Жўраева Шаҳина Нарзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Европа Иттифоқи экологик сиёсатининг концептуал жиҳатлари ва Ўзбекистон тажрибаси”;
Ихтисослик шифри: 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар;
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ss507
Илмий раҳбар: Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Баҳодир Омонов Нуриллаевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор;
Бахтиёр Султонназарович Якубов, Сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ЕИ экологик сиёсати тамойилларини, глобал экологик инқирознинг олдини олишга доир тажрибаларини таҳлил қилиш ва унинг асосий йўналишлари билан Ўзбекистон экологик сиёсатининг уйғунлиги ҳамда ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Европа Иттифоқи экологик сиёсатининг концептуал механизмлари: интеграцион бошқарув тизими, стратегия ишлаб чиқиш, қоидаларга амал қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, стандартларни мувофиқлаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш — алоҳида инструмент эмас, балки “Европа яшил келишуви” мета-стратегияси доирасида вертикал (миллий–регионал) ва горизонтал (аъзо давлатлар ва шерик мамлакатлар) интеграциясига эга ягона тизим сифатида сиёсий бошқарувдаги функсионал аҳамияти илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Европа Иттифоқининг “тақсимланган жавобгарлик” тамойилини миллий шароитга мослаштириш (институционал – барча субектлар иштироки, иқтисодий – ресурсларни тежаш, маданий - экологик онгни шакллантириш) механизмларини ишлаб чиқиш орқали ер, сув ва ҳаво ифлосланиши, иқлим ўзгариши каби муаммоларнинг мамлакат экологик хавфсизлигига таъсирини баҳолаш — давлат-жамият муносабатларида экологик масъулиятни кучайтириш ва сиёсий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши асосланган;
Европа Иттифоқи мамлакатларида фаолият кўрсатаётган экологик сиёсий партия ва ҳаракатлар платформаларида рақамли ва инновацион ечимларга асосланган экологик трансформация концепсиялари — “ақлли шаҳарлар”, барқарор урбанизация ва “айланма иқтисодиёт” каби прогрессив тажрибаларни ўрганиш Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий ҳужжатларини такомиллаштиришда қиёсий-компаратив методологик асос сифатида хизмат қилиши илмий далилланган;
Европа Иттифоқининг экологик сиёсатни амалга оширишнинг институционал механизмларини шакллантириш тажрибасининг компаратив-институционал таҳлили асосида Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий экологик муаммолар (Орол денгизи ҳавзаси фалокати, трансчегаравий дарё сувларидан норационал фойдаланиш, атмосфера ифлосланиши)ни ҳал этишга қаратилган минтақавий институционал ҳамкорлик ва ягона экологик мониторинг тизимини яратишнинг концептуал-амалий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий етилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим етилган:
Европа Иттифоқи мамлакатларида фаолият кўрсатаётган экологик сиёсий партия ва ҳаракатлар платформаларида рақамли ва инновацион ечимларга асосланган экологик трансформация концепсиялари — “ақлли шаҳарлар”, барқарор урбанизация ва “айланма иқтисодиёт” каби прогрессив тажрибаларни ўрганиш Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий ҳужжатларини такомиллаштиришда қиёсий-компаратив методологик асос сифатида хизмат қилишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон экологик партиясининг Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2023-йил 12-январдаги 01/12-сонли далолатномаси). Тадқиқот ишининг илмий натижалари ва хулосаларидан Партия дастурининг “1. Мамлакатда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш”, “2. Экологик ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш”, “7. Атроф-муҳит ва фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш” қисмларига киритилган ва уни амалда жорий этишда кенг фойдаланилган.
Европа Иттифоқининг “тақсимланган жавобгарлик” тамойилини миллий шароитга мослаштириш (институционал – барча субектлар иштироки, иқтисодий – ресурсларни тежаш, маданий - экологик онгни шакллантириш) механизмларини ишлаб чиқиш орқали ер, сув ва ҳаво ифлосланиши, иқлим ўзгариши каби муаммоларнинг мамлакат экологик хавфсизлигига таъсирини баҳолаш – давлат-жамият муносабатларида экологик масъулиятни кучайтириш ва сиёсий барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ хулосалардан (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси нинг 2023-йил 19-январдаги 02-02/7-32-сонли маълумотномаси). Тадқиқот хулоса ва тавсияларидан вазирлик иш режасида ҳамда унинг узоқ муддатга мўлжалланган стратегик фаолиятида унумли фойдаланилмоқда. Жумладан, Европа Иттифоқи экологик сиёсатининг асосий принциплари қилиб белгиланган қонун ҳужжатлари сифати ва таъсирчанлигини ошириш, табиий ресурслардан ҳаддан зиёд фойдаланишга чек қўйиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини саонат ишлаб чиқариши ва иқтисодий манфаатдан юқори қўйиш, иссиқлик-энергитика комплексида табиий ресурслардан фойдаланишнинг зарарсиз технологияларини жорий этиш, иқтисодиёт секторларининг табиий ресурсларидан фойдаланиш борасидаги муаммолари ва камчиликларини бартараф этиш борасидаги узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишда муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда;
Европа Иттифоқининг экологик сиёсатни амалга оширишнинг институционал механизмларини шакллантириш тажрибасининг компаратив-институционал таҳлили асосида Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий экологик муаммолар (Орол денгизи ҳавзаси фалокати, трансчегаравий дарё сувларидан норационал фойдаланиш, атмосфера ифлосланиши)ни ҳал этишга қаратилган минтақавий институционал ҳамкорлик ва ягона экологик мониторинг тизимини яратишнинг концептуал-амалий асослари билан боғлиқ хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан фойдаланилган (ЎзЛиДЕП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022-йил 15-декабрдаги 14-27-540-сонли маълумотномаси). Натижада партия дастури ва сайловолди дастурининг экология ва атроф-муҳитни асрашга доир қисмларда, жумладан, сиёсий ташкилотларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлар, хусусий корхоналар, қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқариши билан боғлиқ корхоналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш, улар фаолиятини назоратга олиш борасидаги тажрибаларда диссертация илмий хулосалардан кенг фойдаланилган;
Европа Иттифоқи экологик сиёсатининг концептуал механизмлари: интеграцион бошқарув тизими, стратегия ишлаб чиқиш, қоидаларга амал қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, стандартларни мувофиқлаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш — алоҳида инструмент эмас, балки “Европа яшил келишуви” мета-стратегияси доирасида вертикал (миллий–регионал) ва горизонтал (аъзо давлатлар ва шерик мамлакатлар) интеграциясига эга ягона тизим сифатида сиёсий бошқарувдаги функсионал аҳамияти билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида тайёрланган “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” дарслиги ёзилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 89-06-43-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари дарсликнинг “Саноатдаги экологик жараёнлар ва уларнинг атроф-муҳитга таъсири” (7-боби), “Орол денгиздаги бугунги ҳолат ва муаммолар” (9-боби), “Қаттиқ чиқиндилардан атроф-муҳитни ҳимоя қилиш” (10-боби), “Дунё иқлимидаги глобал исиш ва демографик муаммолар” (12-боби) каби мавзуларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган.