Ҳамроева Зилола Қаҳрамоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушқоқ-эластик тўлдирувчили цилиндрик қобиқда хос тўлқин тарқалиши ва динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати”  (Распространение собственных волн и динамическое напряженно-деформированное состояние в цилиндрической оболочке с вязкоупругим заполнителем) 01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/FM1359  
Илмий раҳбар: Тешаев Мухсин Худойбердиевич  физика математика фанлаи доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибрахим  физика-математика фанлари доктори, профессор; Исмаилов Кубаймурат техника фанлари доктори, профессор;  
Етакчи ташкилот номи: Қозоғистон Республикаси Туркестан шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий номли Халқаро қозоқ-турк университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диссипатив бир жинсли бўлмаган тўлдирувчили цилиндрик қобиқда хос тўлқин тарқалиши ва динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати масалаларини ўрганиш методикаси ва алгоритмини яратиш ҳамда мавжуд назария илмий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бора қовушқоқ-эластик тўлдирувчили цилиндрик қобиқда хос ва нотурғун тўлқин тарқалиши масалалари  ирсий деформацияланувчан  қаттиқ жисм механикасининг   кўчишлар орқали  ифодаланган  Ламе тенгламаси, сирт ва контакт шартларини  ҳамда  чексизликда тўлқин сўнишини  ҳисобга олувчи  шартлар асосида  математик қўйилган, математик физика ва деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси  усуллари  асосида  масалаларни  ечиш услубиёти  ва алгоритми ишлаб чиқилган;
структуравий бир жинсли бўлмаган тўлдирувчили цилиндрик қобиқ учун тебранишларнинг демпферлаш коеффицентларининг физик-механикавий ва  геометрик параметрларга  боғлиқ ўзгариши монотон бўлмаган функсиялар орқали ифодаланиши ҳамда диссипатив бир жинсли системага нисбатан радикал ўзгариши аниқланган;
Кирхгоф-Ляв ва  уч ўлчовли назария асосида олинган  хос частоталар ва сўндириш   коеффициентлари  орасидаги фарқ тўлқин сонининг кичик қийматларида жуда кам (2% гача), юқори (н>5) қийматларда эса  20% гача бўлиши сонли эксперимент натижалари асосида  топилган;
тўлдирувчили цилиндрик қобиқ ўрнида  цилиндрик доиравий кўндаланг кесимли стерженли назариясини қўлланилиши кўчиш ва кучланишлар амплитудаларини топишда 20% гача хатолик бериши  чегаравий масала учун олинган  дисперсион тенглама муносабатларидан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўлдирувчили қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқда чизиқли эркин ва мажбурий  тўлқин  тарқалиши масалаларининг илмий асосларини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш усули, алгоритми ва дастури бўйича олинган натижалар асосида:
цилиндрик қобиқнинг грунтли муҳит билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда динамик жараёнларни  ҳисоблаш усулларидан 2022-2023 йилларда Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университетида бажарилган ИЛ-5321091543 “Тожикистон қишлоқ ҳудудларидаги турар жой бинолари зилзилабардошлиги (Осиё тараққиёт банки Халқаро лойиҳаси доирасида) мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган. Натижада, гармоник тўлқинлар таъсирида ҳосил бўладиган резонанс тебранишлар соҳаларини олдиндан аниқлаш имконияти ҳамда кучланиш амплитудалари параметрларини танлаш ҳисобидан 15-20% гача камайтириш имконияти яратилган.
суюқликли полимер қобиқдаги энергия диссипацияси интенсивлигини ошириш усулларидан 2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида бажарилган № ИЛ-21071166-сонли “Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертиcал ўқли шамол турбинасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2-декабр, 2025-йилдаги №16023 сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда олинган илмий натижаларнинг қўлланилиши орқали резонанс соҳасидаги тебранишларига олдинги мавжуд бўлган ҳисоблаш методига қараганда 20 %  камайтириш имконини  берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish