Зҳанг Аи Меининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Антик даврда Хитойнинг Буюк Ипак Йўлидаги чегара сиёсати тарихи (милоддан аввалги 206-йилдан  милодий 220-йилгача)”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tar508
Илмий раҳбар: Габриелян  Софя Ивановна, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Каримова Наталя Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Чориев Шерзод Шокиржонович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Антик даврда (милоддан аввалги 206 - милодий 220-йиллар) Хитойнинг Буюк ипак йўлидаги чегара сиёсати тарихини очиб  беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хан сулоласи даврида қадимги Хитой ва Ғарбий минтақалар ўртасидаги алоқалар ва иттифоқлар ўрнатиш тарихий чорраҳада муҳим аҳамият касб этганлиги,  мазкур алоқалар Хан сулоласининг чегара инқирозларини ҳал қилишда ва Ипак йўлининг очилишини осонлаштиришда ҳал қилувчи рол ўйнаб, ушбу тарихий сабаблар ва хусусиятлар қадимги Хитойнинг Марказий Осиё билан савдо ва маданий алмашинувининг негизини ташкил этганлиги аниқланган.
Хан сулоласининг Ғарбий ўлкаларни бошқариши ҳақидаги тарихий манбалардан олинган аниқ маълумотлар асосида Хан сулоласи бошқаруви қадимги Хитойнинг шимоли-ғарбий чегараларини кенгайтирганини ва мустаҳкамлаганини, шунингдек, ғарбий минтақада аҳоли сонининг ўсиши ва ижтимоий тараққиётни таъминлаганини Хан сулоласи бошқаруви қадимги Хитойнинг шимоли-ғарбий чегараларини кенгайтириб, мустаҳкамлаб, ғарбий минтақада аҳоли сонининг ўсиши ва ижтимоий тараққиётни таъминлагани далилланган;
Хан сулоласи очиқ ва бағрикенг чегара сиёсатини олиб борган ва фаол дипломатия билан шуғулланган пайтларда, Ипак йўли гуллаб-яшнаган ва фаровонлик ҳукм суриб, аксинча, Хан сулоласи чегара сиёсатини қаттиқлаштириб, чегарадош этник гуруҳларга нисбатан адолациз ёки дўстона бўлмаган чоралар кўрганда, чегара ҳудудларида беқарорлик юзага келгани, бу эса Ипак йўлидаги алоқаларнинг узилиши ва савдо-сотиқнинг турғунликка учрашига олиб келганлиги асосланган;
Ипак йўли Хан сулоласи мудофаа тизимига янги тузилмаларни олиб киргани, Ипак йўлининг очилиши Хан сулоласининг шимоли-ғарбий чегарадаги бошқарув усулларини ўзгартириб, унинг кўламини кенгайтирган ва ижобий ўзгаришларга олиб келганлиги, бу ўз навбатида, савдо йўлларини ҳимоя қилиш ва енгиллаштириш орқали Ипак йўлининг янада ривожланишига туртки бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Антик даврда (милоддан аввалги 206 - милодий 220-йиллар) Хитойнинг Буюк ипак йўлидаги чегара сиёсати тарихига асосланган илмий хулосалар ва амалий таклифлар асосида: 
Хан сулоласи даврида қадимги Хитой ва Ғарбий минтақалар ўртасидаги алоқалар ва иттифоқлар ўрнатиш тарихий чорраҳада муҳим аҳамият касб этганлиги,  мазкур алоқалар Хан сулоласининг чегара инқирозларини ҳал қилишда ва Ипак йўлининг очилишини осонлаштиришда ҳал қилувчи рол ўйнаб, ушбу тарихий сабаблар ва хусусиятлар қадимги Хитойнинг Марказий Осиё билан савдо ва маданий алмашинувининг негизини ташкил этганлиги бўйича натижалардан қадимги Хитой тарихи курсларини ўқитиш учун маълумотлар ва далилларни бойитишда фойдаланилган (Жининг ўқитувчилар коллежи, Тарих ва маданият мактабининг 2024-йил 12-июлдаги 1-сон маълумотномаси). Натижалар, Буюк ипак йўли ҳақидаги қадимги Хитой сарҳадлари тарихи бўйича коллеж талабаларига батафсил тарихий маълумотлардан фойдаланиб, обектив тарихий ёндашувларни етказишга ёрдам берган;
Хан сулоласи бошқаруви қадимги Хитойнинг шимоли-ғарбий чегараларини кенгайтирганини ва мустаҳкамлаганини, шунингдек, ғарбий минтақада аҳоли сонининг ўсиши ва ижтимоий тараққиётни таъминлаганини Хан сулоласи бошқаруви қадимги Хитойнинг шимоли-ғарбий чегараларини кенгайтириб, мустаҳкамлаб, ғарбий минтақада аҳоли сонининг ўсиши ва ижтимоий тараққиётни таъминлаганига оид натижалардан “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институтининг илмий тадқиқотлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзФА “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институтининг 2024-йил 16-июлдаги 3-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалар қадимги Хитой чегара тарихини ўрганиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштиришга имкон берган.
Хан сулоласининг чегара сиёсатидаги ўзгаришлар Буюк ипак йўли билан узвий боғлиқ бўлиб, айниқса сулоланинг очиқ чегара ҳамда фаол дипломатик сиёсатини юритишига йўл очиб берган. Буюк Ипак йўлининг равнақ топиши Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳақиқат чорраҳаларида” номли кўрсатувини тайёрлашда ҳам қўлланилган (2024-йил 28-октябрдаги № 01-44-363-сон маълумотнома). Бу эса  Буюк ипак йўлининг қадимги даврларига оид тарихий воқеаларнинг айрим номаълум саҳифалари очиб берди.
Хан сулоласи чегара сиёсатидаги кескин ўзгаришлар тарихий жараёнларга жиддий таъсир кўрсатган. Хусусан, сулола томонидан қўлланилган қаттиқ чекловчи чора-тадбирлар айрим этник гуруҳларга нисбатан адолациз муносабатини юзага келтирди ҳамда чегара ҳудудларида сиёсий ва ижтимоий беқарорликни кучайтирди. Бундай сиёсий амалиётлар натижасида Буюк ипак йўлидаги савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларда узилишлар юз берди. Мазкур илмий натижалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳақиқат чорраҳаларида” номли кўрсатувини тайёрлашда ҳам қўлланилган (2024-йил 28-октябрдаги № 01-44-363-сон маълумотнома). Ушбу тадқиқот натижалари Буюк ипак йўли тарихи бўйича янги илмий ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилди. Шу орқали ёш тадқиқотчиларга Хитой тарихининг турли номаълум қирралари билан танишиш ҳамда тарихий далиллар билан ёритишга имкон берди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish