Хасанова Мухлиса Эргаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Турли зичликдаги қоғозларда штамплаш параметрларини асослаш ҳисобига қадоқлаш маҳсулотларининг сифатини ошириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.02.03 – “Технологик машиналар.Роботлар,мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4. PhD/Т5095.
Илмий раҳбар: Бабаханова Халима Абишевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Баҳодиров Гайрат Атаханович, Зилберглейт Марк Аронович кимё фанлари доктори, досент (Белоруссия Давлат технология университети, Минск)
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли зичликдаги қоғозларда қадоқлаш маҳсулотларининг сифатини таъминлаш учун иссиқ штамплаш технологиясини тадқиқ қилиш ва штамплаш параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадоқлаш маҳсулотларида тасвирнинг линиатураси ва қопланишнинг тоълиқлигини таъминлаш мақсадида штамплашнинг параметрларнинг рационал қийматлари олинган тенгламаларни таҳлил қилиш асосида аниқланган;
штамп ҳарорати ва босимининг фолгани қоплашнинг бир текислигига ва контурларнинг аниқлигига таъсирини ҳисобга олган ҳолда турли зичликдаги қоғозларда штамплаш сифатига баҳо бериш методикаси ишлаб чиқилган;
микроскопик ва спектроденситометрик усуллар орқали чоп этилувчи қоғознинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда нусхаларнинг юқори линиатураси ва қопланиш тўлиқлигининг таъминловчи штамплашнинг босим ва ҳарорат режимлари аниқланган;
қоғознинг юза хусусиятлари, штамплашнинг технологик параметрлари ва нусхаларда фолганинг қопланиши тоълиқлиги орасидаги оъзаро боғлиқлиги кичик квадратлар усули орқали тузилган регрессия тенгламаларини таҳлил қилиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тигел прессининг иш режимлари параметрларини ва фолганинг чоп этилувчи материалнинг юзаси билан оъзаро таъсирлашувининг оъзига хосликларини аниқлашга йоъналтирилган илмий тадқиқотларнинг олинган натижалари асосида:
ўраш қадоқлаш маҳсулотларини штамплашнинг режим параметрлари «Миcрос», «ЭНГРАВЕР ТЕЧНОЛОГЙ», «Cлевер Паcк» ва «ПАПИРУС АРТ» корхоналарида жорий қилинган (“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг 2025-йил 27-октябрдаги 2/20-136-сонли маълумотномаси). Натижада штампнинг ҳарорати 1200 С ва босим 13 МПа боълганда штамплаш режимида линиатуранинг юқори аниқлигига, қопланиш тоълиқлигига ва таннархни 15% дан коъпроққа пасайишига имконият яратилган.