Назаров Тоҳир Тошпўлотович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши субектларининг дидактик жараёнлардаги фаолиятини лойиҳалаш технологияси” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2023.1PhD/4368
Илмий раҳбар: Узоқов Аслиддин Мехритдинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади чақириққача ҳарбий таълим йўналиши субектларининг дидактик жараёнлардаги фаолиятини лойиҳалашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чақириққача ҳарбий таълим дидактик жараёнларидаги субектлар фаолиятини лойиҳалашга доир анъанавий, тизимли ва компетенсиявий ёндашувлар ҳарбий-педагогик талаблар асосида типологик таҳлил қилинган ҳамда диагностик, прагматик ва инновацион компонентларни интеграция қилувчи функсионал-интегратив лойиҳалаш парадигмаси илк бор ишлаб чиқилган ва илмий асосланган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари дидактик фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўқитувчи ва талабанинг лойиҳалашдаги иштирок даражасини аниқловчи, шунингдек лидерлик, руҳий ва жисмоний тайёргарлик компетенсияларининг шаклланишига таъсир этувчи “Лойиҳалаш компетенсияси модели” консептуал-технологик ва натижавий-баҳолаш блоклари асосида ишлаб чиқилган;
дидактик жараёнларни мақсадли бошқариш учун диагностик, ташкилий, ахборот ишлови ва баҳолаш фаолиятларини қамраб олувчи, тайёрлов – ўрганиш – мустаҳкамлаш – педагогик консилиум босқичларига таянган модулли-босқичли лойиҳалаш модели такомиллаштирилган ва аудитория машғулотларига мослаштирилган;
лойиҳа асосидаги ўқитиш самарадорлигини илмий асосда баҳолаш учун академик кўрсаткичлар билан бир қаторда талабаларнинг руҳий тайёргарлиги, етакчилик сифатлари ва соғлом турмуш кўникмаларини ҳам аниқловчи “Самарадорликнинг интегратив кўрсаткичлари тизими” ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши субектларининг дидактик жараёнлардаги фаолиятини лойиҳалаш технологияси асосида:
чақириққача ҳарбий таълим дидактик жараёнларидаги субектлар фаолиятини лойиҳалашга доир анъанавий, тизимли ва компетенсиявий ёндашувлар ҳарбий-педагогик талаблар асосида типологик таҳлил қилинган ҳамда диагностик, прагматик ва инновацион компонентларни интеграция қилувчи функсионал-интегратив лойиҳалаш парадигмаси илк бор ишлаб чиқилган ва илмий асослаштиришга оид тавсияларидан “Чақириққача ҳарбий таълим” таълим йўналиши талабалари учун “Фуқаро муҳофазаси” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-736-сон рухсатномаси). Натижада ватан ҳимоячиси бўлган ҳарбий педагогнинг асосий талаблари доирасида ҳуқуқий асосга эга бўлишига, шахсий таркиб ўртасида касбий билимларни мустаҳкамлаш, пешқадамлик ва дидактик жараёнлардаги фаолиятини самарали ташкил этишга амалий ёрдам берувчи дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари дидактик фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўқитувчи ва талабанинг лойиҳалашдаги иштирок даражасини аниқловчи, шунингдек лидерлик, руҳий ва жисмоний тайёргарлик компетенсияларининг шаклланишига таъсир этувчи “Лойиҳалаш компетенсияси модели” консептуал-технологик ва натижавий-баҳолаш блоклари асосида ишлаб чиқилганлигига оид тавсияларидан “Чақириққача ҳарбий таълим” таълим йўналиши талабалари учун “Ҳарбий санъат тарихи ва миллий мерос” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-295-сон рухсатномаси). Натижада ҳарбий хизмат ўтаётган барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларнинг ўз касбини чуқур эгаллаши, фаолиятини самарали ташкиллаштиришнинг замонавий ёндашувлари орқали фаол, меҳнацевар, малакали мутахассис, етук ҳарбий-ватанпарвар шахс қилиб тарбиялаш ҳамда уларнинг ўқитиш сифатини доимий коррексиялаш амалиёти йўлга қўйилган ва Фарғона давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти ва Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетларининг “Чақириққача ҳарбий таълим” бакалавриат таълим йўналиши ўқув жараёнида амалиётига жорий этилган.
дидактик жараёнларни мақсадли бошқариш учун диагностик, ташкилий, ахборот ишлови ва баҳолаш фаолиятларини қамраб олувчи, тайёрлов – ўрганиш – мустаҳкамлаш – педагогик консилиум босқичларига таянган модулли-босқичли лойиҳалаш модели такомиллаштирилган ва аудитория машғулотларига мослаштирилганлигига оид тавсиялардан “Чақириққача ҳарбий таълим” таълим йўналиши талабалари учун “Халқаро гуманитар ҳуқуқ” дарслиги ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 680329-сон рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабалари шахсий таркибини ҳарбий анъаналар асосида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳар бир ҳарбий педагогнинг касбий билимларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, таълим тизимида ёшларни мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ва садоқат тамойиллари асосида тарбиялаш имконияти Фарғона давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти ва Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетларининг “Чақириққача ҳарбий таълим” бакалавриат таълим йўналиши таълим-тарбия жараёнига жорий этилган.