Ихласова Индира Хамидуллаевнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни китобхонлик воситасида жамиятга интеграция қилишнинг ижтимоий-педагогик асослари”, 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” ихтисослиги, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped1117.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Арзикулов Мукум Уралович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни китобхонлик воситасида жамиятга интеграция қилишнинг ижтимоий-педагогик асослари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни китобхонлик воситасида жамиятга интеграция қилишда ижтимоий таъсирни фаоллаштиришга қаратилган рефлексив баҳолаш босқичларини қамраб олган тизимли ёндашув натижасида ижтимоийлашув даражаси оширилган;
ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни жамиятга интеграция қилишда анкета-сўровнома услубларини қўллаш орқали мослашувчанлик, фаоллик, мустақиллик ва ахлоқий тарбияланганлик каби ижтимоийлашув кўрсаткичлари диагностика мезонларига кўра устуворлиги асосида китобхонлик кундалиги ишлаб чиқилган;
аудио-китобхонлик дастури асосида ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларнинг ҳикояга кириш, фикрлар алмашинуви, рефлекция ва ҳаётий тажрибаларини рақамли коммуникатив муҳит ҳамда таълимий технологиялар билан интеграция қилиш натижасида синф соатларининг ижтимоий-тарбиявий йўналтирилганлиги оширилган;
эҳтиёжга асосланган методикани қўллаш орқали ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни китобхонлик воситасида жамиятга интеграция қилиш тизимида мақсадли, методологик, ташкилий, мазмунли ва натижавий блоклардан иборат модел бўйича когнитив-рефлексив фаолиятни аниқлаштириш натижасида гуруҳли ижтимоийлашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни китобхонлик воситасида жамиятга интеграция қилишнинг ижтимоий-педагогик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни китобхонлик воситасида жамиятга интеграция қилишда ижтимоий таъсирни фаоллаштиришга қаратилган рефлексив баҳолаш босқичларини қамраб олган тизимли ёндашув бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-ноябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сон қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасининг 2025-йил 24-майдаги 03/481-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳида ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувчанлик даражаси ўртача 14,0 %га яхшиланган;
ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни жамиятга интеграция қилишда анкета-сўровнома услубларини қўллаш орқали мослашувчанлик, фаоллик, мустақиллик ва ахлоқий тарбияланганлик каби ижтимоийлашув кўрсаткичлари диагностика мезонларига кўра устуворлиги асосида китобхонлик кундалиги ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон қарори билан тасдиқланган “2020-2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий Дастури” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 28-майдаги 593-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳида ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллиги 13,8% га ўсган;
аудио-китобхонлик дастури асосида ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларнинг ҳикояга кириш, фикрлар алмашинуви, рефлекция ва ҳаётий тажрибаларини рақамли коммуникатив муҳит ҳамда таълимий технологиялар билан интеграция қилиш бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-405-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон қарори билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий Дастури” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2025 йил 27 майдаги 04-15/2124-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳида ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларнинг ижтимоий мустақиллиги 10,0% га ошган;
эҳтиёжга асосланган методикани қўллаш орқали ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларни китобхонлик воситасида жамиятга интеграция қилиш тизимида мақсадли, методологик, ташкилий, мазмунли ва натижавий блоклардан иборат модел бўйича когнитив-рефлексив фаолиятни аниқлаштириш методикасини қўллаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни талабларига тўла мос келади ва ушбу қонуннинг 2-боби 11-моддаси
9-хатбошидаги “ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълим (мактабгача, мактабдан ташқари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим) олиш имкониятини таъминлаш” банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциациясининг 2025-йил 31-майдаги 02-82-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳида ахлоқий тарбияланганлик даражаси 13,5% яхшиланган ва 4 та кўрсаткич бўйича ногиронлиги бўлган спортчи-ўқувчиларнинг ижтимоийлашув даражаси ўртача 12,8% га ошган.