академик фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқилотлари марказининг 2025-йил 17-декабрдаги 02/01-01-596-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-2024 йилда ўртача юклама миқдорини 530 соат белгиланиб, унивеситининг 2023 йилга нисбатан 2024 йилдаги молиявий фаолият даромадлари 2,5 фоизга, илмий фаолият натижалари 10,8 фоизга ўсиши таъминланган;
Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида талабаларнинг академик фаолиятидаги қўшимча хизмат турларини ўзаро уйғун бошқаришга асосланган “Регистратор офиси” тизимини жорий этиш орқали бошқарув ходимларининг фойдали иш коеффициентини ошириш таклифи Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг академик фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқилотлари марказининг 2025-йил 17-декабрдаги 02/01-01-596-сонли маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларнинг академик фаолиятидаги қўшимча хизмат турларини ўзаро уйғун бошқаришнинг фойдали иш коеффициенти 92,5 фоизга оширишга ҳамда 2024-2025-ўқув йилида 1250,0 млн сўм иқтисодий самарага эришилган;
Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида қабул даражаси, академик гуруҳларни шакллантиришда талабалар сони, шартномалар миқдори ва ўқув юкламалари ҳажмининг паст, ўрта ва юқори ссенарийлари асосида 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим тизимида инсон капитали, илмий салоҳият ва моддий-инфратузилма омиллари ўртасидаги функционал боғлиқликни аниқлаш ҳамда уларнинг академик фаолиятнинг натижавий кўрсаткичларига таъсир кучини миқдорий баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқилотлари марказининг 2025-йил 17-декабрдаги 02/01-01-596-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истиқболда олий таълим тизимининг ривожланиш динамикаси, хусусан, талабалар контингенти, профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятининг ўсиш суръатлари ҳамда инфратузилма сиғимининг кенгайиш тенденцияларини илмий асослаш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish