Эштаев Анвар Кургановичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт такомиллашув босқичига ўтиш жараёнида гимнастикачиларни асосий тайёргарлигининг илмий-педагогик асослари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ped919.
Илмий маслаҳатчи: Халмухамедов Рустам Деканович педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимор Шавкатович педагогика педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ханкелдиев Шер Хакимович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт такомиллашувига ўтиш жараёнидаги гимнастикачиларнинг базавий тайёргарлигини ташкил этишда асосий тайёргарлик турларининг тузилиши ва мазмунини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёш гимнастикачиларда ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида гимнастика анжомларида элементларни ўзлаштириш жараёнини тайёргарликнинг вақт, ҳажм ва мураккаблик параметрларини реал вақт режимида мувофиқлаштириб бошқариш асосида комибинацияларга ўргатишнинг педагогик самарадорлиги оширилган;
9–12 ёшли гимнастикачиларда кўпкураш бўйича техник тайёргарлик барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида объектив ва субъектив омиллар таҳлилига таянилган ҳолда кинематик ва фазовий кўрсаткичларга табақалаштирилган таъсир механизмидан фойдаланиш асосида мураккаб элементларни юқори аниқликда ижро этиш даражаси барқарорлаштирилган;
гимнастика кўпкурашида мураккаб элементлар ва комбинацияларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳаракатларнинг фазовий-вақт параметрларини сенсор ва визуал қайд этувчи машқ қурилмалари ёрдамида ижро жараёнини тезкор назорат қилиш ва аниқланган техник нуқсонларни тузатиш имкониятлари кенгайтирилган;
спорт такомиллашув босқичига ўтиш жараёнида гимнастикачиларнинг мусобақа машқларини юқори сифатда бажаришини таъминлаш мақсадида техник ҳаракатларни моделлаштирувчи машқ воситаларига таянган ҳолда ҳаракатларни мусобақа талаблари даражасида ижро этиш тайёргарлиги мустаҳкамланган;
гимнастикачиларнинг кўпкурашлар бўйича мураккаб техник элементларни ўзлаштиришини такомиллаштириш мақсадида ҳаракат амплитудаси, ритмик кетма-кетлик ҳамда тезланиш ва секинлашиш фазаларини акс эттирувчи мусобақа машқлари кинематик модели орқали техник тайёргарликнинг онгли ўзлаштирилиши, аниқлиги ва барқарорлиги оширилган;
9–12 ёшли гимнастикачиларда жисмоний ва техник тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, ижро аниқлиги ва барқарорлигига йўналтирилган ўқув-машғулот мазмунини ташкил этиш модели натижасида мураккаб техник элементларни бажаришда хатолар сонини камайтириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик тажриба-синов натижалари ва спорт такомиллашуви ўтиш босқичида гимнастикачиларнинг базавий тайёргарлигини оптималлаштиришнинг илмий-педагогик асослари асосида:
ёш гимнастикачиларда ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида гимнастика анжомларида элементларни ўзлаштириш жараёнини тайёргарликнинг вақт, ҳажм ва мураккаблик параметрларини реал вақт режимида мувофиқлаштириб бошқариш бўйича тавсиялар “Спорт гимнастикаси назарияси ва методикаси” номли дарсликда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 02-16/10614-сон маълумотномаси). Натижада, спорт гимнастикаси ихтисослиги битирувчиларининг касбий компетентлик даражаси 14,8% га ошган;
9–12 ёшли гимнастикачиларда кўпкураш бўйича техник тайёргарлик барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида объектив ва субъектив омиллар таҳлилига таянилган ҳолда кинематик ва фазовий кўрсаткичларга табақалаштирилган таъсир механизмидан фойдаланиш бўйича таклифлар Нукус шаҳридаги ихтисослаштирилган спорт мактаби гимнастикачиларининг гимнастика ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 
02-16/10614-сон маълумотномаси). Натижада, кўпкураш турларида таянч элементларни ўзлаштириш самарадорлиги ва ишончлилиги 12% га ошган;
гимнастика кўпкурашида мураккаб элементлар ва комбинацияларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳаракатларнинг фазовий-вақт параметрларини сенсор ва визуал қайд этувчи машқ қурилмалари бўйича таклифлар Гимнастика спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Спорт гимнастикаси” бўлими машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 02-16/10614-сон маълумотномаси). Натижада, гимнастикачилар гуруҳи баллар йиғиндиси бўйича спорт натижаларини мос равишда 10,78% га, гимнастикачилар гуруҳи эса 21,8% га яхшилаш имконини берган;
спорт такомиллашув босқичига ўтиш жараёнида гимнастикачиларнинг мусобақа машқларини юқори сифатда бажаришини таъминлаш мақсадида техник ҳаракатларни моделлаштирувчи машқ воситаларига таянган ҳолда ҳаракатларни мусобақа талаблари даражасида ижро этиш бўйича амалий механизмидан фойдаланиш бўйича таклифлар Самарқанд шаҳридаги спорт мактабларининг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 02-16/10614-сон маълумотномаси). Натижада, мусобақа фаолияти самарадорлиги 5,6 баллга ошган;
гимнастикачиларнинг кўпкурашлар бўйича мураккаб техник элементларни ўзлаштиришини такомиллаштириш мақсадида ҳаракат амплитудаси, ритмик кетма-кетлик ҳамда тезланиш ва секинлашиш фазаларини акс эттирувчи мусобақа машқлари кинематик модели бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси миллий терма жамоаси ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 02-16/10614-сон маълумотномаси). Натижада миллий терма жамоа гимнастикачиларининг мусобақа фаолияти самарадорлиги 22% га ошган;
9–12 ёшли гимнастикачиларда жисмоний ва техник тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, ижро аниқлиги ва барқарорлигига йўналтирилган ўқув-машғулот мазмунини ташкил этиш моделига оид таклифлар “Спорт гимнастикаси назарияси ва методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилга ҳамда Фарғона спорт мактабларининг турли малакали гимнастикачиларининг машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 02-16/10614-сон маълумотномаси). Натижада, мураккаб гимнастика элементларига ўргатишга тайёргарлик даражасини аниқлаш имконияти 24,1% га, гимнастикачилар гуруҳи баллар йиғиндисидаги спорт натижаларини мос равишда 11,19% га яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish