Рустамова Машҳура Умаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ултра тўлқинли тебранишлар ёрдамида пайванд чоклари атрофида термик таъсирланган ҳудудлар қовушқоқлигини ошириш технологясини тадбиқ этиш” , 05.02.05 – “Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб - ускуналар” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.3.PhD/Т5949
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тоиров Муртоза Шавкидинович, техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Кенжабоев Шукуржон Шарипович, техника фанлари доктори, профессор; Хусанов Юнусали Юлдашалиевич., техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ултра тўлқинли тебранишлар ёрдамида пайванд чоклари атрофида термик таъсирланган ҳудудлар қовушқоқлигини ошириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электропайвандлаш жараёнида пайвандланган пайванд чоки ва чок атрофида иссиқлик таъсир этган ҳудудларни 50-60 Ҳз ултра тоʻлқинли тебранишлар билан уриб ишлов бериш технологияси қолдиқ кучланишларни камайтириш ва пайванд чокларининг механик хоссаларини яхшилашга қаратилган экспериментал тадқиқотлар натижалари асосида жорий этилган;
пайванд чоки ва чок атрофи қовушқоқлигини термик ишлов беришсиз амалга ошириш жараёни ултра тўлқинли тебранишлар таъсирида металл структурасининг қайта тақсимланиши ва қолдиқ кучланишларнинг камайиши асосида жорий этилган;
кавитация жараёни сабабли юз берувчи гидротебранишлар натижасида вужудга келувчи макро ва микроёриқларни олдини олиш технологияси материалнинг чарчоққа ва тебранишга бардошлилигини оширишга қаратилган илмий ёндашув асосида жорий этилган;
пайванд чоклари ва термик таъсирланган ҳудудларга ултра тўлқинли зарблар билан ишлов берилгандан сўнг пайванд чокларининг нисбий чўзилиш чегараси ўзгариш қонуниятлари ҳамда таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи математик модел АНСЙС дастурида ўтказилган илмий таҳлиллар асосида ишлаб чиқилди;
пайвандлаш жараёнларини симуляция қилишда иссиқлик тарқалиши ҳамда термик таъсирланган ҳудудларнинг шаклланишини юқори аниқликда тавсифлаш Голдакнинг қўшалоқ эллипсоид иссиқлик манбаи модели қўлланилиши асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ултра тўлқинли зарблар билан ишлов бериш технологиясини тадбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электропайвандлаш жараёнида пайвандланган пайванд чоки ва чок атрофида иссиқлик таъсир этган ҳудудларни 50-60 Ҳз ултра тоʻлқинли тебранишлар билан уриб ишлов бериш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБ да амалиётга жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2025-йил 25-августдаги 02-07/02/9035-сон маълумотномаси). Натижада, ички зўриқиш кучи 9-10% камайган;
пайванд чоки ва чок атрофи қовушқоқлигини термик ишлов беришсиз амалга ошириш жараёни “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБ да амалиётга жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2025-йил 25-августдаги 02-07/02/9035-сон маълумотномаси). Натижада, чок ва чок атрофи структурасида нисбий чўзилиш чегараси 10-11% га ошган;
кавитация жараёни сабабли юз берувчи гидротебранишлар натижасида вужудга келувчи макро ва микроёриқларни олдини олиш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБ да амалиётга жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2025-йил 25-августдаги 02-07/02/9035-сон маълумотномаси). Натижада, қувурлар пайванд чокларининг хизмат муддати 8-9% га оширилган.