Шоназаров Жашид Шуҳратовичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хизматчиси бошқарув фаолиятининг маънавий-ахлоқий асослари”, 09.00.02 – Онг маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2022.1.DSc/Fal114
Илмий маслаҳатчи: Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc.03/30.12.2019.F.01.05
Расмий оппонентлар: Жўраев Темур Абдулаҳатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мўминов Алишер Ғаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий - Маънавий тадқиқотлар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш жараёнида давлат хизматчиларининг бошқарув фаолиятини маънавий-ахлоқий қадриятларга асосланган ҳолда такомиллаштиришнинг назарий ва методологик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни илмий таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат хизматчиси маънавиятининг тарихий тараққиётида шаклланган ахлоқий тамойилларга нисбатан тизимли, тарихий, аксиологик, ғоявий ва қиёсий-фалсафий ёндашувлар асосида касбий фаолиятга оид ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда маънавий-ахлоқий меъёрларга риоя қилишнинг консептуал асослари очиб берилган;
бошқарув маънавияти ва раҳбар маънавий қиёфасининг ўзаро диалектикасининг қадимий-ахлоқий, маърифий-маъмурий ва замонавий инновацион-этик каби уч босқичли тарихий шаклланиш тенденсиялари билан боғлиқ адолат, бурч, виждон каби ахлоқий тушунчалар ижтимоий муносабатлардаги амалий инъикоси асосланган;
давлат хизматчиларида ахлоқий компетенсияларни ривожлантириш ва мониторинг қилишнинг замонавий диагностик воситалари (ахлоқий меъёрлар индикатори, қадриятлар тизими мезони ва маънавий-ахлоқий фазилатларни баҳолаш механизмлари) асосида давлат бошқаруви самарадорлигини юксалтириш имкониятлари очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда ахлоқий қадриятларга асосланган бошқарув маданиятини шакллантиришда норматив-ҳуқуқий, ташкилий, ма'навий-ма'рифий ва касбий ривожланиш механизмларини амалиётга татбиқ этишга асосланган “Давлат хизмати этикаси кодекси” негизидаги консептуал модел зарурати далилланган;
замонавий технологиялар ва сунъий интеллектнинг жорий этилиши билан давлат бошқарувида ахлоқий талабларнинг бажарилиши, давлат хизматчилари рақамли воситаларни ишлатишда ахлоқий принципларга риоя қилишда хусусий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, ўзгалар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ахборот манипулациясига йўл қўймаслик компетенсиясига эга бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат хизматчиси бошқарув фаолиятининг маънавий-ахлоқий асосларини шакллантиришга оид илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида:
давлат хизматчиси маънавиятининг тарихий тараққиётида шаклланган ахлоқий тамойиллар тизимли, тарихий, аксиологик, ғоявий ва қиёсий-фалсафий методлар асосида таҳлил қилиниб, давлат бошқарувида маънавий-ахлоқий фазилатларнинг амалий акс этиш механизмлари ишлаб чиқилганлигига оид илмий хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (28.11.2024-й., № 01-27/592-сон маълумотнома). Натижада, партия тизимидаги раҳбарлар ва депутатлик корпуси фаолиятида адолат, бурч, садоқат ва ҳалоллик каби қадриятларга асосланган ахлоқий етакчилик тамойилларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бошқарув маънавияти ва раҳбар маънавий қиёфасининг ўзаро диалектик алоқадорлиги фалсафий-назарий нуқтайи назардан очиб берилгани, уларнинг ўзаро таъсири раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси орқали бошқарув маънавиятининг амалий ифодасини таъминлаши ҳақидаги илмий хулосадан Ўзбекистон Республикаси Халқ Демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (18.04.2025-й., № 5-168-сон маълумотнома). Натижада, партия раҳбарлари ва фаолларининг бошқарув этикасини такомиллаштириш, раҳбар шахсининг ахлоқий фазилатларини баҳолаш ҳамда жамоа билан маънавий коммуникацияни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
давлат хизматчилари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий асосларда ахлоқий меъёрларнинг амалий механизмлари етарли даражада ишлаб чиқилмагани, уларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган аксиологик моделга оид илмий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятида фойдаланилган (28.10.2024-й., № 406-сон маълумотнома). Натижада, маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда давлат хизмати этикаси, раҳбарлик маданияти ва фуқаролик масъулиятини кучайтиришга доир услубий ёндашувларни жорий этишга хизмат қилган;
давлат хизматчилари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг фалсафий-аксиологик таҳлили асосида миллий этик модел ишлаб чиқилганига оид илмий хулосадан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (06.05.2025-й., № 2-15-21-2381-сон маълумотнома). Натижада, ёш давлат хизматчилари ва волонтёрлар ўртасида касбий ахлоқий компетенсияларни ривожлантириш, виждон ва садоқат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган тренинг дастурларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
давлат хизматчисининг маънавий-ахлоқий қиёфасининг миллий консепсияси илмий асосда ишлаб чиқилиб, бурч, адолат, ҳалоллик, виждон ва инсонпарварлик қадриятларига таянган фалсафий-аксиологик модел сифатида таклиф этилганлигига оид хулосадан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти бўлинмаси фаолиятида фойдаланилган (20.08.2024-й., № 01/166-сон маълумотнома). Натижада, раҳбар ва ходимлар учун ташкил этилган маънавий-ахлоқий семинарлар, муҳокамалар ва тренингларда давлат хизматчилари консептуал моделининг тамойилларини татбиқ этишга хизмат қилган;
худди шу консепсияга асосланган давлат хизмати этикаси кодексини миллий қадриятларга мослаштириш, ахлоқий компетенсияларни ривожлантириш ва раҳбарлик маданиятини юксалтиришга оид тавсиялардан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (23.07.2024-й., № 03-03/2153-сон маълумотнома). Натижада, ҳокимлик тизими ходимлари фаолиятида бошқарув этикаси ва жавобгарлик тамойилларини мустаҳкамлаш, ходимларнинг маънавий-ахлоқий компетенсиясини ошириш ҳамда хизмат маданиятини юксалтиришга хизмат қилган.