Атаева Мехринисо Фарходовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модул тизимида интеграцион ёндашувдан фойдаланиб ўқув-методик таъминотни такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped739.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Қарлıбаева Гулажахан Эрмакбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Базарова Саодат Джамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор, Кувондиков Облокул, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимида интеграцион ёндашувдан фойдаланиб ўқув-методик таъминотни такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимида турли таълим соҳалари (гуманитар фанлар, физика ва математика, кимёвий ва биологик, ижтимоий-иқтисодий, технологик) бўйича мутахассислар тайёрлашда аниқ ва табиий фанлар мазмуни, унинг мавзулари баёнини замонавий таълим технологияларини касбий йўналганлик ҳамда интеграцион ёндашув тамойиллари асосида ўқув-методик таъминоти ҳолати ва имконияти таҳлиллар асосида аниқлаштирилган;
математика, информатика, кимё, биология, экология, иқтисодиёт, технология, муҳандислик, тарих каби фанларни физика таълими билан уйғунликда ўзлаштиришнинг методик тузилмаси замонавий оптик-электрон ўлчов асбоблари устида ишлаш, фаннинг фундаментал қонунларини амалиётга йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш бўйича талабаларнинг текшрувчи-таҳлилчилик фаолиятини техник-технологик компетенсия билан бевосита ва билвосита ўзаро уйғунлашуви интенсивлигини аниқ белгилаш оргали аниқланган;
бўлажак мутахассисларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари касбий маданияти ва саводхолигини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган мотивацион, эвристик, рефлексив босқичларида таклиф этилган интерфаол таълим методлари касбига бўлган маъсулиятни англаш, эмпатия, мулоқот кўникмалари, техник компетенсия, жараён иштирокчилари психологиясини тушуниш, менторлик ва қўллаб-қувватлаш стратегияларини амалга ошириш муҳимлиги асосланган;
интеграцион ёндашув асосида бўлажак мутахассисларни профессионаллик муносабатларга тайёрлашда турли соҳаларда мавжуд техник қурилмалар воситасида касбий фаолият жараёнлари илмийлик, назария ва амалиётнинг узвийлиги, инсонийлик, қадриятли ёндашувни шакллантиришнинг модели шахсга йўналтирилган ўз-ўзини ривожлантириш, мулоқотчанлик, ўзаро ҳамкорлик, касбий деонтология тамойиллар асосида такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида олий таълим муассасаларида турли соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлашда талабаларнинг фанларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув машғулотларини (маъруза, амалий, лаборатория, мустақил таълим) ҳамда ўқув-методик таъминотни бойитиш методикаси, кўргазмалилик, функсионаллик асосида такомиллаштирилган ҳамда интеграцион ёндашувдан фойдаланиб ўқув-методик таъминотни таъминлаш ва ўқув самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. олий таълим муассасаларида турли соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлашда физика фани мазмунини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
тадқиқот ишида кредит-модул тизимида тиббиёт олий таълим муассасаларида тиббиёт соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлашда аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг узвийлиги, талабаларнинг касбий, креатив ва технологик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси, кўргазмалилик, функсионаллик асосларида такомиллаштириш масалалари ўрганилган, тадқиқот натижалари асосида педагогик таклиф ва тавсиялар натижаларидан 01.04.2020-31.03.2022-йилларлда Оʻзбекистон Миллий университетида бажарилган “ФЗ-2020010829” сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таʻминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 22-ноябрдаги 04/11-8240-сон маълумотномаси), диссертация иши натижалари 2018-2020 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017093020 рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг якуний ҳисоботига киритилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 22-ноябрдаги 04/11-8241-сон маълумотномаси). Натижада интегарсион ёндашув асосида ўқув-методик таъминотни такомиллаштиришга эришилган;
Бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолият компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси, ўқув жараёнлари учун фанлараро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва физикадан амалий ва лаборатория машғулотлари мазмунини бевосита қурилиш соҳасига тадбиқ этиш ва ундан олинган натижаларнинг назарий маълумотларга мос эканлигини таққослаш асосида кенгайтириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлари “Физика ўқитиш методикаси (1-китоб)” (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023 йил 29 сентябрдаги 438-сон буйруғи,) номли дарслик (79-90-бетларда) ҳамда “Физика ўқитиш методикаси (2-китоб)” (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 29 майдаги 194-сон буйруғи, 194-450 рақамли гувоҳномаси) номли дарсликлар мазмунига сингдирилган ҳолда амалиётга жорий этилган. Натижада, олий таълим муассасаларида турлит соҳалардаги талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
Олий таълим муассасаларида соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлашда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган амалий масалалар ҳамда лойиҳаларга асосланган методикани жорий этиш асосида “Физика курси мавзуларини ноанънавий ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма (1-китоб) (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи, 892-046 рақамли гувоҳномаси) ҳамда “Физика курси мавзуларини ноанънавий ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма (2-китоб) (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи, 359-029 рақамли гувоҳномаси) ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Натижада, бўлажак мутахассисларнинг касбий билимларини ривожланишига эришилган.