Жўраева Дилфуза Жангировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда архив ишлари ва унинг тарихи” (Сурхондарё вилояти мисолида), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.1.PhD/Tar1002.
Илмий раҳбар: Раҳимов Баҳодир Саидмусаевич тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Холиқова Рахбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор; Хушбоқов Панжи Шойманович, тарих фанлари номзоди доцент. 
Етакчи ташкилот Шахрисабз давлат педагогика институтини.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “1925-2025 йилларда Сурхондарё вилоятида архивларнинг шаклланиши ва ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятидаги илк архив идораси Шеробод шаҳрида ташкил этилганлиги, архив ходимларига нисбатан оммавий қатағонликлар оқибатида архив фаолияти тўхтаб қолганлиги, 1934-йилда қайта ташкил этилганда қўшни Қашқадарё округи раёнларига ҳам хизмат кўрсатганлиги аниқланган.
Мамлакат архив идораларининг ИИХК ихтиёрига ўтказилиши архив ишларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатганлиги, иккинчи жаҳон уруши йилларида архивлардан халқ хўжалигини ривожлантириш ва оператив-чекистлик мақсадлари йўлида унумли фойдаланилганлиги аниқланган.
Архив тизимининг Ички ишлар министрлиги таркибидан чиқарилиши Сурхондарёда архив ишларининг яхшиланишига туртки бўлганлиги, бунинг натижасида Сурхондарё вилоят давлат архиви йирик илмий тадқиқот масканига айланганлиги асосланган.
Мустақиллик йилларида архивларнинг янги бинолар ва замонавий техникалар билан таъминланиши иш унуми ортиши ва ҳужжатларни рақамлаштиришнинг кучайишига сабаб бўлганлиги, халқаро илмий марказлар билан ҳамкорлиги натижасида миллий архив тизими ишининг яхшиланишига олиб келганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда архив ишлари ва унинг тарихи Сурхондарё вилояти мисоли бўйича олиб борилган тадқиқот иши асосида:
Сурхондарё вилоятидаги илк архив идораси Шеробод шаҳрида ташкил этилганлиги, архив ходимларига нисбатан оммавий қатағонликлар оқибатида архив фаолияти тўхтаб қолганлиги, 1934-йилда қайта ташкил этилганда қўшни Қашқадарё округи раёнларига ҳам хизмат кўрсатганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида намойиш этилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 16-февралдаги 02-31-2087-сонли маълумотномаси). Бу эса, телетомошабинларга Сурхондарёда архивларнинг шаклланиши билан боғлиқ тушунчаларнинг ҳосил бўлишига хизмат қилган. 
Мамлакат архив идораларининг ИИХК ихтиёрига ўтказилиши архив ишларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатганлиги, иккинчи жаҳон уруши йилларида архивлардан халқ хўжалигини ривожлантириш ва оператив-чекистлик мақсадлари йўлида унумли фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида намойиш этилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 16-февралдаги 02-31-2087-сонли маълумотномаси). Натижалар, телетомошабинларда архивларнинг халқ хўжалигидаги ўрни ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига хизмат қилган. 
Архив тизимининг Ички ишлар министрлиги таркибидан чиқарилиши Сурхондарёда архив ишларининг яхшиланишига туртки бўлганлиги, бунинг натижасида Сурхондарё вилоят давлат архиви йирик илмий тадқиқот масканига айланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Сурхондарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг тадбирларида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг 2023-йил 10-февралдаги 01-5/27-сон маълумотномаси). Натижалар архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланишга доир маълумотларни ёритиб беришга хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида архивларнинг янги бинолар ва замонавий техникалар билан таъминланиши иш унуми ортиши ва ҳужжатларни рақамлаштиришнинг кучайишига сабаб бўлганлиги, халқаро илмий марказлар билан ҳамкорлиги натижасида миллий архив тизими ишининг яхшиланишига олиб келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзархив” агентлигининг маънавий-маърифий ишларида фойдаланилган (“Ўзархив” агентлигининг 2023-йил 14-февралдаги 01-26-06/187-сон маълумотномаси). Бу эса, мустақиллик йилларида архив соҳасининг техник жиҳозланиши ортганлиги бўйича маълумотларни очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish