Нажмиддинова Гулнора Обиджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Зиёрат туризми инфратузилмаси обектларини такомиллаштиришнинг шаҳарсозлик масалалари”, 18.00.02 – “Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/А130.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Назарова Динара Анваровна, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, PhD.03/08.05.2024.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Салимов Орифжон Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Мансуров Яшнар Маъруфович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зиёрат туризми инфратузилмаси обектларини шаҳарсозлик жиҳатидан такомиллаштириш бўйича илмий-консептуал тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиёратчиларнинг ташриф жараёнини (макон-вақт-функсия бўйича) тизимли бошқариш ссенарий модели ишлаб чиқилиб: а) экскурсия маршрути ва кетма-кетлигини тузиш; б) ҳудудларнинг тарихий муҳити билан танишиш; в) маҳаллий-маданий урф-одатлар билан танишиш; г) сайёҳларнинг бўш вақтини ташкил этиш ва рекрация; д) кундалик табиий эҳтиёжларни қондириш босқичларида ташкил этиш механизмлари асослаб берилган;
зиёрат-туризми инфратузилмаларини шакллантириш зиёратгоҳлар жойлашган ҳудудларнинг тарихий муҳитини сақлаш ва тиклаш, ҳудуд функсияларини самарали такомиллаштириш, зиёрат мажмуаларининг архитектуравий-режалаштиришида шаҳарсозлик ёндашувини қўллаш, зиёратчилар учун кўп босқичли хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини модернизация қилиш орқали зиёрат ҳудудларида функсионал, визуал ва сервис қулайликларини уйғунлаштириш каби 5 та жиҳатга асосланиши очиб берилган;
зиёрат туризми обектларини маҳаллий, оралиқ, марказий каби уч босқичли хизмат кўрсатиш диапазонларига ажратган ҳолда: марказий хизмат кўрсатиш диапазонида - (400 метр радиус оралиғида) туристик обект, маросимлар жойи, қисқа муддатли дам олиш ва хизмат кўрсатиш обектлари; оралиқ хизмат кўрсатиш диапазонида - (1000 метр радиус оралиғида) маҳаллий информацион шахобчаси, овқатланиш, тез ёрдам, кичик савдо ва гигиена шаҳобчалари; марказий хизмат кўрсатиш диапазонида - (1500 метр радиус оралиғида) туристик сервис марказлари, меҳмонхона ва ҳостеллар, савдо ва ҳунармандчилик марказлари, кўргазма ва музейлар жойлаштириш орқали обектларни узлюксиз хизматлар тизими ишлаб чиқилган;
зиёратгоҳлар инфратузилмаларини такомиллаштириш мақсадида зиёрат-туристик комплекс кластер сифатида ишлаб чиқилиб, унинг асосий элементлари (тарихий-маданий музейлар, туристларга хизмат кўрсатиш бўйича ахборот-навигация марказлари, туристик база, ҳунармандчилик ва маҳаллий устахоналар, замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари, рекреация ва дам олиш ҳудудлари) ва компонентлари (экспозицион кўргазма зоналари, маъмурий бошқарув блоклари, зиёратчилар учун қулай овқатланиш ва оромгоҳ майдонлари, ҳунармандчилик доъконлари ва ўқув-устахоналар, очиқ-ёпиқ жамоат йиғилиш майдонлари, савдо ҳудудлари, конференция зали, хизмат кўрсатиш, техник-хўжалик майдонлари) белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зиёрат туризми инфратузилмаси обектларини такомиллаштиришнинг шаҳарсозлик масалалари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зиёрат-туризми инфратузилмаларини шакллантириш зиёратгоҳлар жойлашган ҳудудларнинг тарихий муҳитини сақлаш ва тиклаш, ҳудуд функсияларини самарали такомиллаштириш, зиёрат мажмуаларининг архитектуравий-режалаштиришида шаҳарсозлик ёндашувини қўллаш, зиёратчилар учун кўп босқичли хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини модернизация қилиш орқали зиёрат ҳудудларида функсионал, визуал ва сервис қулайликларини уйғунлаштириш каби 5 та тамойилга асосланиши очиб берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Умумий талаблар” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 17 октябрдаги 347-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудудидаги зиёрат обектларининг туристик салохиятини ошириш ва зиёратчилар қамровини ошириш орқали, обектларни танитиш, ИТ технологияларни жорий этиш орқали интерфаол стендлар, йўналтирувчи роботлар ва виртуал реалликни интеграциясини амалга ошириш, иқтисодий самарадорликни оширишга эришилган;
зиёратчиларнинг ташриф жараёнони (макон-вақт-функсия бўйича) тизимли бошқариш ссенарий модели ишлаб чиқилиб: а) экскурсия маршрути ва кетма-кетлигини тузиш; б) ҳудудларнинг тарихий муҳити билан танишиш; в) маҳаллий-маданий урф-одатлар билан танишиш; г) сайёҳларнинг бўш вақтини ташкил этиш ва рекрация; д) кундалик табиий эҳтиёжларни қондириш босқичлари ташкил этиш механизмлари асослаб берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Туризм қўмитаси”да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 16 йилдаги 03-10-17-6476-сон маълумотномаси). Натижада турли ҳудудларда энг кўп ташриф буюриладиган зиёратгоҳлар рейтинги шакллантирилди, туристик оқимнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари таҳлил қилинди, ташрифлар давомийлиги ва мавсумийлик хусусиятлари асосида ташриф моделлари ишлаб чиқиш орқали самарадорликка эришилган;
уч босқичли хизмат кўрсатиш диапазонларига ажратган холда: марказий хизмат кўрсатиш диапазонида - (400 метр радиус оралиғида) туристик обект, маросимлар жойи, қисқа муддатли дам олиш ва хизмат кўрсатиш обектлари; оралиқ хизмат кўрсатиш диапазонида - (1000 метр радиус оралиғида) маҳаллий информацион шахобчаси, овқатланиш, тез ёрдам, кичик савдо ва гигиена шахобчалари; марказий хизмат кўрсатиш диапазонида - (1500 метр радиус оралиғида) туристик сервис марказлари, меҳмонхона ва ҳостеллар, савдо ва ҳунармандчилик марказлари, кўргазма ва музейлар жойлаштириш орқали обектларни узлюксиз хизматлар тизими ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 16 июлдаги 04-07/2874-сон маълумотномаси). Натижада “Чор-Бакр”, “Баҳоуддин Нақшбанд” ва “Ғиждувоний мақбараси” каби обектларда ландшафт, транспорт ва хизмат инфратузилмасининг оптималлаштирилишига эришилган.