Усмонова Мохизода Авазжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Глобал таълим муҳитида талабаларнинг мулоқот маданиятини интегратив ёндашувлар асосида ривожлантириш тизими” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9038
Илмий раҳбар: Атакулова Наргиза Алижоновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.132.02
Расмий оппонентлар:
Қучқарова Наргиза Мамажоновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларни мулоқот маданиятини интегратив ёндашувлар асосида ривожлантириш ва амалиётга татбиқ этишга оид илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
талабаларда мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий педагогик зарурияти таълим трансформацияси муҳитида фан соҳалари интеграциялашуви жараёнини диагностика қилишга оид оғзаки, ёзма мулоқот, тинглаш, эмпатия, новербал мулоқот кўникмаларни қадриятларга таъсир этувчи миллий тенденцияларга мослик даражаси илмий-назарий, тарихий-аксиологик таҳлиллар асосида аниқлаштирилган;
талабаларда интегратив ёндашувлар асосида ривожлантириш мазмуни шахслараро ижтимоий муносабатларнинг таркиб топиши учун хизмат қилувчи ўз - ўзини адекват баҳолашга йўналтирилган дидактик, психологик обектив мезонларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг мулоқот маданиятини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш самарадорлиги аждодлар меросини ўрганиш консепсиясига таяниш, шахснинг мослашувшанлик, мулоқотчанлик, масъулиятлилик компетенсияларини босқишма-босқиш ривожлантириш, интерфаол ёдошувларни уйғунлаштириш ҳамда алгаритмик тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларни самарали мулоқот қилишга тайёрлаш стратегиялари касбий-нутқий маданиятга хос фаолиятни танқидий баҳолаш, ўз мулоқот услубини такомиллаштиришга интилиш, “ҳамкорлик” ва “келишув” мотивацияларини ривожлантирувчи “социопедагогик прогнозли” лойиҳалари Talked.uz платформасига жойлаштириш асосида такомиллаштирлган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. талабаларни мулоқот маданиятини интегратив ёндашув асосида илгари сурилган илмий янгиликлардан:
талабаларда мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий педагогик зарурияти таълим трансформацияси муҳитида фан соҳалари интеграциялашуви жараёнини диагностика қилишга оид оғзаки, ёзма мулоқот, тинглаш, эмпатия, новербал мулоқот кўникмаларни қадриятларга таъсир этувчи миллий тенденцияларга мослик даражаси илмий-назарий, тарихий-аксиологик таҳлилларига оид таклифлари “Педагогик риторика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9 - июлдаги 258-сон рухсатномаси) Натижада, талабаларнинг мулоқотчанлик кўникмасини ривожлантиришга оид назарий маълумотларни таҳлилий ўрганиш имкониятининг ошишига эришилган;
талабаларда интегратив ёндашувлар асосида ривожлантириш мазмуни шахслараро ижтимоий муносабатларнинг таркиб топиши учун хизмат қилувчи ўз - ўзини адекват баҳолашга йўналтирилган дидактик, психологик обектив мезонларни аниқлашга оид таклифлари “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333 -сон нашир рухсатномаси) Натижада, талабаларда интегратив ёндашувлар асосида ривожлантириш мазмуни замонавий тенденцияларга мос тарзда бойитилишига муайян даражада эришилган;
талабаларнинг мулоқот маданиятини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш самарадорлиги аждодлар меросини ўрганиш консепсиясига таяниш, шахснинг мослашувшанлик, мулоқотчанлик, масъулиятлилик компетенсияларини босқишма-босқиш ривожлантириш, интерфаол ёдошувларни уйғунлаштириш ҳамда алгаритмик тизимлаштиришга доир таклифлари “Педагогик риторика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сон нашр рухсатномаси) Натижада, ривожлантириш самарадорлиги аждодлар меросини ўрганишга оид ижодий лойиҳалар билан бойитилди ҳамда уларда касбий ва шахсий фаолиятда ижобий ютуқларни қўлга киритишга оид натижадорлик даражаси ошиши таъминланган;
интегратив ёндашув асосида талабаларни самарали мулоқот қилишга тайёрлаш стратегиялари касбий-нутқий маданиятга хос фаолиятни танқидий баҳолаш, ўз мулоқот услубини такомиллаштиришга интилиш, “ҳамкорлик” ва “келишув” мотивацияларини ривожлантирувчи “социопедагогик прогнозли” лойиҳалари Талкед.уз платформасидан фойдаланишга доир таклифлари “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333 – сон нашир рухсатномаси) Натижада, талабаларни мулоқот маданиятини интегратив ёндашувлар асосида ривожлантиришга ҳамда амалиётга татбиқ этишга эришилган.