Аскарова Барчиной Абдирахимовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий рефлекция асосида бўлажак ўқитувчиларнинг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped7408
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий раҳбар: Шухратов Шароф Шухратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Исмоил Каримов, педагогика фанлари номзоди, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касбий рефлекция асосида талабаларининг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларининг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш тузилмаси ўзини-ўзи тарбиялаш, англаш қобилияти, ижтимоий ҳамдўстлик кўникмалари каби шахсий жиҳатлари уйғун ривожлантириш, касбий билимларнинг эпистемологик (билиш), аксиологик (қийматлар) ва праксиологик (амалий фаолият) компонентлари таҳлил қилиниб, технологик ғоялар банки, шахслараро муносабатлар ҳамда инсоннинг ижтимоий қийматларга бўлган муносабати каби жиҳатларга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
касбий рефлекция асосида бўлажак ўқитувчиларнинг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш модели фаолиятли блоки техталим.уз электрон таълим платформасидан фойдаланиш (озиқ овқат маҳсулотлари тайёрлаш технологияси машғулотларида мустақил таълим, видеодарслар, топшириқларни мажмуавий қўллаш) орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш методикаси озиқ овқат махсулотлари тайёрлаш технологияси машғулотларида махсус (тасодифий конвертация, тажриба ва тараққиёт, олтита рангли қалпоқча, билвосита стратегиялар, фокал обектлар) ҳамда интерфаол методлар (синергетика лабораторияси, морфологик қути (морфологик таҳлил), ментал харита (идрок харитаси), эксперт баҳолаш) уйғунлигида ўқитишнинг методик таъминоти орқали такомиллаштирилган;
ташхислаш тизими ранг корреляцияси, дисперсион таҳлил, классик статистик ўлчов усулларини интегратив мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган ва бўлажак ўқитувчиларининг трансверсал компетенсияларини ривожланганлигини аниқлашга қаратилган (юқори (креатив), ўрта (продуктив), паст (репродуктив)) даражаларни баҳоловчи мезон ва кўрсаткичлар мазмуни ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий рефлекция асосида бўлажак ўқитувчиларнинг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларининг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш тузилмаси ўзини-ўзи тарбиялаш, англаш қобилияти, ижтимоий ҳамдўстлик кўникмалари каби шахсий жиҳатлари уйғун ривожлантириш, касбий билимларнинг эпистемологик (билиш), аксиологик (қийматлар) ва праксиологик (амалий фаолият) компонентлари таҳлил қилиниб, технологик ғоялар банки, шахслараро муносабатлар ҳамда инсоннинг ижтимоий қийматларга бўлган муносабати каби жиҳатларга устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид таклифлардан “Озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 145324-сонли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга ҳизмат қилган;
касбий рефлекция асосида бўлажак ўқитувчиларнинг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш модели фаолиятли блоки техталим.уз электрон таълим платформасидан фойдаланиш (озиқ овқат махсулотлари тайёрлаш технологияси дарсларидан мустақил таълим, видеодарслар, топшириқларни мажмуавий қўллаш) орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан бакалавриатнинг 60111300 - Технологик таълим йўналиши учун “Озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 145324-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг трансверсал компетенсияларини ривожлантиришга амалий-методик жиҳатини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг трансверсал компетенсияларини ривожлантириш методикаси озиқ овқат маҳсулотлари тайёрлаш технологияси дарсларида махсус (тасодифий конвертация, тажриба ва тараққиёт, олтита рангли қалпоқча, билвосита стратегиялар, фокал обектлар) ҳамда интерфаол методлар (синергетика лабораторияси, морфологик қути (морфологик таҳлил), ментал харита (идрок харитаси), эксперт баҳолаш) уйғунлигида ўқитишнинг методик таъминоти орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан «Профлингва» таржима фаолияти коворкинг марказини ташкил этиш лойиҳасини тайёрлашда педагог ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш, рефлексив ёндашувни ривожлантириш ва трансверс компетентликни ошириш учун янада самарали фаолият юритишида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 27-февралдаги 04/1772-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг трансверсал компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ташхислаш тизими ранг корреляцияси, дисперсион таҳлил, классик статистик ўлчов усулларини интегратив мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган ва бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг трансверсал компетенсияларининг ривожланганлигини аниқлашга қаратилган (юқори (креатив), ўрта (продуктив), паст (репродуктив) даражаларни баҳоловчи мезон ва кўрсаткичлар мазмунини ишлаб чиқишга оид таклифлардан “Озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 145324-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг трансверсал компетенсияларини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.