Поторочина Елена Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон ҳудудида IV–ХI асрлардаги насронийлар бадиий маданияти, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/San60.
Илмий раҳбар: Арипжанов Отабек Юсупжанович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.San.51.01. 
Расмий оппонентлар: Кобзева Олга Петровна, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Евгений Викторович, фалсафа фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда яшаган насронийларнинг қадимги давр ва ўрта асрлардаги бадиий маданиятини ёзма манбалар, меъморчилик ва тасвирий санъатга оид ёдгорликлар асосида аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
VII-ХI асрларда архитектура иншоотларининг қурилиш усулларига кўра – ер усти, ер ости ва аралаш турларига ажратилгани, ансамбллар, мажмуалар, алоҳида диний бинолар, қабрлар (дафн маросимлари жойи), зиёратгоҳлар сингари насронийларнинг диний қарашларини ўзида акс эттирувчи иншоотлар юзага келтирилгани аниқланган;
амалий-безак санъати обектларида насронийларнинг қадимги диний мақсадлари ва эҳтиёжлари билан богʻлиқ бўлган буюмлар ва артефактларнинг бадиий хусусиятлари улар томонидан ишлаб чиқарилган материаллар (металл, тош, тўқилган матолар)да ўз аксини топгани аниқланган;
асосий диний мавзулар ва сюжетлар – Евхаристия (Қутлугʻ кеча), Эсхаталогия ва Космологиянинг янги талқини натижасида насронийликнинг рамзи бўлган тасвирлар ва белгилар (хоч, шароб, балиқ, шер, қўзичоқ ва ҳоказолар) аввалги эътиқодлар ва динлардан келиб чиққани исботланган;
тасвирий санъатнинг маҳаллий (шаҳарга оид, кўчманчи элатларнинг) анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, канонлар (Сурия, Юнон-Рум) жорий этган ҳамда бадиий образларнинг симбиозида яққол кўзга ташланадиган ҳинд ва форс маданияти таъсирини акс эттирувчи стилистик хусусиятлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудида IV–ХI асрлардаги насронийлар бадиий маданияти мавзуси тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
VII-ХI асрларда архитектура иншоотларининг қурилиш усулларига кўра – ер усти, ер ости ва аралаш турларига ажратилгани, ансамбллар, мажмуалар, алоҳида диний бинолар, қабрлар (дафн маросимлари жойи), зиёратгоҳлар сингари насронийларнинг диний қарашларини ўзида акс эттирувчи иншоотлар юзага келтирилгани аниқлангани билан боғлиқ хулосалар АҚШнинг Мичиган давлат университетида амалга оширилган “Илм-фан, санъат ва дин: Архитектуравий мерос ва Ислом” номли лойиҳаси асосида амалга оширилган “Кархона – архитектура ва археологик мажмуаси-насронийлар ва мусулмонлар учун муқаддас жой” асарида фойдаланилган (Мичиган давлат университетининг 2025-йил 21-январдаги 001-сон маълумотномаси). Натижада, христиан ғоялари, мақсадлари ва эҳтиёжлари маҳаллий қурилиш анъаналарида акс этганлиги аниқланиб, зиёратнинг маданий анъаналари сақлаб қолинишига хизмат қилган;
амалий-безак санъати обектларида насронийларнинг қадимги диний мақсадлари ва эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган буюмлар бадиий хусусиятлари улар томонидан ишлаб чиқарилган материаллар (металл, тош, тўқилган матолар)да ўз аксини топгани аниқланган ва асосий диний мавзулар ва сюжетлар: Евхаристия (Қутлуғ кеча), Эсхаталогия ва Космологиянинг янги талқини натижасида насронийликнинг рамзи бўлган тасвирлар ва белгилар (хоч, шароб, балиқ, шер, қўзичоқ ва ҳоказолар) аввалги эътиқодлар ва динлардан келиб чиққани исботлангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Эвангелист ва Рротестант черковлари марказининг бўлинмаларидан бири бўлган Тошкент шаҳар семинариясида ташкил этилган семинар консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Евангел Протестант черковлари марказининг 2025 йил 10-январдаги 1-сон маълумотнома). Натижада тингловчилар қайси урф-одатлар насронийлик маданиятига таъсир қилганини билиб олишига, бу эса Ўзбекистон насронийлари тарихи ҳақида яхлит тасаввур пайдо бўлишига хизмат қилган;
тасвирий санъатнинг маҳаллий (шаҳарга оид, кўчманчи элатларнинг) анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, канонлар (Сурия, Юнон-Рум) жорий этган ҳамда бадиий образларнинг симбиозида яққол кўзга ташланадиган ҳинд ва форс маданияти таъсирини акс эттирувчи стилистик хусусиятлар аниқлангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” радиоканалидаги “Радиожурнал” дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телеканали ДМнинг 2023 йил 17-майдаги 03-09-643-сон маълумотнома). Натижада эшиттириш давомида радиотингловчилар трансконтинентал трассалар, уларнинг Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги маданий-диний ҳамкорликдаги ўрни ҳақидаги маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish