Аҳмадова Умидахон Шавкат қизининг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон   

I. Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ҳунармандлар нутқи перифразаларининг социопрагматик ва лингвомаданий хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: № В2023.2.DSc/Fil538 
Илмий маслаҳатчи: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори, профессор; Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ҳунармандчилиги тили, хусусан, ҳунармандлар нутқида қўлланадиган иккиламчи номинация усуллари, уларнинг социопрагматик, лигвомаданий ва лексикографик муаммоларини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
перифрастик бирликлар оламни идрок этиш усули сифатида қайта номловчи номинацион лисоний ҳодисалар билан бир парадигмада туриши, дунё лисоний манзарасини акс эттиришдаги муҳим ўрни, лексикографик тавсифи муаммолари, ҳунармандчилик перифрастик бирликлар тезаурус (идеографик) луғати тузилмаси, структур-грамматик таркиби (эзгу тилак элчилари/ сифат+от+от) таҳлили изоҳланган;
соҳа тили бирликлари (кашта, ипак, зар, лой), ҳунармандчиликка оид перифразалар (миллат тожи/дўппи, маданиятнинг моддий дунёси/гилам, тарих ва санъат тимсоли/хон атлас) миллатнинг маданий қадриятлари, ўтмиши, тафаккур тарзини сезиларли ва ёрқин акс эттириши  ҳунармандлар социолекти асосида далилланган; 
ҳунармандчилик перифразаларида маълум бир халқнинг ғоявий-сиёсий (яширин элчи/гилам), иқтисодий-маданий (бойлик обекти/сўғд ипаги), этник таркиби билан боғлиқ маълумотлар акс этиши социопрагматик (олтин иплар жозибаси/зардўзлик, матога жон ато қилувчи санъаткор/тикувчи, лой устаси/кулол) аспектда, контекстуал асосда аниқланган. 
ҳунармандлар дискурсида қўлланадиган  маданиятни ташувчи ўзига хос перифразалар (бағри оташ мўжиза/тандир), мақол (йигит кўрки ҳунар), топишмоқ (хоннинг белбоғи белига етмас/билакузук), ибора (бўзчининг мокисидек қатнамоқ), афоризм (Ҳунар қайнар булоқ, туганмас давлат. Кайковус), рамз (олти қиррали юлдуз/ҳаётнинг ибтидоси), қанотли сўзлар (Дилба ёр-у, дастба кор) мазкур касб эгалари тили ҳамда маданияти тўғрисида муҳим маълумотлар бериши, тил-лисон-маданият, маданий муносабат, маданий сема (анор/оила, серфарзандлик, севги-муҳаббат), маданий код (чиннигул/ҳаёт рамзи) тушунчаларининг алоқадорлиги асосланган;     
  перифразаларнинг номловчи ёндош бирликларга нисбатан кучлироқ прагматик хусусиятга эгалиги, уларнинг баҳолаш ва таъсир қилиш функсиялари керакли натижага тезда эришиш имконини бериши ҳунармандчиликнинг каштачилик (халқимизнинг ўлмас қадрияти), заргарлик (ҳашамат ва нафосат рамзи), тикувчилик (чевар усталар), зардўзлик (ўзбек ҳунармандчилигининг гултожи), кулолчилик (қора лой мўжизакорлари), ёғоч ўймакорлиги (сирли нақшлар санъати) йўналишлари мисолида исботланган.
  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ҳунармандлари тилидаги қайта номловчи бирликларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
  перифрастик бирликлар оламни идрок этиш усули сифатида қайта номловчи номинацион лисоний ҳодисалар билан бир парадигмада туриши, дунё лисоний манзарасини акс эттиришдаги муҳим ўрни, лексокографик тавсифи муаммолари, ҳунармандчилик перифрастик бирликлар тезаурус (идеографик) луғати тузилмаси, структур-грамматик таркиби (эзгу тилак элчилари/ сифат+от+от) таҳлили хусусидаги қарашлардан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-январдаги 04/1-290-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа миллий тилга оид ҳунармандчилик перифразалари билан бойитилган;
  соҳа тили бирликлари (кашта, ипак, зар, лой), ҳунармандчиликка оид перифразалар (миллат тожи/дўппи, маданиятнинг моддий дунёси/гилам, тарих ва санъат тимсоли/хон атлас) миллатнинг маданий қадриятлари, ўтмиши, тафаккур тарзини сезиларли ва ёрқин акс эттириши  ҳунармандлар социолекти асосида шаклланган қарашлардан  2020-2021-йилларда бажарилган А-ОТ-2021-2-рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 10-январдаги 01-147-сон маълумотномаси). Натижада ҳунармандчиликка оид бирликлар таркибида тиббий маъноларни ифодаловчи перифразаларнинг қўлланилишига оид қарашлар изоҳли луғатлар ва соҳа лингвистикасини бойитишда манба бўлган;
  ҳунармандчилик перифразаларида маълум бир халқнинг ғоявий-сиёсий (яширин элчи/гилам), иқтисодий-маданий (бойлик обекти/сўғд ипаги), этник таркиби билан боғлиқ маълумотлар акс этиши социопрагматик (олтин иплар жозибаси/зардўзлик, матога жон ато қилувчи санъаткор/тикувчи, лой устаси/кулол) аспектда, контекстуал асосда аниқланганлигига оид илмий хулосалардан 2024-2025-йилларда  Бухоро давлат  музей қўриқхонасида фойдаланилган ва қўриқхонага қарашли илмий бўлимда музей ходимларига махсус маъруза ташкил этилиб, кенг тушунтириш ишлари олиб борилган (Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг 2025-йил 14-январдаги 04-05/128-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро давлат музей-қўриқхонаси экскурсия матнлари амалий ва назарий жиҳатдан ҳунармандчилик лингвистикаси маълумотлари билан бойитилган;  
   ҳунармандлар дискурсида қўлланадиган  маданиятни ташувчи ўзига хос перифразалар  (бағри оташ мўжиза/тандир),  мақол  (йигит  кўрки  ҳунар),   топишмоқ (хоннинг белбоғи белига етмас/билакузук), ибора (бўзчининг мокисидек қатнамоқ), афоризм (Ҳунар қайнар булоқ, туганмас давлат. Кайковус), рамз (олти қиррали юлдуз/ҳаётнинг ибтидоси), қанотли сўзлар (“Дилба ёр-у, дастба кор”) мазкур касб эгалари тили ҳамда маданияти тўғрисида муҳим маълумотлар бериши, тил-лисон-маданият, маданий муносабат, маданий сема (анор/оила, серфарзандлик, севги-муҳаббат), маданий код (чиннигул/ҳаёт рамзи) тушунчаларининг алоқадорлиги хусусидаги назарий ва амалий хулосалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” вилояти телерадиоканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда”, “Саккизинчи мўжиза” телеешиттиришлари ссенарийларини  тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 8-январдаги 01-09-10-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлик функсияси ортган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
перифразаларнинг номловчи ёндош бирликларга нисбатан кучлироқ прагматик хусусиятга эгалиги, уларнинг баҳолаш ва таъсир қилиш функсиялари керакли натижага тезда эришиш имконини бериши ҳунармандчиликнинг каштачилик (халқимизнинг ўлмас қадрияти), заргарлик (ҳашамат ва нафосат рамзи), тикувчилик (чевар усталар), зардўзлик (ўзбек ҳунармандчилигининг гултожи), кулолчилик (қора лой мўжизакорлари), ёғоч ўймакорлиги (сирли нақшлар санъати) йўналишлари мисолидаги хулосаларидан Олий таълимнинг 60530900 – Физика, 60540100 – Математика таълим йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Ўзбек тили” дарслигида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 16-июндаги 01-3837-сон маълумотномаси). Натижада оъзбек тилининг тил хусусиуатларига оид маълумотларни тез, осон оърганиш ҳамда оъргатишда перифразалар муҳим манба вазифасини бажарган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish