Раззакова Гузал Кадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик йилларида Хоразм воҳаси халфачилиги”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tar.169.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахридин Шоймардонович, тарих фанлари доктори, профессор, Абидова Зайнаб Қадирбергановна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мустақиллик йилларида Хоразм воҳаси халфачилиги ва ундаги ўзгаришларни тарихий-этнографик материаллар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразмлик ижрочи ва ижодкор халфаларнинг “шомон халфа”, “янга халфа”, “достончи-қиссахон халфа”, “хонанда халфа”, “шоира халфа” каби турларга бўлиниши, халфачиликда учта босқич мавжудлиги, халфаларнинг севги-муҳаббат, меҳнат ва тарихий жанрларда қўшиқ куйлаганликлари аниқланган;
Халфачиликни эгаллаётган шогирднинг ўз уйига етти касб эгаси – темирчи, ғассол, сартарош, дастурхончи, тикувчи ёки табиб, мусиқачи ва устозини меҳмонга чақириб, улардан дуо олиш маросимини ўтказишлари, порхон-халфаларнинг касал киши баданига кириб қолган ёмон руҳларни қувиш ишларини бажарганликлари очиб берилган;
Хоразмда “бешик тўйи” маросими билан боғлиқ “чаман” одатининг мавжудлиги, уни тайёрлаб олиб келувчилар ва ўрнатувчилар “чаманчилар” деб юритилиши, “палов”, “барак”, “гўмма”, “қорма” каби овқатлар суннат тўйининг анʼанавий таомномасини ташкил этганлиги, бола тарбияси билан боғлиқ “қўндоқ бичар” ва “тўшак кесиш” маросимларини ўтказганликлари асослаб берилган;
Никоҳ тўйининг Хоразмда “муборак тўй” деб ҳам аталиши, 12, 24, 25, 63 ёшга кирган хотин-қизларга нисбатан “лачак тўйи” ўтказилганлиги ва бу маросимни халфалар бошқарганликлари, Мустақиллик йилларида 1-синфга бораётган болалар учун янги “папка палов тўйи” вужудга келганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Хоразм воҳаси халфачилиги мустақиллик йилларида” мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразмлик ижрочи ва ижодкор халфаларнинг “шомон халфа”, “янга халфа”, “достончи-қиссахон халфа”, “хонанда халфа”, “шоира халфа” каби турларга бўлиниши, халфачиликда учта босқич мавжудлиги, халфаларнинг севги-муҳаббат, меҳнат ва тарихий жанрларда қўшиқ куйлаганликлари, тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 18-мартдаги 02-40-404-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм воҳасида халфачилик ривожи, халфачиликдаги устоз-шогирд анъаналари ва уларнинг қўллаган услублари тарихига оид манбалардан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
Халфачиликни эгаллаётган шогирднинг ўз уйига етти касб эгаси – темирчи, ғассол, сартарош, дастурхончи, тикувчи ёки табиб, мусиқачи ва устозини меҳмонга чақириб, улардан дуо олиш маросимини ўтказишлари, порхон-халфаларнинг касал киши баданига кириб қолган ёмон руҳларни қувиш ишларини бажарганликлари тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини шаклланитириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 18-мартдаги 02-40-404-сон маълумотномаси). Олинган натижалар, Хоразм воҳасида халфачилик билан боғлиқ урф-одат ва анъаналарни кенг халқ оммасига тарғиб қилишга хизмат қилган;
Хоразмда “бешик тўйи” маросими билан боғлиқ “чаман” одатининг мавжудлиги, уни тайёрлаб олиб келувчилар ва ўрнатувчилар “чаманчилар” деб юритилиши, “палов”, “барак”, “гўмма”, “қорма” каби овқатлар суннат тўйининг анʼанавий таомномасини ташкил этганлиги, бола тарбияси билан боғлиқ “қўндоқ бичар” ва “тўшак кесиш” маросимларини ўтказишлари тўғрисидаги маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 27-майдаги 01-10-27/05-22-сон далолатномаси). Натижалар ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг дунёқараши ва тафаккурини юксалтиришда бой маданий мерос намуналаридан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
Хоразмда никоҳ тўйининг “муборак тўй” деб ҳам аталиши, 12, 24, 25, 63 ёшга кирган хотин-қизларга нисбатан “лачак тўй” ўтказилганлиги ва бу маросимни халфалар бошқарганликлари, мустақиллик йилларида 1-синфга бораётган болалар учун янги “папка палов тўй” вужудга келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг маънавий-маърифий ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 27-майдаги 01-10-27/05-22-сон далолатномаси). Натижалар, миллий қадриятларнинг умуминсоний аҳамиятини ёш авлод онгига сингдирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish