Ахмедов Олимжон Самадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушқоқ-эластик тўлдирувчили эллиптик қобиқда гармоник тўлқин дифракцияси” (Дифракция гармонических волн в вязкоупругой эллиптической оболочке с заполнителем) 01.02.04 - Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/FM1356
Илмий раҳбар: Тешаев Мухсин Худойбердиевич  физика математика фанлаи доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: 
Мирзаев Ибрахим  физика-математика фанлари доктори, профессор; 
Индиаминов Равшан Шукурович  физика-математика фанлари доктори, профессор;  
Етакчи ташкилот номи: Қозоғистон Республикаси Туркестан шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий номли Халқаро қозоқ-турк университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовушқоқ-эластик муҳит ичида жойлашган, кўндаланг кесими эллипс шаклида бўлган тўлдирувчили цилиндрсимон жисмларда гармоник тўлқинларнинг дифракциясини тўлқин динамикаси усуллари асосида такомиллаштирилган математик моделини ҳамда сонли ечиш алгоритмини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта қовушқоқ-эластик  муҳит билан тўлиқ контактда бўлган  деформацияланувчи, эллипс кўндаланг кесимли, тўлдирувчили  цилиндрик  жисмга  стационар (ва стационар бўлмаган) тўлқинлар таъсирида ҳосил бўладиган динамик кучланганлик-деформацияланганлик  ҳолатини тадқиқ қилиш методикаси ва алгоритми  қовушқоқ-эластиклик  назариясининг гипотезалари ва    Ламе  интегро-дифференциал тенгламаси асосида  ўрганилган,  масалаларни математик қўйилиши, ечиш услубиёти ва алгоритми  ишлаб чиқилган; 
тўлқин сонининг ортиб бориши билан  хос тебранишлар частотасининг  экспоненсиал  қонунга яқин  бўлган қонун билан ортиб бориши, муҳит  Пуассон коеффиценти   оралиқда  ўзгарганда частоталарнинг ҳақиқий ва мавҳум  қисмларининг 27%  гача монотон ўзгариши топилган; 
қовушқоқ-эластик  муҳит билан тўлиқ контактда бўлган эллипс кўндаланг кесимли, тўлдирувчили  қобиқнинг   хос частоталарининг  ҳақиқий ва  мавҳум  қисмларининг эллипснинг катта ва кичик ўқлари (радиуслари)  нисбатига боғлиқ  ўзгариши (стуктуравий бир жинсли механик система учун)     логарифмик функсия  қонуни асосида  ошиб бориши ва  кўндаланг кесими  ҳалқасимон цилиндр частотасига  асимптотик яқинлашиб бориши аниқланган;
қовушқоқ-эластик  муҳит билан тўлиқ контактда бўлган эллипс кўндаланг кесимли, тўлдирувчили  қобиққа стационар тўлқин юкланганда узун тўлқин соҳасида  максимал радиал ва уринма кучланишлар фарқи 20% гача бўлиши топилган. Статик кучланишлар узун тўлқинлар соҳасида  динамик кучланишлардан 15 - 20%  гача кам бўлиши топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қовушқоқ-эластик тўлдирувчили эллиптик қобиқда гармоник тоʻлқин  дифракцияси илмий асосларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш усуллари ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида: 
резонанс ҳолатларини олдини олишда оптимал параметрларни танлаш орқали энергияни бошқариш усулларидан 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида бажарилган № ИЛ-21071166-сонли “Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертикал ўқли шамол турбинасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2025-йил 2-декабрдаги № 16033 сонли маълумотномаси). Натижада, турбина ичидаги пластинкаларнинг шамол тезлигига ва частотасига боғлиқ бўлган резонанс соҳалар чегаралари аниқланган;
қишлоқ ҳудудларидаги турар жой бинолари инфратузилмасидаги ер ости иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш ва сейсмик тўлқинлар таъсирида ҳосил бўладиган резонанс соҳаларини олдиндан аниқлашда 2020-2023 йилларда Урганч давлат университетида бажарилган ИЛ-5321091543-сонли “Тожикистон қишлоқ ҳудудлридаги турар жой бинолари зилзилабардошлиги” (Осиё тараққиёт банки Халқаро лойиҳаси) мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Урганч давлат университетининг 2025-йил 3-декабрдаги 03-215/2-сонли маълумотномаси). Натижада, ер ости иншоотларининг кучланиш амплитудаларини параметрларни танлаш ҳисобидан 15% гача камайтириш  имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish