Бахтиёров Умиджон Бахтиёровичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “12-14 ёшли баскетболчиларнинг саватга тўп ташлашдаги ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини ошириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2025.2.PhD/Ped10445
Илмий раҳбар: Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мирадилов Батир Махкамович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 12-14 ёшли баскетболчиларнинг саватга тўп ташлашдаги ҳужум ҳаракатларини самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув машғулот босқичидаги баскетболчилар учун портловчи ҳаракатга мослаштирилган тўрт бошли сон мушаклари, сонни букувчи ва болдир мушакларининг сакраш амплитудасига мувофиқ фаоллатиришга йўналтирилган машқлар мажмуасидан тайёргарлик босқичида фойдаланиш натижасида вертикал ҳаракат самарадорлигини изчил ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
12–14 ёшли баскетболчиларда майдонда ҳаракатланиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ҳаракат вақтида фазо-маконда тўпни қабул қилиш, олиб юриш ва слалом-дриблингни рақибга яқин шароитда йўналиш ҳамда тезликни ўзгартириш талаб этилган ҳолда бажаришга қаратилган яқинлаштирувчи машқлар мажмуасидан фойдаланиш натижасида координация аниқлиги ва тўп билан ҳаракат самарадорлиги оширилган;
ўқув машғулот босқичидаги ёш баскетболчиларда ўйин жараёнида жамоа бўлиб ҳаракатланишни такомиллаштириш мақсадида тайёргарлик турлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тортувчи, зарбдор, яқинлаштирувчи, мусобақавий ва тикланиш микроциклларини вариатив қўллаш асосида саватга тўп ташлашга оид махсус ҳаракат кўникмалари шакллантирилган;
12–14 ёшли баскетболчиларда ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини ошириш мақсадида ўйин жараёнида саватни нишонга олиш, уч очколик, жарима, лай-уп ва крюк ташлаш ҳаракатларини мезоцикл турларида юкламалар ҳажми ва шиддатини индивидуал хусусиятларига мувофиқ дифференциал қўллаш асосида саватга тўп ташлаш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 12-14 ёшли баскетболчиларнинг саватга тўп ташлашдаги ҳужум ҳаракатларини самарадорлигини ошириш бўйича тажриба ва тадқиқот натижалари асосида:
ўқув машғулот босқичидаги баскетболчилар учун портловчи ҳаракатга мослаштирилган тўрт бошли сон мушаклари, сонни букувчи ва болдир мушакларининг сакраш амплитудасига мувофиқ фаоллатиришга йўналтирилган машқлар мажмуасидан тайёргарлик босқичида фойдаланиш қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Баскетбол Федерацияси базасида шугʻулланувчи ёш баскетболчилар ўқув-машгʻулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдгаи 02-16/10615 -сон маълумотнома). Натижасида, жисмоний тайёргарлигини 11,7 % га оширишга эришилган.
12–14 ёшли баскетболчиларда майдонда ҳаракатланиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ҳаракат вақтида фазо-маконда тўпни қабул қилиш, олиб юриш ва слалом-дриблингни рақибга яқин шароитда йўналиш ҳамда тезликни ўзгартириш талаб этилган ҳолда бажаришга қаратилган яқинлаштирувчи машқлар мажмуасидан фойдаланиш қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби баскетболчилар машгʻулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдгаи 02-16/10615-сон маълумотнома). Натижада, махсус тайёргарлик кўрсаткичлари 12,4 % га яхшиланган;
ўқув машғулот босқичидаги ёш баскетболчиларда ўйин жараёнида жамоа бўлиб ҳаракатланишни такомиллаштириш мақсадида тайёргарлик турлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тортувчи, зарбдор, яқинлаштирувчи, мусобақавий ва тикланиш микроциклларини вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фаргʻона вилояти баскетбол федерацияси бўлинмасига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдгаи 02-16/10615-сон маълумотнома). Натижада, ҳужум ҳаракатларини бажариш 10,7 % га ошган;
12–14 ёшли баскетболчиларда ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини ошириш мақсадида ўйин жараёнида саватни нишонга олиш, уч очколик, жарима, лай-уп ва крюк ташлаш ҳаракатларини мезоцикл турларида юкламалар ҳажми ва шиддатини индивидуал хусусиятларига мувофиқ дифференциал қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти баскетбол федерацияси бўлинмаси билан ҳамкорликда машгʻулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 
3-октябрдгаи 02-16/10615-сон маълумотнома). Натижада, саватга тўп ташлаш 11,3 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish